Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 403.79 Kb.
bet7/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Стерилизация
Стерилизация – бу тиббий асбоб-анжомларда барча турдаги микроорганизмларни ва уларни спораларини (бактериялар, замбуруғлар ва паразитларни) юқори босим остидаги буғ (автоклавда), қуруқ иссиқ хаво ва кимёвий усул билан йўқотиш жараёнидир.
Тиббий асбоб-анжомларни стерилизациялаш марказлаштирилган тартибда даволаш-профилактика муассасалари МСБ ларида амалга оширилади.
Қуйидаги кўп марталик қайта ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар: жаррохлик асбоб-анжомлари, катетерлар, зондлар, КЎРУВ резина қўлқоплари, микропипеткалар, меланжерлар, боғлов ва тикув материаллари, оқликлар, тиббий пахталар, салфеткалар стерилизация қилинади.
Стерилизациянинг усуллари ( методлари )
Физикавий:
-Буғли усулида стерилизациялаш, таъсир этувчи агент юқори босим остида хосил бўладиган тўйинган буғ хисобланади.
-Қуруғ хаво билан стерилизациялаш, таъсир этувчи қуруқ иссиқ хаво хисобланади.
- ионлаштирилган нурлар орқали стерилизациялаш, бунда х-нурлар, гамма-нурлар, бета-заррачалар ва оғир нейтронлар, протонлар ва радиоактив моддаларнинг изотоплари цезий, йод, торий каби элементлар ишлатилади.
Гласперленовой стерилизациястерилизацияловчи агент - 190-250ºС гача қиздирилган шарикли ойнали мухит бўлиб, стерилизация вақти 20 секундан то 180 секундгача.


Стерилизациянинг усуллари (методлари)
Кимёвий:
кимёвий препаратлар ёрдамида стерилизациялаш.
- газли стерилизация, таъсир этувчи агент тоза этилин окись, метил бромистый, этилин окисни метил бромистый билан қўшилгани, формальдегид.
Плазмали стерилизация, таъсир этувчи агент электр зарядлар ёрдамида ёки радио-частотали электромагнит тўлқинлар ёрдамида, газли мухитда 50 С дан ортиқ бўлмаган хароратда хосил қилинадиган паст температурали плазма хисобланади. Стерилизация вақти – 1 соатдан ошмайди
Озонли стерилизация, бунда озон газореакторли стерилизатор ичидаги ҳаводан хосил бўлади озонли мухит таъсирида жихозлар стерилизация қилинади. Озонли стерилизаторлар хажми 0,7-250 л.гача. стерилизация вақти – 50 минут, Бундан ташқари озонатор орқали жаррохлик бўлимлари,туғруқ хона бўлимлари, боғлов, муолажа ва палаталар хавосини хам зарарсизлантириш мумкин. 20-40 м.кв хонани 15-30 минут давомида зарарсизлантириш мумкин бўлади.
Буғли, қуруқ иссиқ хаво билан стерилизациялаш
Буғли ва газли стерилизациялаш усулларида қоидага мувофиқ қадоқланган материаллар, бундан ташқари буғли усулда эса фильтрли ва фильтрсиз коробкалар ишлатилади.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling