Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи ташаббус
Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар орасида компьютер технологиялари
ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш бўйича: Ҳудудларда аҳоли ва ёшлар орасида компютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш маданиятини янада ошириш мақсадида 76 та “Рақамли технологиялар ўқув марказ”лари фаолияти йўлга қўйилди. Андижон, Қашқадарё, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилди. Ҳудудларда 72 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. 2020 йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Жиззах вилоятида ёшларнинг ахборот коммуникацион технологиялар билан самарали ишлаш кўникмаларини ошириш ва уларни рақамли технологиялар билан ишлаш қобилиятларини такомиллаштириш мақсадида “Ёш дастурчилар” Форуми ташкил этилди. Форумда жами 70 нафар ёшлар иштирок этиб, 6 та йўналиш бўйича 10 та номинацияда ғолиблар аниқланди. Форум якунига кўра, фаол иштирок этган 11 нафар ёшларга “Рақамли технологиялар маркази”да бепул таълим олиш имконини берувчи сертификат топширилди. Бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида 14 940 та компютер синфхоналари ташкил этилди, ушбу хоналарда ахборот технологиялари йўналишида 14 765 та тўгарак ташкил этилиб, 510 минг нафарга яқин (8 фоиз) ўқувчи тўгаракларга жалб этилди. Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича: 43 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2020‒ 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб- қувватлаш миллий дастури” тасдиқланди. Наманган вилоятида “Нодирабегим” номидаги ахборот-кутубхона марказини капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 2,0 млрд. сўм ҳамда Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, Қува ва Ёзёвон туманлари ахборот-кутубхона марказлари учун 245 млн. сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, ҳудудлардаги ахборот-кутубхона марказларига 400 млн сўмлик жами 150 мингдан ортиқ китоблар етказиб берилди. Бундан ташқари, «Маърифат карвони» тадбирлари доирасида 3 миллиондан ортиқ китоблар ёшларга етказиб берилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Китобхон ёшлар”, “Энг фаол китобхон”, “Тез ўқиш”, “Китоб менинг дўстим”, “Ёш китобхон”, “Ёш ижодкорлар”, “Китобхон оила”, “Ёш билимдонлар”, “Қодирийлар”, “Билимдон юлдузлар”, “Кичик файласуфлар”, “Билимдон” номли лойиҳа ва танловлари доирасида 20 номдаги 210 мингдан ортиқ бадиий адабиётлар таълим муассасаларининг кутубхоналарига етказилиб, 565 минг нафардан ортиқ ёшлар иштироки таъминланди 1 . Бундан ташқари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларининг кутубхона фондларига 165 минг 800 тадан ортиқ бадиий адабиётлар етказиб берилди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танловида иштирок этиш учун 2017-2020 йиллар давомида жами 2 млн. 470 минг ёшлар ариза билан мурожаат қилган. 1 Ўзбекистонда 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси натижалари Factbook [Матн]: бюллетень. – Тошкент: Baktria press, 2021. – Б.123. 44 Бугунги кунга қадар, танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар танлов ғолиблари Президент совғаси “Спарк” автомашинаси совриндори бўлди. Ғолиблардан 2 нафари Шаҳзода Каримбоева (Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани) ҳамда Моҳинисо Шомуродова (Самарқанд вилояти, Нарпай тумани) 2021 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди 1 . Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling