Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси
Тиббий-педагогика факультети
Умумий амалиёт шифокори тайёрлаш, аллергология ва эндокринология кафедраси
Ма]руза №1
Bugim sindromi, uning differensial tashhisi,zamonavie davolash tamoillari va umumie amalieot vrachi tacticasi.
Тошкент-2007
Ушбу маъруза умумий амалиёт врачии фаолиятида кўп учрайдиган бўғим синдромини мумкин қадар кенг ёритишга бағишланган. Маърузада буғим касалликлари классификацияси, дифференциал диагностикаси ва даволаш тамоиллари келтирилган. Шу билан бир қаторда бўғим синдромли беморларни олиб боришда умумий амалиёт врачи тактикаси кенг ёритилган.
Маъруза тиббиёт институтларининг 6 -7 курс талабалари, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғимида ишлаётган врачлар учун мўлжалланган.
Тақризчи:
Маъруза мақсади: Бўғим синдроми билан кечувчи касалликларни аниқлаш ва қиёсий ташхислаш борасидаги талабалар билимини чуқурлаштириш.
Маърузага ажратилган вақт- 2 соат
Талабаларни дастлабки билим даражаси.
Таянч – ҳаракат тизими анатомияси ва физиологияси
Бўғимдаги патофизиологик жараёнлар
Бўғимларни нормал ва патологик ҳолатлардаги рентгенографик сурати
Артралогияда қўлланиладиган дори воситаларининг фармакодинамикаси
Талабалар билим ва кўникмаларини шакллантириш.
Маъруза матнини ўзлаштиргандан сўнг талаба билиши ва қила олиши керак:
- бўғимларни бирламчи ва иккиламчи зарарланиши, уларни этиологияси ва патогенезига кўра ўзгариш хусусиятларини аниқлаш;
- бўғимлардаги яллиғланишли ўзгаришларнинг асосий сабаблари ва клиникаси;
- бўғимлардаги дегенератив ўзгаришларнинг асосий сабаби ва клиникаси;
- бўғим синдромини дифференциал диагностикаси ва даволаш тамоиллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |