Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet9/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Псориатик артрит
Диагностик мезонлари:
- қўл панжаси дистал фалангалараро бўғимининг зарарланиши (бармоқлар «сосискасимон» шакл олиши мумкин);
- Қўл панжаси биринчи бармоқларининг ва оёқ бош бармоғи бўғимининг эрта зарарланиши ва унинг кўкариши; товонда оғриқ;
- псориатик тугунчалар мавжудлиги, тирноқлар зарарланиши («ангишвона» симптоми);
- яқин қариндошларида псориаз;
- ревматоид омилнинг аниқланмаслиги;
- рентгенологик белгилар: суякларнинг хар хил ўқли силжиши билан кечувчи остеолитик жараёнлар, периостал ўзгаришлар, бўғим олди остеопорози йўқлиги; сакроилеитнинг клиник -рентгенологик белгилари; паравертебрал кальцификацияларнинг рентгенологик белгилари;
Ташхис учта мезон бўлгандагина ишонарли бўлади ва албатта улардан бири қуйидагилардан биттаси бўлиши керак: псориатик тугунчанинг мавжудлиги, тирноқларнинг шикастланиши ёки яқин қариндошларда псориаз мавжудлиги, остеолитик жараёнлар ва суякларнинг хар хил ўқли силжиши;
Микрокристалли артритлар
Бу артритларнинг ўзига хос хусусияти бўғим синдроминиг ҳуружсимон кечиши бўлиб, умумий амалиёт врачи фаолиятида у уйга чақирилганда ва поликлиникадаги қабули пайтида кўп учрайди.
Падагра.
Падагра-сурункали касаллик бўлиб, сийдик кислотаси алмашинуви бузилиши сабабли ривожланади. Қонда сийдик кислотаси миқдорининг ошиши, тўқималарда уратларнинг чўкиши билан ифодаланиб, қайталанувчи ўткир артритлар ва тофуслар хосил бўлиши билан намоён бўлади (подаграга хос тугунчалар).
Падагра ташхисини қўйишда қуйидаги диагностик мезонлардан фойдаланилади:
- оёқ панжаси бош бармоғи кафт усти бўғими (плюснофаланг) артрити ҳуружи;
- бошқа бўғимларни жарохатланиши иккита хос хуруж кўринишида кечиши;
- падаграга хос тугунлар;
- колхицин билан даволаш яхши самара бериши;
- гиперурекимея.
Падагранинг мутлоқ белгиси – синовиал суюқликда ва тўқималарда урат кристаллариниг топилиши. Специфик белгиси: артрит хуружининг икки хафтадан ошмаслиги, эркаклар орасида кўпроқ учрашиши, семизликнинг мавжудлиги, уролитиаз. Падагрик артритнинг қуйидаги босқичлари тафовут қилинади:
I босқич – суякларнинг субхондрал, баъзан чуқурроқ қатламларида йирик кисталар пайдо бўлиши, баъзан юмшоқ тўқималарнинг зичланиши;
II босқич – бўғимга яқин сохада йирик кисталар ва бўғимларнинг кичик эрозияси, юмшоқ тўқималарнинг доимий зичланиши баъзан кальцификатлар билан бирга (9 йилдан сўнг) кечиши;
III босқич – суяк юзасининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган кенг эррозиялар, эпифиз остеолизи, юмшоқ тўқималарнинг зичланиши ва охакланиши (10-15 йилдан сўнг).
Диагноз Рим мезонлари (1963 й.) асосида қўйилади:
- сийдик кислатасининг эркакларда 0,42 ммоль/л дан, аёлларда 0,36 ммоль/л дан ошиши;
- тофуслар;
- синовиал суюқликда ва тўқималарда натрийли сийдик кислота тузи кристалларини микроскопик ва кимёвий текширишларда аниқланиши;
- тўлиқ клиник ремиссиядан 1-2 хафта ўтгач тўсатдан ўткир подагрик артрит хуружи пойдо бўлиши.
Хондрокальциноз (псевдопадагра) – пирофасфат артропатиялар гурухига кириб, бўғим тоғайларида ва синовиал тўқималарда кальций тузлари микрокристалларининг ўтириб қолиши билан ифодаланади.
Диагностик мезонлар:
- ўткир подаграсимон артрит (асосан тизза, кафт-бармоқ, билак-кафт усти бўғимларида)
- тоғайлар охакланишининг R0- белгилари;
- синовиал суюқликда ва тоғайларда кальций тузлари монокристалларини аниқланиши;
- хондрокальцинозга олиб келувчи омилнинг мавжудлиги (асосан артрит билан бирга) беморнинг ёши (қариялар), Вильсон – Кановалов касаллиги, бўғимлар ностабиллиги, нейротрофик артропатия, гипотиреоз, узоқ вақт глюкокортикостероидлар билан даволаниш, оъилавий хондрокальцинознинг аниқланиши;

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling