Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet10/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Системали васкулитлар
Бу гурух касалликларга доимий полиартралгиялар хос. Фақат геморрагик васкулитда бўғим бўшлиғига қон қуйилиши натижасида оғир артритлар кузатилади. Клиникада касалликнинг асосий белгилари устунлик қилади. Ташхис қўйишда бўғим синдроми билан бирга васкулитларга хос теридаги ўзгаришлар катта аҳамиятга эга.
Деформацияловчи остеоартроз
Умумий амалиёт врачи фаолиятида энг кўп учрайдиган бўғим касаллиги хисобланади. Деформацияловчи остеоартроз (ДОА) бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бунда бўғимларда дегенератив -дистрофик ўзгаришлар кузатилиб, бўғим тоғайи деструкцияси ва суяк тўқимаси пролиферацияси билан ифодаланади. Бу касалликда оғирлик кўп тушадиган бўғимлар: қўл-оёқдаги йирик бўғимлар, умуртқа поғонаси, қўл панжаси дистал фалангалараро бўғимлари кўпроқ шикастланади.
Бўғим юзаси тоғайи ва жисмоний зўриқишнинг мос келмаслиги ва ирсий мойиллик бирламчи ДОА нинг сабаби хисобланади.
Иккиламчи ДОА бўғимларда мавжуд бўлган бирламчи ўзгаришлар асосида бўғим тузилишининг туғма бузилиши, бўғимлар дисплазияси, ўтказилган артритлар, шикастланишлар, эндокрин касалликлари (кандли диабет, акромегалия), метаболик бузилишлар (гемохроматоз, ахраноз, падагра) асосида ривожланади.
Диагностик мезонлари:
- бўғимлардаги оғриқни куннинг охирида ёки туннинг биринчи ярмида пайдо бўлиши;
- бўғимдаги оғриқни жисмоний зўриқишдан сўнг кучайиши, вақти –вақти билан «бўғимнинг блокланиш» белгиси;
- суяк ўсимталари, жумладан Геберден тугунлари ҳисобига бўғим деформацияси;
- рентгенологик белгилар: суяк тўқимасида кисталарнинг хосил бўлиши, бўғим ёриғининг торайиши, бўғим юзаси остеосклерози, остеофитоз.
Спондилёз, остеохондроз, спондилоартроз – умуртқа поғонаси бўғимларидаги дегенератив ўзгаришлар бўлиб, поликлиник амалиётда кўп учрайдиган касалликдир.
Бу касаллик умуртқалараро дискнинг фиброз -тоғайи (спондилёз ёки остеохондроз) ва умуртқалараро бўғимлар синовиал тўқимаси касаллиги (спондилоартроз) кўринишида намоён бўлади.
Деформацияловчи спондилёз. Бунда умуртқа пағонасининг бўйин ва бел қисмлари кўпроқ шикастланади. Касаллик баъзан белгисиз, аксарият холларда эса умуртқа пағонасида оғриқлар, оғриқнинг физик зўриқишда кучайиши, шу туфайли мажбурий холатга ўтиш ва умуртқа пағонаси харакатининг чегараланиши билан кечади. Умуртқа пағонаси орқа ўсиғи пайпасланганда ва уриб кўрилганда оғриқ аниқланади. Рентгенда умуртқа-танаси четида ўсимталар ўсиши (остеофитлар ёки экзостозлар) хос. Шу сабабли умуртқалар “бели” яққол намоён бўлади. Спондилёзда бириктирувчи пластинкалар шикастланмайди, умуртқалараро бўшлиқ тораймайди.
Умуртқалараро остеохондрози – умуртқалараро дискининг дегенератив – дистрофик касаллиги бўлиб, умуртқа пағонаси деформацияси, улар баландлигини камайиши ва қаватланиши билан кечади. Остеохондрозда кўпроқ умуртқа пағонасининг пастки- бўйин, юқори -кўкрак, пастки- бел сохалари зарарланади. Касалликда невротик, мушак ва томир белгилари кузатилади. Невротик белги невралгия, радикулит, цервикалгия, люмбалгия ва люмбаго, илдизчали оғриқ, вегитатив – трофик бузилишлар кўринишида кечади. Мушак белгиси паравертебрал ва кўкрак мушакларидаги оғриқлар контрактуралар кўринишида кузатилади. Томир белгиси қалтираш, тери қоплами ранги ўзгариши, оёқларда шиш ва парестизиялар билан намоён бўлади. Рентгенологик ўзгаришлар: умуртқалараро диск баландлигининг пасайиши, умуртқа танаси тоғайости қавати қаттиқлашиши ва ингичкаланиши (субхондрал склероз), умуртқа ички қиррасида горизонтал ўсмалар –остеофитлар мавжудлиги. Умуртқа танаси парчаланиши кузатилмайди.
Спондилоартроз – умуртқалараро ва умуртқа- қовурға бўғимларининг дегенератив-дистрофик зарарланишидир. Клиник белгилар паталогик жараён жойлашишига боғлиқ. Касаллик белгилари махаллий ва умумийга бўлинади. Унга умуртқа поғонасининг бўйин-кўкрак ва бел сохаларида, паравертебрал нуқталарда оғриқнинг мавжудлиги, жисмоний зўриқишдан кейин ва узоқ вақт бир хил холатда турганда оғриқларнинг кучайиши хос.
Аксарият беморларда спондилоартроз вегетатив, нейродистрофик ва томир синдромлари (мигрен хуружлари, вертебробазиляр етишмовчиликлар, симпаталгия, невралгия, кардиалгия, лмбоишиалгия, радикулит) билан кузатилади. Рентгенограммада умуртқалараро бўғим ёриғининг торайиши, субхондрал остеосклероз, остеофитлар, бўғим ўсимталарининг деформацияси ва чўзилиши аниқланади.
Суякларнинг ассептик некрози (остеохондропатия) – кам учрайдиган суяк -бўғим касаллиги бўлиб, узун ва калта суяклар эпифиз қисмининг босқичма босқич некрозли шикастланиши билан кечади.
Бирламчи остеохондропатиялар болалик ва ўсмирлик даврида учрайди. Некроз босқичи, фрагментланиши ва касаллик оқибати тафовут килинади. Бу касаллик учун мавжуд чегараланган оғриқнинг аста – секин кучайииб бориши, харакатда ва пайпаслаганда зўрайиши хос. Жарохатланган сохада чегараланган шиш ва харакатнинг бузилиши кузатилади. Дам олгандан сўнг оғриқлар камаяди. Касаллик сурункали кечиб деформацияловчи остеоартрозга ўтади.
Иккиламчи асептик некроз сон суяги бошчасида учрайди. Бу касаллик узоқ вақт юқори дозадаги кортикостероидли терапияда ва сон суяги бошчаси сингандан сўнг ривожланган остеоартрозда, Гоше касаллиги ҳамда гемоглабинопатияларда учрайди.
Диагностикада жароҳатланган аъзо рентгенографияси мухим аҳамиятга эга.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling