Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
-расм. Электрон тўлов хужжатларига ўтиш схемаси2
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
1.1-расм. Электрон тўлов хужжатларига ўтиш схемаси2
Тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса. Соат 9-00 дан 17-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўлов ҳужжатлар (ЭТҲ)ни узатиш - қабул қилиш - назорат қилиш вақти. Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат бўлиб, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади: мемориал ордер; тўлов топшириқномаси; тўлов талабномаси; инкассо топшириқномаси; аккредитивга ариза; кирим ва чиқим касса тўлов ҳужжатлари. Тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди. Унга кўра, мемориал ордер - банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда; банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда; банкларнинг ички операцияларида; тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда; кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда; мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса; бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда; жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда, бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур мурожаат мемориал ордер билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling