Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Норевматик касалликлардаги артропатиялар


Download 334.5 Kb.
bet11/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Норевматик касалликлардаги артропатиялар
Ушбу касалликларда бўғим синдроми иккиламчи бўлиб, асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- турли даражада ифодаланиши (полиартралгиялардан то сурункали ревматоид артритгача);
- кўпинча бўғимларнинг ассиметрик шикастланиши;
- суяклар анкилози, эрозияси, бўғим ёриғи торайишининг кам учраши;
- бўғим синдромининг асосий касаллик билан бирга кечиши.
Паранеопластик артропатиялар турли жойлашишга эга бўлган хафвли ўсмалар негизида ривожланиб, ўрта ёшдаги беморларда ва қарияларда кўпроқ учрайди. Бўғим синдроми ёмон сифатли ўсма аниқланишидан анча олдин номоён бўлади. Артропатиялар кўпинча ўпка ракида учрайди. Паронеопластик артропатиялар қуйидаги клиник кўринишларда кечади: ревматоид артритга ўхшаш артропатия, гипертрофик остеоартропатия ва бармоқларнинг «барабан таёқчалари» шаклида кенгайиши. Ўсмалардаги артритларга ассиметрик йирик бўғимлар шикастланиш ва серонегатив ревматоид артритга ўхшаб кечаиш хос. ЭЧТ ошади, ревматоид омил ва рентгенограммада бўғимларда эрозия аниқланмайди. Яллиғланишга қарши дори воситалари фойдаси камлиги шифокорни ўсма касаллигини инкор этиш учун қўшимча текширишлар ўтказишга ундайди.
Эндокрин артропатиялар тиреотоксикоз, гиперпаратиреоз, қандли диабет, гипотиреоз, акромегалия, климаксда учрайди ва кучли артралгиялар, қўл – оёқ панжаси, тизза бўғими артритлари билан намоён бўлади.
Гиперпаратиреозда (Реклингхаузен касаллиги) тарқоқ фиброз остеодистрофия ривожланади. Артралгия, оссалгия, патологик синишлар билан бирга иситма, қусиш, юришда оғриқ, тахикардия, мушаклар холсизлиги, сийдик-тош касаллиги, полиурия, ақлий қобилиятнинг пасайиши, депрессиялар ҳам кузатилади. Рентгенограммада диффуз остеопороз, суяк зич қатламининг парчаланиши, кисталар хосил бўлиши патологик синишлар хос.
Диабетик остеоартропатия – қандли диабетдаги периферик нейропатияда суяк ва бўғимларнинг асептик деструкцияси кузатилади (Шарко товони). Кўпроқ товоннинг кафт усти ва кафт суяги бўғимлари ҳамда болдир – товон бўғими шикастланади. Суяклардаги ўзгаришлар остеопароз, остеолизис, гиперостозлар кўринишида кечади. Рентгенда яққол суяк деструкцияси секвестрация билан ва суяк резорбцияси аниқланади.
Акромегалияда қўл ва оёқ дистал бўғимларининг деформацияси кузатилади.
Климактерик ёки овариоген артропатияларга бўғимдаги оғриқнинг тунда, жисмоний зўриқишдан кейин ва совуқ қотгандан сўнг кучайиши билан бирга парестезия ва вазоматор бузилишлар хос. Яллиғланишга қарши дори воситалари кам фойда беради. Барча эндокрин артропатияларни даволашда умумий амалиёт врачи эндокринолог тавсиясини инобатга олиши лозим.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling