Ўзбекистон республикаси таълими маркази


Ўсмирлар (15-16ёш) гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзуий режаси


Download 0.9 Mb.
bet4/15
Sana26.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1724937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
futbol

2.5 Ўсмирлар (15-16ёш) гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзуий режаси
(намуна-2)



Мавзу

Соат сони

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғулот

1

Назарий машғулот

7

7




1.1

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.

2

2

-

1.2

Ўзбекистонда футболни ривожлантириштарихи

2

2

-

1.3

Тиббий назоратдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар

2

2

-

1.4

Футбол ўйини қоидаси, мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш.

4

4

-

2

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

66

2

64

2.1

Амалий машғулот. Умумривожлантирувчи машқлар.

8

-

8

2.2

2-3 кгли тўлдирма тўп билан машқлар бажариш.

8

2

6

2.3

Акробатика машқларини бажаришни ўргатиш.

6

-

6

2.4

Енгил атлетика машқларини ўргатиш

6

-

6

2.5

Харакатли ўйинлар ва эстафеталар.

6

-

6

2.6

Спорт ўйинлари (қўл тўпи, баскетбол, волейбол) соддалаштирилган қоида бўйича ўйналади.

8

-

8

2.7

Тезликни ривожлантириш учун махсус машқлар.

6

-

6

2.8

Чаққонликни ривожлантириш учун махсус машқлар

6

-

6

2.9

Кучни ривожлантириш учун махсус машқлар

6

-

6

2.10

Чидамлиликни ривожлантириш учун махсус машқлар

6

-

6

3

Футбол ўйини техникаси

64

2

62

3.1

Ўзбекистон ва чет эл футболчилари томонидан бажарилган техник усуллар кинограммасини тахлил қилиш.(техникаси, деталларни аниқлаштириш, футболчиларнинг техник маҳорати)

1

1




3.2

Дарвозабон ўйини техникси.



8

-

8

3.3

Амалий машғулот. Тўпга оёқ билан зарба беришни ўргатиш. Ҳар хил усуллар билан 180 даражагача бурилиб, думалиб ва учиб келётган тўпга зарба бериш.



8

-

8

3.4

Бош билан тўпга зарба беришни ўргатиш.



6

-

6

3.5

Тўпни тўхтатишни ўргатиш.

6

-

6

3.6

Тўпни олиб юришни ўргатиш

8

-

8

3.7

Алдамчи харакатлар (финтларни) ўргатиш.

10

-

10

3.8

Тўпни олиб қўйишни ўргатиш

10

-

10

3.9

Тўпни ён чизиқ ташқарисидан ташлашни ўргатиш (аут)

6

-

6

4

Футбол ўйини тактикаси

64

8

54

4.1

Ўйин усули ва тактик тизими хақида тушунча 1-4-3-3 жойлашиши бўйича жамоа футболчиларининг ўйин харакати.

10

2

8

4.2

Ҳужум ўйин тактикаси, кенг фронт бўйлаб қилиш, ҳужум йўналишини ўзгартириш.

8

2

6

4.3

Ҳимояда ўйин тактикаси, ҳимояда сон жиҳатидан кўпчилик этиш, ўзаро ҳимоя қилиш.

8

2

6

4.4

Ўйинга кўрсатма бериш, бўлажак ўйин режаси.

6

2

4

4.5

Майдон ўйинчиларини тактик харакатини ўргатиш.(ҳужумда ва ҳимояда)

8

-

8

4.6

Хужумда, хужумчи ва химоячиларни хужумга жалб қилиб, бутун майдон бўйлаб тезкорлик билан харакатланиш хисобига сон жихатдан устунликка эришишни билиш.

8

-

8

4.7

Химояда аралаш химоя усулини такомиллаштириш.

8

-

8

4.8

Дарвозабон тактикаси.

8

-

8

5

Футбол бўйича спорт тадбири



календар иш режаси бўйича

6

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест
меъёрларини бажариш

4

-

4

7

Жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш.

4

-



4



8

Хакамлик ва инструкторлик амалиёти.

4

-

4

ЖАМИ:

216

22

194


2.6 Ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотлари дастури
(15-16 ёш)
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт
Болалар спорт жамғармасини ташкил қилиш. «Ёшлик» жамияти ва футболнинг ривожланиши. Халқаро спорт ҳаракати. Ўзбекистон спортчиларининг саралаш мусобақаларида қатнашиши ва ғолибликка курашиш.
Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Футболни ривожлантириш чора тадбирлари” Қарори.(1993, 1997, 2006 йиллар». Ўзбекистон терма жамоаси ва энг яхши футбол жамоаларининг халқаро мусобақаларда қатнашиши.


Тиббий назорат
Жисмоний машқларнинг ривожланишга ва организмни ўсишига, асаб, юрак қон-томирини, нафас олиш ва мушак системасига, суяк-боғлам аппаратига, модда алмашинувига, кучли ривожланишига, тезликка, чидамлиликка, ва чаққонликка таъсири. Тиббий назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш.
Футбол бўйича мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш, ўйин қоидалари
Ўйин қоидаларини мукаммал ўрганиш ва ўқувчиларга тушунтириш. Ўйинга раҳбарлик қилиш. Майдондаги ҳакам ва чизиқдаги ҳакамларнинг ўзаро ҳаракати. Интизомнинг бузилишида байроқчалар билан сигнал бериш. Ҳакамларни мусобақаларга тайёрлаш. Ўйин баённомасини(протокол) расмийлаштириш. Ўйин системалари; айланма, ютқазгандан кейин чиқиб кетиш. Мусобақа ҳақида Низом. Мусобақаларда хизмат қилган ҳакамларга раҳбарлик қилувчиларнинг вазифаси.
Футболчиларни машқ қилдириш ва ўргатиш методикаси асослари
Спорт тренировкасининг асосий тартиблари. Ўргатиш услубияти: тушунтириш (сўзлаш), машқни кўрсатиш, (техник ёки тактик усулларини), ўрганиб олиш (машқни такрорлаш, бажарилган ҳаракатни таҳлил қилиш).
Жисмоний сифатни ривожлантириш учун машқни бажариш услубияти: тезлик, чаққонлик, куч, ва чидамлилик.
Машғулот - тўгарак ишларини ўтказишнинг асосий шакли. Чигилёзди машқларини қилиш, унинг аҳамияти ва мазмуни, машқнинг такрорланиши. Машғулотда юклама ҳақида тушунча (машқнинг ҳажми, бажариш тезлиги). Машғулотни ўтказиш.
Амалий машғулот
Саф буйруқларни бериш, машқни кўрсатиш ва тушунтириш, машғулотнинг асосий ва якуний қисмида чигилёзди машқлари қилиш учун машқни танлаш, машғулотни ўтказишда раҳбарга ёрдам бериш, гуруҳ билан мустақил машғулот ўтказиш.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Буюмларсиз бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар. Юриш ва югуриш вақтида ҳар хил дастлабки ҳолатдан қўл ва елка камари учун бериладиган машқлар. Қўлда таяниб ётган ҳолатда итарилиш, силжиш. Ўтирган, ётган ҳолатда, оёқларни кенг ташлаган ҳолда қўлни ва гавданинг ҳар хил ҳаракатини бажариш. Катта амплитуда билан оёқни (силтаб) ҳаракатлантириш. Турган жойда турли хил сакрашларни, яъни 360 градусга бурилиб, тиззани елкага тортиш, оёқни силташ билан бажариш. Чўзилишга оид машқлар.
Тўлдирма тўп билан бажариладиган машқлар
(Оғирлиги 4 кг.). Кичик ва ўсмирлар учун дастурда кўрсатилганидек, машқларни бирга қўшиб фойдаланиш. Қаршилик кўрсатиш билан бажариладиган машқлар. Жуфт-жуфт бўлиб бажариладиган машқлар. Гавдани букиш ва буриш, қўлларни букиш ва ёзиш, туртиш, ортиш, шеригини орқада олиб ўтиш, қаршилик кўрсатиш элементлари билан ўйин ўйнаш.
Акробатика машқлари
Турган жойидан ва 2-3 қадам югуриб келиб арқон устидан сакраб умбалоқ ошиш (80 см. баландликкача). Қўлда тик туриш билан орқага умбалоқ ошиш.
Енгил атлетика машқлари
60 ва 100 метрга тезликни ошириб югуриш 5х60 м.; 3-4 х 100 м. га такрор югуриш.10-12 дақиқагача секин-аста югуриш.1200-1500 м.га паст-баланд жойдан югуриш.
Югуриб келиб баландликка ва узунликка сакраш (сакраш техникасини ривожлантириш). Турган жойдан уч хатлаб сакраш. Теннис тўпчасини ва гранатани улоқтириш (500-700 м.). Кросс тайёргарлиги. Кросс югуриш техникасини такомиллаштириш. Тепага югуриб чиқиш ва югуриб тушиш. 3х400 м.га югуриш. 2 ва 3 км. масофани югуриб ўтиш.
Ҳаракатли ўйинлар
Қаршлик кўрсатиш элементлари билан ўйналадиган ўйинлар: арқон тортиш, “Ким кучли?”, югуриш, тўсиқлар устидан ошиб ўтиб, оғирликни ташиш; сакраш билан ўйналадиган ўйинлар.
Спорт ўйинлари
Баскетбол, қўл тўпи, волейбол.
Тезликни ривожлантириш учун бериладиган махсус машқлар
Ҳар хил йўналишда ва спорт ҳолатидан қисқа (20-30м.) қисмларга қайта югуриб ўтиш, унча катта қиялик бўлмаган жойда юқорига ва пастга югуриш. “Мокисимон” югуриш: 2х10 м., 4х5 м.га, 2х15 м.га, 4х10 м.га. Тўпни олиб юриш - тўп билан силтаниб чиқиш – тўхташ - бошқа йўналишга тўп билан силтаниб чиқиш, югуриш усулларини ўзгартириш (одатдаги югуришдан жуда орқага ва тескари югуришга ўтиш).
Чаққонликни ривожлантириш учун бериладиган махсус машқлар. Олдинга ва орқага, ён томонга ўнг ва чап елка орқали умбалоқ ошиш (футбол майдонида ўт устида). Тўпни бош билан олиб юриш. Тўпни оёқ билан, уни ерга туширмасдан олиб юриш.
Кучни ривожлантириш учун бериладиган махсус машқлар. Тортилиш билан ва тортилмасдан чўнқайиб ўтиргандан кейин сакраш ва юқорига сакраш. Бир тўпни оёқ ва бошда узоққа тушириш учун зарба бериш. Рақибини елкада туртиш.
Чидамлиликни ривожлантириш учун бериладиган махсус машқлар. Катта тезликда тўп билан (уч кишига қарши уч киши, тўрт кишига қарши тўрт киши, беш кишига қарши беш киши) ўйин машқларини бажариш. Икки томонлама ўйин (битта ёки иккала жамоа қисқартирилган таркибда ўйнаш).
Футбол ўйини техникаси
Ўзбекистоннинг ва чет элнинг энг яхши футболчилари томонидан бажарилган техник усулларни кинограммасини таҳлил қилиш (техникаси деталларини аниқлаштириш). Футболчининг техник маҳорати.
Амалий машғулот
Тўпга оёқ билан зарба бериш. Ҳар хил усуллар билан 180 градусгача бурилиб ва сакраб думалаб ёки учиб келаётган тўпга зарба бериш. Оёқ юзининг ўрта қисми ва оёқ юзининг ташқи қисми билан тепиш. Эндигина сапчиган тўпни тепиш.
Тўпга аниқ нишон билан узоққа кучли зарба бериш.
Тўпга калла билан зарба бериш. Ўнга ва чапга бурилиш билан сакраб, пешона ўртаси ва чакка қисми билан зарба бериш. Тўпни узоққа, кучли ва аниқ нишонга зарба бериш.
Тўпни тўхтатиш. Ўрганилган усулларда 180 градусгача бурилиб тўпни тўхтатиш, кейинги керакли ҳаракатларни амалга ошириш учун тўпни қулай ҳолатга чиқариш. Тушиб келаётган тўпни сон билан тўхтатиш.


Алдаш ҳаракатлари (финтлар)
Алдаш ҳаракатларини (финтлар) ўргатиш: тўпни олиб юриш вақтида гавдани чапга энгаштириб, чап оёқда кенг қадам қўйиш, чап томонга тўп билан кетиш. Кутилмаганда ўнг томонга силтаниб чиқиб кетиб, ўнг оёқ кафтини ички томони билан тўпни ушлаш; қаршисидан ёки ён томондан думалаб келаётган тўпни эгаллаш мақсадини кўрсатиш. Кутилмаганда тўпни оёқлар ўртасидан ўтказиб юбориб, бурилиб ва силтаниб чиқиб, тўп ҳаракат қилаётган томонга кетиш.
Тўпни олиб қўйиш. Тўпни сирпаниб, ташланиб, шпагат қилиб тўпни олиб қўйиш.
Тўпни ташлаш. Югуриб келиб ўрганилган усулларда тўпни ташлаш. Тўпни узоққа ва аниқ ташлаш.
Дарвозабон ўйин техникаси. Дарвозадан чиқиб, сакраб мушт билан тўпни қайтариш.
Дарвоза томон тўп билан чиққан рақибига қарши дарвозабоннинг ҳаракати. Рақиб билан яқинлашиш учун дарвозадан чиқиш, оёғига ташлаш. Тўпга такрор ташланиш.
Қўлда тўп ташлашни ва ердан тўпни тепиб чиқаришни такомиллаштириш.
Футбол ўйини тактикаси
1-4-4-2 схемаси бўйича жойлашишда жамоа футболчиларининг ўйинда ҳаракатланиши таърифи. Ҳужумда ўйин тактикаси: кенг фронт бўйлаб ҳужум қилиш, ҳужум йўналишини ўзгартириш; ҳужум комбинацияларида «оёқларни чалиштириш» ва «жонли девор» ўйини, футболчининг дарвоза томон якунловчи зарбани бериш учун чиқиши. Ҳимояда ўйин тактикаси: ҳимояда асосан сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этиш, ўзаро муҳофаза қилиш.
Ўйинга кўрсатма бериш: бўлажак ўйиннинг тактик режаси, алоҳида ўйинчилар ва звеноларга топшириқ. Ўтказилган ўйинни таҳлил қилиш: тактик комбинацияни муваффақиятли ўтказиш, ўйинда қўйилган камчиликлар, ўйинчиларга баҳо бериш.
Амалий машғулот
Майдон ўйинчиларининг тактик ҳаракатланиши. 1-4-4-2 тактик системаси бўйича ўйинда асосий мажбуриятларнинг бажарилиши. Танлаб олинган тактик система бўйича ўз ўрнида ўйинни такомиллаштириш.
Ҳужумда: ҳимоячи ва ярим ҳимоячиларни ҳужумга жалб қилиб ва бутун майдон бўйлаб тезкорлик билан ҳаракатланиши ҳисобига ҳужумда сон жиҳатдан устунликка эришишни билиш: ҳужум комбинациси пайтида «оёқ чалиштириш», «деворга» усулида ўйнашни қўллаш; тўпни узун узатиш йўли билан ҳужум йўналишини ўзгартириш, тўхтатмасдан дарвозага якунловчи зарбани бериш.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling