Ўзбекистон республикаси солиќНИ
Download 255.5 Kb.
|
2-()
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б.Е.Платоновнинг
- А.И.Рыбаковнинг тиш кариеси патогенезини ишчи концепцияси (1971).
- Х омила даври.
- 6 ойдан- 6 ёшгача бўлган давр.
- Болалик ва усмирлик даври 6 дан -20 ёшгача булган давр.
- 20 ёшдаи - 40 ёшгача булган давр.
- 40 ёщдан кейинги давр.
И.Г.Лукомский (1948) ўзининг биологик назариясида организмларнинг хар хил экзоген холатлари эндоген ўзгаришларга олиб келади, деб тахмин қилган. Дастлаб одонтобластларни функционал бузилишлари, кейинчалик морфологик ўзгаришларга олиб келади, натижада эмал ва дентинда модда алоқалари бузилиб, қўпол ўзгаришлар намоён бўлади. Jlyкомскийни назариясига биноан, одонтобластлар трофик марказ ҳисобланади. Лукомскийни назарияси ўз исботини топмаган.
Наяариянинг салбий томонлари: 1. Одонтобластлар тишни "трофик маркази" бўлиши исботланмаган. Кариесни ривожланншида қандларни ахамияти инкор қилинган, фторни профилактик ахамияти кўрилмаган. Кариес касаллига ривожланишида одонтобластларни фаолияти бузилади дейилган, лекин соѓ (интакт) тишда хам одонтобластларни вакуолизация ва атрофияси кузатилиши мумкин. Б.Е.Платоновнинг трофоневротик назариясига биноан, тиш кариеси келиб чиқиши тишнинг қаттиқ тўқимасининг озиқланишини бузилиши билан боѓлиқ. Кариес асоратларини даволаш усулларидан бўлмиш пульпани олиб ташлаш, тиш эмалини структур ва функционал ўзгаришларига олиб келмайди, балки тиш тўлиқ орган каби ўз иш фаолиятини давом эттиради. Депульпацияланган тишнинг доимий равишда оѓиз суюқлиги билан контактда бўлиши унга юқори минераллашишни таъминлайди, натижада тишнинг микроқаттиқлиги, структур бирдамлиги, кислотабардошлиги ортади. Назариянинг салбий томонлари. Муаллиф махаллий омиллардан бўлмиш микроорганизмлар, тиш караши ва пилакчаси, оѓиз бўшлиѓи гигиенасини ҳисобга олмаган. Назариянинг ижобий томонлари: Муаллиф тишдаги патологик жараённи организмни умумий холати билан боѓланган. А.И.Рыбаковнииг ишчи концепциясига биноан, тиш кариеси полиэтиологик касаллик хисобланадн. Концепция асосида тиш-жаг системасининг ривожланишини ёшга боѓлиқ мувофиқликлари, экзо- ва эндоген омиллар тиш кариесини келиб чиқиши тушунтирилади. А.И.Рыбаковнинг тиш кариеси патогенезини ишчи концепцияси (1971). Муаллиф тиш кариесини полиэтиологик келиб чиқиш табиатига эга бўлган касаллик сифатида кўриб чиққан. А.И.Рыбаков хар бир инсоннинг ривожланиш давридаги кариес жараёнини ривожланишига сабаб бўлувчи эндоген ва экзоген омилларни тўла ёритади: 1) Хомила даври. Ирсий омилларга катта ахамият берилади.Хомиланинг орган ва системаларини шаклланишига онанинг бошдан ўтказган касалликлари; қалқонсимон безининг касалликларида модда алмашинувининг бузилиши, хомиладорлик токсикози ва медикаментларни дозасини ошириб юбориш, онанинг сурункали инфекцияси ва аллергик касалликлари, психик травма ва экстремал холатлар хомилага катта таъсир кўрсатади. Бу барча касалликлар тиш-жаг системасига ва тишнинг қаттиқ тўқимасига таъсир кўрсатади. 2) 6 ойдан- 6 ёшгача бўлган давр. Бу давр табиий йўл билан овқатлантиришга, сурункали ва инфекцион касалликларга катта ахамият берилади. Экзоген факторлар бўлиб, муаллиф—Оѓиз бўшлиги гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, прикус деформацияси ва травмалари, сўлак ажралишини бузилиши, оѓиз ичи рН ини ўзгариши, деб хисоблайди. 3) Болалик ва усмирлик даври 6 дан -20 ёшгача булган давр. Тиш кариесини келтириб чикарувчи экзоген ва эндоген факторларни ажратади. Эндоген факторларга бошдан ўтказган касалликларни (соматик), углеводларни кўп истеъмол қилиниши, жинсий вояга етиш, юқори даражадаги модда алмашинуви, микроэлементлар алмашинувидаги танқислик, жигар функциясининг бузилиши, тўлиқсиз овқатланиш. Тиш тўқимаси иммунитетининг пасайиши, фтор етишмовчилиги, тиш пульпасидаги ўзгаришларни киритган. Экзоген омилларга оѓиз бўшлиѓи гигиенасининг пастлиги, прикус деформацияси, шикастланиш, сўлак ажралишининг бузилиши, оѓиз ичи рН ининг бузилиши, баъзи тишларнинг чиқишини қийинлашуви, тишлар депульпацияси, тиш жаг системасининг касалликлари киритилган. 4) 20 ёшдаи - 40 ёшгача булган давр. Кариесни келтириб чиқарувчи эндоген фактор бўлиб, бу ёшда ошқозон - ичак тракти, жигар касалликлари, эндокрин система функциясининг бузилиши, юрак - қон томир системаси касалликлари хисобланади. Экзоген фактор бўлиб тиш-жаѓ системаси касалликлари, оѓиз бўшлиѓи гигиенасинннг йўқлиги, сўлак ажралишининг бузилиши хисобланади. 5) 40 ёщдан кейинги давр. Бу давр муаллиф фикрича, ички аъзо ва системаларнинг касалликлари билан тиш пилакчасининг мавжудлигини ўзаро боѓлиқлигини ифодалайди. Бу омилларни алокадорлиги кариоз жараёнида бошлангач механизми бўлиб ҳисобланади. Назариянинг салбий томонлари. 1. Ёш жихатдан группаларга ажратиш шартли хисобланади. Масалан, 6 ойдан 6 ёшгача бўлган даврда экзоген омил бўлиб оѓиз бўшлиги гигиенасига риоя килмаслик, прикус деформацияси ва жарохат хисобланади. 2. А.И.Рыбаков фикрича тишда кариеснинг юзага келиши пульпадаги ўзгаришлар хисобига амалга оширилади. Назариянинг ижобий томонлари. 1. Кариесни келтириб чикаришда турли омиллар хисобга олинган бўлиб, бу омиллар қулай шароитда кариесни ривожлантиради. 2. Тиш кариеси полиэтиологик касаллик сифатида хисобга олинган. Download 255.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling