Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Синамалар қўйиш учун синамаларни тайёрлаш усуллари


Download 403.79 Kb.
bet14/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
стерилизация модул

Синамалар қўйиш учун синамаларни тайёрлаш усуллари
5.11.Азопирам синамаси.
5.11.1. Бошланғич эритма тайёрлаш.
1 литр (дмЗ) бошлангич эритма тайёрлаш учун 100 гр азопирам, 1,0-1,5 гр қичқил (солянокислый) анилин тортиб олиниб қуруқ, ўлчов идишда аралаштирилади ва 1 литр (ДМ3) булгунга кадар 95 % этил спирти қўшилиб, моддалар тўлиқ эригунча яхшилаб аралаштирилади.
Азопирамни бошлангич эритмаси махкам ёпилган флаконда коронги жойда сакланади. Азопирамнинг бошлангич эритмасининг рухсат этилган саклаш муддати 40 С хароратда (музлатгичда) 2 ойгача, хона хароратида (20±2°С) 1 ойдан ошмаслиги лозим. Бошлангич эритмани саклаш жараёнида чўкма ҳосил бўлмасдан рангининг саргиш рангга ўзгариши эритмани ишлатиш даражасини пасайтирмайди.
5.11.2.Азопирам синамасини тайёрлаш.
Синама қўйишдан олдин азопирамнинг бошлангич эритмаси ва 3 % водород перекиси тенг микдорда қўшилиб аралаштирилиб, азопирам синамаси тайёрланади ва бу синама 2 соатгача сақланиши мумкин.
Синама узоқроқ муддат туриб қолса пушти ранг пайдо бўлиши мумкин. Харорат 25°С дан юкори булган холларда эритма тезликда пушти ранг хосил килади, шунинг учун эритмани 30-40 дакика ичида ишлатиш зарур. Иссик инструментларни текшириш, шунингдек азопирам синамасини ёруғликда ва иситиш анжомлари олдида сақлаш мумкин эмас.
Агарда азопирам синамасини яроклилигини текшириш лозим бўлса: 2-3 томчи синама қон доғи устига томизилади. Агар 1 дақиқа ичида бинафша ранг пайдо бўлиб, кейин сиёх рангга ўтса, реактив ишлатишга яроқли, агар 1 дақиқа давомида ранг пайдо бўлмаса синамадан фойдаланмаслик керак.
5.11.3. Амидопирин синамаси
Амидопириннинг 5% спиртли эритмасини 95% этил спиртида тайерланади. Ушбу эритма қопқоқли флаконда музлатгичда сақланади. Саклаш муддати- 1 ой.
30%ли сирка кислотаси ва 3%ли водород пероксиди эритмалари дистилланган сувда тайерланади.
Тенг микдорда, 5% ли амидопириннинг спиртдаги эритмаси, 30% ли сирка кислотаси ва 3% ли водо­род пероксиди эритмаси олиниб, аралаштирилади ва синама ишлатишдан олдин тайёрланади.
Азопирам ва амидопирин синамалари қўлланилганда, синамаларлар рангининг ўзгариши 1дақиқадан кеч қайд этилса, бундай натижа хисобга олинмайди.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling