Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Тиббий буюмларни стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизация қилишга қўйилган талаблар


Download 403.79 Kb.
bet13/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

5. Тиббий буюмларни стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизация қилишга қўйилган талаблар.
5.1. Беморларга муолажалар ўтказилгандан сўнг фойдаланилган бир мартали тиббий асбоб-анжомлар зарарсизлантирилиб, йўқотилиши керак, уларни қайта ишлатиш маън этилади.
5.2. Кўп марта ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар жойида дастлаб зарарсизлантирилади, сўнгра марказий стерилизация пунктида стерилизациядан олдинги тозалов ўтказилади ва стерилизация қилинади, стерил тиббий асбоб-анжомларни сақлашда микроорганизмлар билан иккиламчи ифлосланишига йўл қўймаслик лозим.
5.3. Стерилизациядан олдинги тозалов стерилизация жараёнини ўтказишда мухим босқич ҳисобланади. Тиббий асбоб-анжомларни ва бошқа тиббий жиҳозларни муолажахонада, операция блокида, боғлов хоналарида ва бошқа хоналарда стерилизация олдинги тозалов ўтказиш тақиқланади. Марказий стерилизация пунктларига 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларининг ишчи эритмаларида 10 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида ёки бошқа дезинфектантларда ишлатиш қўлланмасига асосан зарарсизлантирилган тиббий буюмлар қабул қилина ди.
5.4. Тиббий жихозларни оксил, ёғ ва механик ифлосланишдан, шунингдек дори қолодиқларидан тозалаш мақсадида стерилизациядан олдинги тозалов ўтказилади.
5.5. Дезинфекция, стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизацияда қўлланиладиган воситалар Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартиб рўйхатдан ўтган, ишлатишга рухсат этилган физикавий ва кимёвий воситалар қўлланилади.
5.6. Тиббий буюмларни стерилизациядан олдинги тозалов ишлари қўлда бажарилиб, бунда ювувчи эритмалардан фойдаланилади.
5.7. Ювувчи эритмани марказий стерилизация пункти тиббий ходими тайёрлайди.
5.8. 1-жадвалда стерилизациядан олдинги тозалов ишларини қўлда бажарилишини кетма-кетлиги кўрсатилган.
5.9. Стерилизациядан олдинги тозалов сифати қон қолдиқларини аниқлаш учун азопирам ёки амидопирин синамаларини қўйиш, шунингдек ювувчи воситаларнинг ишқорий компонентлари қолдиқларини аниқлаш учун фенолфталеин синамасини қўйиш йўли билан уларни ишлатилиши тўғрисидаги услубий қўлланма ва бошқа хужжатлар асосида ўтказилади. Текшириш натижалари 366/у шаклидаги журналга расмийлаштирилади.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling