ДПМда стерилизациядан олдинги тозалов ишлари
Стерилизациядан олдинги тозалов ишлари стерилизация қилиш жараёнидаги мухим босқичлардан бири хисобланиб, у тиббиёт асбоб анжомларидан оқсил, ёғ ва механик ифлосланишларни, шунингдек, дори препаратлари қолдиқларини йўқотиш мақсадида амалга оширилади. Стерилизация олди тозалов ишлари фақат марказий стерилизация бўлимларида олиб борилади
Стерилизация олди тозалов ишларида ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ишлатилади.
Ювувчи эритма ва стерилизация олди тазолов сифатини текширишга мўлжалланган эритмалар эса, МСБ тиббий ходими томонидан тайёрланади. Ювувчи воситаларни агар ранги ўзгармаган бўлса, 6 мартагача қизитиб, 1 сутка давомида ишлатиш мумкин. Водород перекиси ва ювувчи воситадан тайёрланган эритмани коррозияга қарши таъсирини пасайтириш мақсадида ингибитор тариқасида, 0,14% ли олеат натрий қўшиш мумкин.
1. Стерилизация олди тозалов ишлари куйидагича амалга оширилади:
- марказий стерилизация бўлимига қабул қилинган буюмлар стерилизация олди тозалов ишлари бошланиши олдидан диққат билан кўздан кечирилиши, сараланиши, занглаган, ўз тузилишини ўзгартирган (қийшайган) асбоб-анжомлар ишлатишдан чиқариб ташланиши керак.
- тиббий асбоб-анжомлар индивидуал химоя кийимларидан фойдаланган холда қўл билан ювилади, оқар сувда чайилади, 50 0 С ювувчи восита эритмасига 15 дақиқа бўктирилади, кейин оқар сувда чайилади, сўнгра дистилланган сувда ювилади ва фенофталени, азопирам синамалари ёрдамида қон қолдиғи ва ишқор қолдиғига текширилади;
- ювиш механик усулда пахтали-тампон, тўқимали салфетка ёрдамида технологик жараёнга амал қилган холда олиб борилади. Юқумли касалликлар, сил ва тери таносил касалликлари шифохоналарида қўлланиладиган лаборатория идишлари МСБ ида стерилизациядан олдинги тозалов ишлари бошланиши олдидан 15 минут қайнатилиши керак.
Буюмлардаги стерилизациядан олдинги тозалов ишлари сифатини азопирам (ёки амидопирин) ва фенолфталеин синамаларини қўйиш орқали назорат қилинади. Буюмлардаги қон қолдиғини аниқлаш учун азопирам синамаси, ювувчи воситаларнинг ишқорий компонентлари қолдиқларини аниқлаш учун эса фенолфталеин синамаси қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |