Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлов талабномаси
- Инкассо топшириқномаси
Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжатидир. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва йиғимлар ҳамда қонун
чилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин. Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилади ҳамда имзо қўйилади. Тўлов топшириқномасидаги сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Тўлов талабномаси - маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги маблағларни олувчининг талаби назарда тутилган тўлов ҳужжати ҳисобланади. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади: акцептли тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан кейин амалга оширилади; акцептсиз тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилади. Тўлов талабномалари қоғоз шаклда ёки Тизим орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Инкассо топшириқномаси - унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: давлат солиқ хизмати органлари — ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида; божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида; давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига. Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда, унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси, агар асл нусхаси йўқолган бўлса — дубликати илова қилинади, бундан электрон шаклда тақдим этилган ҳолатлар мустасно. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling