Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини 
тизимли ташкил этиш бўйича: 
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” маълумотларини шакллантириш 
давомида ҳар битта туманда тўгараклар ташкил этилиб, касб-ҳунарга ўқиш 
истагида бўлган жами 12 минг 186 нафар хотин-қизларнинг касб кўникмаларини 
мустаҳкамлашга қаратилган ўқувлар ташкил этилди. 
Шунингдек, ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси
вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказида Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари 
фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур марказларда ўтган давр мобайнида 31 минг 
нафардан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлиги 
таъминланди. 
Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида хотин-қизлар учун жами 3 364 та 
янги иш ўрни яратилди. Тижорат банклари ва Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 3 282 нафар хотин-қизларнинг 
кичик бизнесга қаратилган лойиҳалари учун 68 млрд. сўм кредитлар ажратилди. 
2020 йил 23-30 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Қизлар овози” ҳудудий форумлари 
ўтказилди. Форумларда 10 000 нафардан ортиқ қизлар иштирок этиб, 14 нафар 
қизлар ўз ҳудудларидан Клуб координаторлигига сайланди. 
2020 йил 9-10 декабрь кунлари Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 
“Қизлар овози” IV республика форуми ўтказилди. 
1
 
www.yoshlar.gov.uz
 сайти маълумотлари. Мурожаат санаси: 15.03.2022. 


45 
2020 йилнинг 10-26 ноябрь кунлари Республиканинг барча туман 
(шаҳар)ларидаги маҳаллаларда (9 155 та (100 фоиз) маҳалла фуқаролар 
йиғинларида) жами 21 947 та “Бешта муҳим ташаббус – маҳаллаларда” 
тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларга 1 097 300 нафардан ортиқ 
ёшлар қамраб олинди. 
Бир сўз билан айтганда, ушбу 5 та ташаббус халқимиз, айниқса, 
ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида талаба-ёшларнинг бўш 
вақтларини самарали ташкил этиш ва беш муҳим ташаббус доирасида 2021 
йил давомида 2020 йилга нисбатан 14 % кўпроқ маънавий-маърифий ва 
кўнгилочар тадбирлар ташкил этилган. 
Жумладан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда санъат ва 
маданият йўналишида 2020 йилда 8642 маротаба тадбирлар ташкил этилган 
бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 9002 тани (4% кўп) ташкил қилган. 
Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш бўйича 2020 йилда 
7323 маротаба турли даражадаги спорт тадбирлари ўтказилган бўлса, 2021 
йилда 7410 та (1 % кўп) тадбирлар ўтказилган. 
Ёшларни АКТ ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича амалга 
оширилган тадбирлар сони 2020 йилда 2644 маротаба тадбирлар ташкил 
қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 4861 тани (46 % кўп) ташкил этган. 
Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва китобхонлик 
маданиятини ошириш юзасидан талабалар ўртасида 2020 йилда  
12916 маротаба турли даражадаги тадбирлар ташкил этилган, 2021 йилда эса 
15336 та (16 % кўп) худди шундай тадбирлар ўтказилган. 
30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича 
2020 йил давомида талабалар иштирокида 1639 маротаба тадбирлар ташкил 
этилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 2899 тани (43% кўп) ташкил қилган. 
Шунингдек, талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва 
беш муҳим ташаббус доирасидаги клуб ва тўгараклар учун 227 та ТТЖда 500 
дан ортиқ хоналар ажратиб берилган. Талабаларнинг умумий сонидан келиб 


46 
чиқадиган бўлсак, буни талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил 
этишга етарли эмас деб баҳолаш мумкин.
 
2019 – 2023 йилларга мўлжалланган “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
ривожлантириш концепцияси”, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”, “2020 – 2025 йилларда 
китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий 
дастури”, “Ёшлар: 1+1” дастури, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси каби 
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид дастур ва лойиҳалар 
қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. 
Мазкур давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида 2019 – 2021 йиллар 
давомида республикадаги жами 826 та маданият марказлари, 10 008 та 
умумтаълим мактабларида ёшларни маданият ва санъатга жалб этишга 
қаратилган 41 025 та тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 3 762 та 
мусиқа анжомлари етказилиб берилди. Ушбу тўгаракларга 1 млн 153 минг 
нафар ёшлар жалб қилинган. 
2019 – 2023 йилларга мўлжалланган “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
ривожлантириш концепцияси” доирасида 51 651 та спорт иншоотлари
умумтаълим мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 149 
мингдан ортиқ спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларда 2,7 млн. нафарга яқин 
ёшлар қамраб олинган. Мазкур масканларга умумий қиймати 25 млрд. сўмдан 
ортиқ спорт жиҳозлари ва инвентарлари етказиб берилган
1

Ҳудудларда 134 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. 
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 168 минг нафар ёшлар компьютер 
дастурлаш асосларига бепул ўқитилди. 
2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш миллий дастури қабул қилиниб, “Маърифат карвони” лойиҳаси 
доирасида 4 млндан ортиқ китоблар ёшларга етказиб берилди. “Ёш китобхон” 
1
Ўзбекистонда 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси натижалари Factbook [Матн]: бюллетень. – Тошкент: Baktria press, 2021. – Б.120. 


47 
республика танлови ташкил этилиб, 2018 – 2021 йиллар давомида унда иштирок 
этганлар сони 2,5 млн. нафарни ташкил этган. 
2019 – 2021 йиллар давомида 43 минг 186 нафар 30 ёшгача бўлган хотин-
қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, хотин-қизлар учун жами 3 364 та янги 
иш ўрни яратилиб, 3 282 нафар хотин-қизларнинг бизнес лойиҳалари учун 68 млрд 
сўм кредит маблағлари ажратилди. 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 22 феврал куни БМТ Инсон 
ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида ёшлар масалаларига 
алоҳида тўхталиб, аҳолимизнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътиборимиз марказида бўлишини 
таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон бу борада қуйидагиларга тайёргарлик 
кўраётгнини билдирди: 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича 
бутунжаҳон конференциясини ўтказиш; 
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар 
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш; 
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш 
масаласини киритиш.
2021 йилнинг ўзида ёшлар сиёсатига доир 44 та норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат қабул қилинди. Шулардан 5 таси Президент фармони, 8 таси 
Президент қарори, 31 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва 
фармойишларидир
1

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда 24 000 дан 
ортиқ спорт тўгараклари ташкил этилди. 
Ёшларнинг дарсдан бўш вақтларида доимий равишда спорт билаш 
шуғулланишларини яратиш барча таълим ўқув юртларининг бош масаласи 
этиб белгиланиши айтилган. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ёшларнинг кундалик 
эҳтиёжига айланмоғи зарур, шу билан бирга спорт ёшларни ҳар томонлама 
1
 
www.yoshlar.gov.uz
 сайти маълумотлари. Мурожаат санаси: 15.03.2022. 


48 
ривожлантиришда, соғлом турмуш тарзида, баркамол инсон бўлиб етишишига 
қонунбузарлик ва ҳар хил иллатлардан холос этишда асосий омил бўлиб 
ҳисобланади. 
Ёшларга оид давлат сиёсатининг меъёрий-ҳуқуқий асосларининг доимий 
тарзда такомиллаштириб борилиши бу борадаги чора-тадбирларнинг янада 
самарали амалга оширилишининг муҳим омили ва кафолати бўлиб хизмат 
қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати 
сўнгги йилларда янги босқичда такомиллаштирилмоқда, кенг кўламли чора-
тадбирлар ва давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида бу 
борада етарлича тажриба тўпланди. Бироқ ёшларнинг бўш вақтини самарали 
ташкил этиш борасида олдинда улкан вазифалар турибди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling