Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

 
 
 


25 
1.2. Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мезонлари 
 
Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ёшларга оид давлат 
сиёсатининг барча йўналишларини тўлиқ қамраб оладиган баҳолаш 
мезонлари, кўрсаткичларнинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги мазкур 
соҳани чуқур ва кенг қамровли таҳлил қилиш имконини бермайди. Ушбу 
соҳага оид кўрсаткичлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий 
қилиш илмий ва амалий аҳамиятга эга. Кўрсаткичлар орқали ёшлар сиёсатига 
оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг реал ҳолатига баҳо бериш ва 
келгуси чора-тадбирларни тўғри белгилаш имкониятига эга бўламиз. 
Ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш масаласи халқаро 
универсал ташкилот – Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ёшларга 
қаратилган лойиҳа ва дастурларининг устувор йўналишларидан бири 
ҳисобланади. Хусусан, унга кўра, миллий давлатларнинг ёшларнинг бўш 
вақтини ташкиллаштириш борасидаги ишлари қуйидаги мезонлар асосида 
баҳоланади: 
ҳукумат ёшларнинг бўш вақтини ташкиллаштириш борасида қандай 
ишларни амалга оширмоқда? 
ННТ дастурларининг бу борадаги фаолияти самарадорлиги қандай? 
Ҳукумат қишлоқ ва шаҳарларда оммавий кутубхоналар, маданият 
марказлари ва бошқа маънавий-маърифий масканларни ташкил қилганми? 
Ёшларнинг театр, санъат, мусиқа ва маданиятни намоён этишнинг бошқа 
турларида 
фаоллиги 
қай 
даражада? 
Бунда 
нодавлат-нотижорат 
ташкилотларининг иштироки қандай? 
Ёшлар туризм, халқаро маданий тадбирлар, спорт ва бошқа фаолиятларга 
қандай рағбатлантирилади? 
Ҳукумат таълим муассасаларига бўш вақтни ташкил этиш учун маблағ 
ажратадими? Бу мактаб ўқув дастурида қандай акс эттирилган ва ҳоказо
1

1
Обязательные вопросы: Набор средств для оценки национальной политики касающейся молодежи. ООН, 
2004. – С.39 – 41. 


26 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистoннинг ёшлaр билaн бoғлиқ 
сиёсaтгa oид жaҳoн рейтинглaридa пaстки ўринлaрни эгaллaши ёшлар 
сиёсатини баҳолаш мезонлари, индикаторлар ва индекслaрнинг жорий 
этилмаганлиги билан ҳам боғлиқ. 
Жумлaдaн, “Youth Progress Index” (Ёшлaр тaрaққиёти индекси) oрқaли 
жaҳoн дaвлaтлaрининг ёшлaргa oид сиёсaтлaрининг сaмaрaдoрлик дaрaжaсини 
кўриш мумкин. Ушбу индексдa 3 тa кўрсaткич: “ёшлaр эҳтиёжлaри”, 
“фaрoвoнлик” вa “имкoниятлaр” aсoсидa тузилгaн
1

Ёшлaр тaрaққиёти индекси иқтисoдий кўрсaткичлaрдaн қaтъий нaзaр, 
бугунги кундa ёшлaрнинг ҳaёти қaндaй экaни ҳaқидa тўлиқ тaсaввур берaдигaн 
дaстлaбки вoситaлaрдaн бири ҳисoблaниб, ўз ичигa 150 мaмлaкaтни қaмрaб 
oлгaн. Ўзбекистoн Республикaси ушбу индексдa 82 ўринни эгaллaйди. 
Шунинг учун ёшлaрнинг бўш вaқтлaрини сaмaрaли ўткaзиш бўйичa 
технoлoгиялaрни ўргaниш, баҳолаш мезонлари ва индикаторлар тизимини 
амалиётга жорий этиш дoлзaрб aҳaмият кaсб этмoқдa. 
Шундай бўлсада, бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатининг 
самарадорлигини баҳолашга оид рейтинг тизими ишлаб чиқилган. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги 
“Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича 
рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги СҚ-361-IV-сонли қарорига 
мувофиқ, республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда 
амалга оширилиши бўйича рейтинг тизими жорий этилди ва бунда 
қуйидагилар рейтинг баҳолашнинг асосий устувор йўналишлари этиб 
белгиланди: 
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш; 
ёшлар соғлиғини сақлаш; 
ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни 
ижтимоий ҳимоя қилиш; 
ёшлар учун замонавий ва сифатли таълимни таъминлаш
1
https://www.youthforum.org/youth-progress-index 


27 
ёшларни 
ишга 
жойлаштириш 
ва 
уларнинг 
тадбиркорлигини 
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, бўш вақтини 
мазмунли ташкил қилиш ҳамда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни 
рағбатлантириш; 
ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш; 
ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг мурожаатлари юзасидан 
чоралар кўриш; 
Парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ёшлар билан ҳамкорлигини йўлга 
қўйиш. 
Мазкур қарорнинг иловасида келтирилган “Ёшларга оид давлат 
сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш тартиби 
тўғрисида”ги Низомнинг 2 бобида рейтинг баҳолашга оид асосий 
индикаторлар келтирилган ва ушбу индикаторлар ёшларга оид давлат 
сиёсатининг умумий жиҳатларига тааллуқли. Хулоса қилиб айтганда, 
мамлакатимизда 
ёшларнинг 
бўш 
вақтларини 
ташкиллаштириш 
самарадорлигини баҳолаш бўйича мезонлар, индикаторлар жорий этилмаган. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган 
ёшлар сиёсатининг моҳиятидан келиб чиқиб, уни қуйидаги йўналишлар 
бўйича таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир: 
ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий асослари; 
ижтимоий ҳимоялаш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб 
қилиш; 
маънавий-маърифий ишларни олиб бориш ва ижтимоий-сиёсий 
фаолликни ошириш; 
жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; 
ёш оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш; 
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал 
салоҳиятини рўёбга чиқариш; 
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш. 


28 
Мазкур йўналишлар бўйича хорижий давлатлар тажрибаси ва мавжуд 
мезонлар таҳлил этилиб, улар асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли 
ташкил этишга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи қуйидаги кўрсаткичлар 
танлаб олинди.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling