Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Маънавий-маърифий ишларни олиб бориш ва ижтимоий-сиёсий фаолликни ошириш
3. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш доимо долзарблик ҳисобланади. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини қуйидаги кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиш мумкин: ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони, жами жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан % ҳисобида (жинси, фаолият турлари, вояга етмаганлар улуши бўйича); жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ёшлар сони, жазо муддатини ўтаётган шахслар сонига нисбатан % ҳисобида (жинси бўйича); жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган ёшлар сони (жинси бўйича); вояга етмаганлар учун тарбия колонияларидаги ўсмирлар сони, жазо муддатини ўтаётган шахслар сонига нисбатан % ҳисобида (жинси бўйича); вояга етмаганлар учун тарбия колонияларидан қайтиб келган ўсмирлар сони (жинси бўйича); ИИБ профилактик ҳисобида турган вояга етмаган шахслар сони; ихтисослаштирилган махсус ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган ёшлар сони; ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони, жами ушбу 30 ҳолатларга нисбатан % ҳисобида (жами ёшларга нисбатан, уларнинг таркибида вояга етмаганлар улуши, жинси бўйича ); одам савдоси қурбонига айланган ёшлар сони, жамига нисбатан % ҳисобида (вояга етмаганлар улуши, жинси бўйича); ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилган тадбирлар ҳамда ушбу тадбирлар билан қамраб олинган ёшлар сони. 4. Маънавий-маърифий ишларни олиб бориш ва ижтимоий-сиёсий фаолликни ошириш Ёшларда ватанпарварлик фазилатлари ва сиёсий жараёнларда фаоллигини ошириш, давлат сиёсатини тўғри тушунтириш, тарғибот- ташвиқот ишларини кучайтириш, ёт ғояларга қарши уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳим йўналишлардан саналади. Бу борадаги фаолиятни қуйидаги кўрсаткичлар орқали баҳолаш мақсадга мувофиқдир: диний ақидапарастлик, миссионерлик оқимлари таъсирига тушган ёшлар сони (жинси бўйича); ёшлар ўртасида маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шаклантириш борасида амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳамда ушбу тадбирлар билан қамраб олинган ёшлар сони. ёшлар ўртасида миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ушбу тадбирлар билан қамраб олинган ёшлар сони. ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шароитлар, жумладан, фаолият юритаётган маданият ва истироҳат боғлари, музейлар, театрлар, маданият саройлари, ахборот-ресурс марказлари, ўқув марказлари, тўгараклар ва бошқалар; ёшларга тааллуқли марказий ва ҳудудий нашрларга обуна бўлганлар сони ва ушбу нашрларнинг умумий тиражи; ёшлар масалалари билан шуғулланадиган маҳаллий, чет эл ва халқаро ННТлар сони; 31 сиёсий партияларга аъзо бўлган ёшлар сони (партиялар бўйича); ёшлар учун яратилган uz. доменидаги Интернет сайтлари сони. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling