Ўзбекистон республикаси таълими маркази


Download 0.89 Mb.
bet1/16
Sana22.10.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1716310
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
futbol


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА СПОРТНИНГ ФУТБОЛ ТУРИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ ДАСТУРИ, МАВЗУВИЙ ТАҚВИМ РЕЖА ВА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР



Кириш
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом вояга етказиш, уларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар спортини, айниқса, «Баркамол авлод» йилида янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар замирида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассамдир.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги, 1996 йил 17 январдаги, 2007 йил 1 майдаги, 2009 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга қаратилгандир. Ушбу вазифани ҳаётга татбиқ этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Айниқса, ёш авлодни дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича умумтаълим мактаблари қошида дарсдан сўнг футбол бўйича тўгаракларнинг фаолият кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Футбол - ҳақиқатдан ҳам атлетик ўйин. У тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, кучлилик ва сакровчанликни ривожлантиришга ёрдам беради. Футболчи ўйин пайтида ҳаддан ташқари кўп иш бажаради. Бу эса одамнинг функционал имкониятлари даражасини оширишга, маънавий-иродавий хислатларни тарбиялашга ёрдам беради. Чарчоқ ортиб бораётган шароитда кўп ва турли хил ҳаракатлар қилиш юксак ўйин фаолиятини сақлаб туриш учун зарур бўлган иродавий хислатлар намойиш этишни талаб қилади.
Ушбу ўқув қўлланмада спортнинг футбол туридан тўгарак машғулотларини ташкил этиш бўйича тавсиялар, футбол тўгараклари машғулотларининг тахминий намунавий мавзуий режаси, футбол ўйинини ривожланиш тарихи билан боғлиқ қўшимча маълумотлар берилган.
Мазкур қўлланмадан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, мураббийлар ҳамда ўқувчилар ижодий ёндашган ҳолда фойдаланишлари мумкин.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling