Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


 Ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий асослари


Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/51
Sana06.04.2023
Hajmi0,95 Mb.
#1329602
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

1. Ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий асослари 
Ҳар бир давлатда маълум бир йўналишда давлат сиёсати ва унинг амалга 
ошириш механизмларини ишлаб чиқишда биринчи ўринда норматив-ҳуқуқий 
асоси яратилади. Шунингдек, ушбу сиёсатни амалга ошириш босқичлари, 
вақти, ижрочиларини белгилаб олиш мақсадида дастурлар ишлаб чиқилади. 
Шуларни ҳисобга олиб, ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий асосларини баҳоловчи 
кўрсаткичлар сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: 
ёшлар сиёсатига оид қабул қилинган қонун ва норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар сони; 
мақсадли дастурларнинг мавжудлиги ва уларнинг соҳалар кесимида сони. 
2. Ижтимоий ҳимоялаш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка 
жалб қилиш 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, иш билан 
таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш устувор вазифалардан бири 
ҳисобланмоқда. Бу йўналишни таҳлил қилиш бўйича қуйидаги 
кўрсаткичларни тавсия этиш мумкин: 
ишга жойлаштирилган ёшлар (16-30 ёшгача) сони, жумладан, олий 
таълим ва касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ҳамда муддатли 
ҳарбий хизмат ва жазони ўташ муассасаларидан қайтиб келганлар ва 
бошқалар); 
ўтказилган меҳнат ярмаркалари сони;
«Бунёдкор» меҳнат ҳаракати доирасида мавсумий иш билан 
таъминланган ёшлар сони, жумладан, талабалар; 
доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар (16-30 ёшгача) сони ва жамига 
нисбатан улуши % ҳисобида; 
хорижий мамлакатларга вақтинчалик ишлаш учун кетган ёшлар сони (16-


29 
30 ёшгача), жумладан, расмий ва норасмий равишда (жинси бўйича); 
ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар сони ҳамда уларга ажратилган 
кредитлар миқдори % ҳисобида; 
ипотека, истеъмол ва таълим кредитини олган ёшлар сони ва ажратилган 
маблағлар миқдори; 
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга сарфланган бюджет ва 
бюджетдан ташқари маблағлар миқдори; 
таълим тизимини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 
молиялаштириш. 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling