Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

5. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва 
интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш 
Мамлакатнинг ривожи ва тараққиётида унинг интеллектуал бойлиги 
асосий омиллардан бири саналади. Шу сабабли бу йўналишда давлат 
сиёсатини бўшаштириш асло мумкин эмас. Бунда эса қуйидаги 
кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади: 
истеъдодли ёшлар билан ишлаш дастурларининг сони; 
турли мукофот ва рағбатлантиришларга сазовор бўлган ёшлар сони 
(Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, «Зулфия» номидаги Давлат 
мукофоти ҳамда «Ниҳол» мукофоти совриндорлари, Президент ва бошқа 
номдор стипендиялар совриндорлари ва бошқалар); 
фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшлар сони (халқаро, республика
ҳудудий олимпиадаларда математика, физика, кимё ва бошқа фанлар 
бўйича); 
турли кўрик-танловларда ғолиб бўлган ёшлар сони (халқаро, республика, 
ҳудудий кўрик-танловларда адабиёт, мусиқа, рақс санъати, тасвирий санъат 
ва илмий техника соҳаларида) 
ёш олимлар сони (фан даражалари ва жинси бўйича); 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан иқтидорли 
ёшларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдамлар тўғрисидаги 
маълумотлар; 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ташаббуси билан 
иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган 
танловлар сони (маданият, фан-таълим, касбий маҳорат ва бошқалар)
6. Жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш 
Ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини олиб бориш келгуси 
авлодни баркамол ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун асосий вазифалардан 


32 
ҳисобланади. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги қуйидаги 
кўрсаткичлар асосида ўрганилади: 
ёшлар орасида аниқланган салбий ҳолатлар (гиёҳвандлар, сурункали 
ичувчилар, ОИТС ва ОИВ бўйича ҳисобда турувчи ёшлар сони); 
мавжуд спорт-соғломлаштириш иншоотлари сони(стадионлар, спорт 
майдонлари, спорт заллари, сув ҳавзалари ва бошқалар); 
махсус спорт мактаблари, мактаблар, ўрта-махсус таълим муассасалари, 
олий ўқув юртлари ва ташкилотлар қошида фаолият юритаётган спорт 
тўгараклари сони; 
спорт-соғломлаштириш масканларига мунтазам қатнаётган ёшлар сони 
(жинси бўйича); 
спорт-соғломлаштириш муассасаларида фаолият юритаётган спорт 
мураббийлари сони (жинси бўйича); 
ёшлар ўртасида ўтказилган ҳудудий (маҳаллий) спорт мусобақалари сони 
(таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар, корхона ва ташкилотларда 
меҳнат қилаётган ёшлар ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида); 
турли мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар сони (халқаро, республика, 
вилоят, туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари); 
ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, улар 
ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилган 
тарғибот ишлари ҳамда ушбу тадбирлар билан қамраб олинган ёшлар сони; 
ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва улардаги жойлар сони. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling