Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet4/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Ревматоид артрит.
Бу бириктирувчи тўқималарнинг сурункали системали аутоиммун яллиғланиш касаллиги бўлиб, асосан бўғимларни кучайиб борувчи эрозив деструктив полиартрити кўринишида кечади.
Умумий амалиёт врачи беморлардан касаллиги тўғрисида батавсил сўраши ва кўрик чоғида қуйидаги ташхисий мезонларга эътибор бериши керак:
- бўғимлардаги эрталабги қотиб қолиш;
- бўғимларни 1,5 ойдан ортиқ вақт давомида шишиши;
- панжа бўғимларини симметрик икки томонлама зарарланиши («морж сузғичлари»);
- регионар мушакларни тез атрофияга учраши;
- оғриқсиз, ҳаракатчан ревматоид тугунчаларни бўлиши;
- ички аъзоларни зарарланиши (плеврит, гастрит, жигарни катталашиши, миокардит, перекардит, буйрик амилоидози, полисерозитлар ва бошқалар);
- қонда α1 ва α2, гамма-глобулинларни ошиши;
- қон зардобида ёки синовиал қобиқда ревматоид омилни бўлиши (Волер – Роуз реакцияси, латекс- тест), С- реактив оқсилни ошиши;
-Т -лимфоцитлар миқдори ва Т- супрессорлар фаолияти пасайиши, дисиммунноглобулинемия;
- синовиал суюқликда яққол намоён бўлган цитоз; биопсияда: синовиал қобиқдаги гистологик ўзгаришлар (синовиал, лимфоид ва плазматик хужайралар пролиферацияси, гипертрофияси ва некрози).
Кечроқ пайдо бўладиган диагностик белгилар:
- тана хароратини узоқ вақт давомида субфебрил кўрсатгичларгача кўтарилиб туриши;
- умумий ориқлаш;
- эритроцитлар чўкиш тезлигини (ЭЧТ) турғун ошиши;
- рентгендаги ўзгаришлар: бўғим олди, эпифизар остеопарози, бўғим ёриғини торайиши, узурациялар;
- бўғимлардаги турғун яллиғланишли ўзгаришлар, уларда деформация ва контрактура ривожланиши билан.
Агар полиартрит икки йил давомида ревматик омилсиз кечса, унда ревматоид артрит ташхиси қуйидаги мезонлар аниқланганда қўйилади:
- жараён қўл ва оёқлар панжасидаги барча майда бўғимларни ¼ қисмига тарқалган;
- Қўл панжасининг типик зарарланиши уларни дефигурацияси ёки суяклараро оралиқнинг шишиши билан бирга кечса;
- Камида битта бўғимда ревматоид артритга хос рентгенологик ўзгаришлар мавжуд бўлса.
Касалликнинг бўғим- висцерал тури 10 % холларда кузатилиб, агрессивлиги, тез зўрайиб бориши ва доимий фаол кечиши билан фарқ қилади. Бунлай холларда умумий амалиёт врачи беморларни шифохонага йўллаши лозим. Юборилмаган тақдирда беморнинг умумий аҳволи оғирлашиб боради ва амбулатор даво фойда бермайди.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling