Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва 
санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича: 
Республикадаги 826 та маданият марказларида ёшларни маданият ва 
санъатга жалб этишга қаратилган 4 522 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилиб, 
уларга 1 762 та мусиқа жиҳозлари етказиб берилди. Ташкил этилган 
тўгаракларга 52 965 нафар ёшлар жалб қилинди. 
Шунингдек, 
умумтаълим 
мактабларида 
тасвирий 
санъат
ва мусиқа йўналишидаги 36 503 та тўгараклар фаолиятига йўлга қўйилиб 
1,1 млн. нафар (18 фоиз) ўқувчи-ёшлар жалб қилинди. Умумтаълим 
мактаблари ўқувчилари фойдаланиши учун 3 мингдан ортиқ мусиқа 
жиҳозлари етказиб берилди. 
2020 йил 10-26 ноябрь кунлари Республиканинг барча туман 
(шаҳар)ларидаги 
барча 
маҳаллаларда 
“Бешта 
муҳим 
ташаббус
– маҳаллаларда” мавзусидаги жами 21 947 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. 
Тадбирларга 1 млн. 97 минг 300 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. 
Ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш ҳамда уларнинг бўш 
вақтларини 
мазмунли 
ташкил 
этиш 
мақсадида 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари 
ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича ижодий 
маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган артистлар, Санъат арбоблари, Хизмат кўрсатган маданият 
ходимлари бириктирилган
1

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт 
соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб 
бериш бўйича: 
1
Ўзбекистонда 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси натижалари Factbook [Матн]: бюллетень. – Тошкент: Baktria press, 2021. – Б.121. 


41 
Республикадаги 51 651 та спорт иншоотларида (шундан, 417 та стадион, 
10 863 та спорт зал, 316 та сузиш ҳавзаси, 182 та отиш тири, 39 841 та спорт 
майдончаси, 8 та отчопар ва 24 та спорт манежи) 100 мингдан ортиқ спорт 
тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларга 1,5 млн. нафарга яқин ёшлар қамраб 
олинди. 
Бундан ташқари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (254 та) ва спорт 
турларига ихтисослаштирилган мактабларда (54 та)га 360 минг нафардан 
ортиқ ўқувчи-ёшлар спортга жалб қилинди. 
Спорт иншоотлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда 
умумтаълим мактабларига умумий қиймати 25 млрд. сўмга яқин спорт 
жиҳозлари ва инвентарлар етказиб берилди. 
Умумтаълим мактабларида 10 та спорт тури бўйича 49 196 та спорт 
тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, 1,2 млн. нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар 
спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун тегишли шарт-шароитлар 
яратилди
1

Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини яратиш, уларни жисмоний 
чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун 
зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Саховат” 
спорт мажмуасида Кўча спорти (“Street workout”) мусобақасининг Республика 
финал босқичи ўтказилди. 
Мусобақанинг ҳудудий босқичлари 2020 йилнинг 7-15 декабрь кунлари 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. 
Ҳудудий босқичларида асосан 30 ёшгача бўлган 500 нафардан ортиқ турли 
миллатга мансуб, жумладан, ҳеч қаерда ишламайдиган, жисмонан бақувват, 
жиноятчиликка мойил бўлган ёшлар иштирок этди. 
Белгиланган спорт машқларини намунали бажариб, мусобақада энг 
юқори балл тўплаган ҳар бир ҳудуддан бир нафардан (Фарғона вилоятидан 
ташқари), жами 13 нафар ғолиблар республика босқичида иштирок этди. 
Иштирокчиларнинг 8 нафари ишсиз ёшлардир. 
1
 
www.yoshlar.gov.uz
 сайти маълумотлари. Мурожаат санаси: 07.04.2022. 


42 
“Street workout” мусобақасининг финал босқичида 1-ўринни эгаллаган 
иштирокчи “Спарк” автомашинаси, 2-ўрин ғолиби 50 млн. сўм, 3 ўринни 
қўлга киритган иштирокчи 30 млн. сўм пул мукофоти билан қолган 
иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling