Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


Тижорат банклари томонидан накд пулсиз операцияларидан самарали фойдаланилган ҳолда жахон тажрибасини маҳаллий банк тизимида қўллаш имкониятлари


Download 1.09 Mb.
bet8/25
Sana23.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1385766
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ

1.3 Тижорат банклари томонидан накд пулсиз операцияларидан самарали фойдаланилган ҳолда жахон тажрибасини маҳаллий банк тизимида қўллаш имкониятлари.
Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар. Шунинг учун самарадор банк тизимисиз миллий иқтисодиётнинг мунтазам фаолият кўрсатиш имконияти чекланади. Ҳар бир тижорат банкининг молиявий барқарор фаолияти кўрсатиши нафақат алоҳида олинган тижорат банки учун, балки бутун миллий банк тизими ва иқтисодиётнинг барқарорлиги учун зарурдир.
Ўзбекистон Республикасида дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлардаги каби, икки поғонали банк тизими шакллантирилди. Унинг биринчи поғонасини бошқа турли мулкчилик шаклидаги тижорат банклари фаолиятини тартибга солиб турувчи ва мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб турувчи, тижорат банклари ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки бошқариб туради. Банк тизимининг иккинчи поғонасини хўжалик юритувчи субъектларга кредит – ҳисоб-китоб юритиш хизматларини кўрсатадиган, актив ва пассив ҳамда воситачилик операцияларини амалга оширадиган турли мулкчилик шаклига асосланган тижорат банклари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонида банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш кўзда тутилган. Шунинг учун иқтисодиётда банк тизимининг аҳамиятини ошириш мақсадида бир томондан банк тизими фаолиятини пул-кредит воситалари орқали тартибда солишнининг турли тамойиллари, ёндашувлар ва аниқ шакллари муҳим аҳамиятга эга бўлса, бошқа томондан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги шароитида банк тизими операцияларидан самаралироқ фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиётидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш имкониятларини ошириш ҳамда уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш бугунги кунда замон талабидир. “Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.
Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади”6. Мамлакатимизда кейинги йилларда банк тизимида эришилган ижобий натижаларга қарамай ўз ечимини кутаётган муаммолар юзага чиқди. Мазкур муаммолар ва уларнинг илдизига ўз диққат эътиборини қаратган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди “Учинчидан, банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур. Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда. Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозим. Бунда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши ҳисобидан биз давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб борамиз. Бу эса соҳада рақобат муҳитини яхшилашга, тижорат банклари фаолиятини, кредитлаш сифати ва маданиятини ҳар томонлама оширишга хизмат қилади”7
Мамлакатимизда замонавий шароитда банк тизимини тартибга солиш ва иқтисодиётни мунтазам ривожланишидаги фаолиятини кенгайтириш, ундаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал қилиш учун ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Энг асосийси 2019 йил 5 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”(янги таҳрири)ЎРҚ-580-сонли қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун аввал 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган қонунга нисбатан тижорат банкларининг операцияларини тўлиқ белгилаб берган. Янги қонуннинг 5-моддасида тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган накд пулсиз операциялар жумласига қуйидагилар киради:

  • пулмаблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш;

  • тўловларни амалга ошириш, шу жумладан банк ҳисобварақларини очмасдан амалга ошириш;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;

  • кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;

  • чет эл валютаси билан нақд ва нақдсиз шакллардаги операциялар;

  • учинчи шахслардан пул шаклидаги мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш (факторинг);

  • қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, улар билан бошқа операцияларни бажариш;

  • қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;

  • молиявий операциялар билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

  • электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш;

  • банк карталарини бериш ва тўловларга ишлов бериш, банк карталарига бошқа ташкилотлар, жумладан бошқа молия институтлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш.

Банклар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа молиявий операцияларни ҳам амалга оширади. Банклар банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилмаган молиявий операцияларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Замонавий дунёда етакчи банклар таклиф етилаётган банк хизматлари сифатини чексиз яхшилашга, шу билан бирга уларга хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиришга интилмоқда. Банк ва молия хизматлари кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда, бозорда доимий равишда янги турдаги маҳсулотлар ва хизматлар пайдо бўлмоқда. Бу омил ҳар бир мижоз учун банклар ўртасидаги рақобатни янада кучайтиради. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви умуман молия бозорининг, хусусан, тижорат банкларининг ривожланиш жараёнларини тубдан ўзгартириб, уларга инновацион йўналиш берди. Covid-19 пандемияси шароитида халқаро банк амалиётида рақамли технологияларни ҳисобга олган ҳолда нақд пулсиз тўловлар тизимида туб ўзгаришлар кузатилмоқда. Ишончли, самарали ва кенг қамровли тўлов тизимисиз замонавий иқтисодиётни ривожлантириш мумкин эмас. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида самарали ҳисоб-китоб механизмларини яратиш иқтисодиёт учун долзарб вазифага айланиб бормоқда, бу тўлов тизимларини доимий ўзгартириш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлигини белгилайди, бу бозор иқтисодиётининг молиявий муҳитининг мураккаблиги ва кенгайиши натижасидир. Бундан ташқари, сўнгги ўн йилликлар давомида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар банк тизимида рўй берган муҳим ўзгаришлар, яъни банк секторининг янги хизмат турлари ва технологияларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ўзгаришлар банк хизматларининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш муаммосини долзарблаштирмоқда. Ушбу омилларнинг актуаллашуви асосан рақамли иқтисодиётга ўтишда нақд пулсиз тўловлар механизмини ўрганиш мантиғини белгилайди. Шу билан бирга, нафақат ушбу муаммонинг назарий қоидаларини ишлаб чиқиш, балки уларни амалий қўллаш, шу жумладан самарали ва интеграциялашган тўлов тизимини ишлаб чиқиш ва жорий етиш доирасида ҳам катта аҳамиятга ега. Амалий жиҳатдан, бу масала Covid-19 коронавирус пандемияси давридаги глобал иқтисодий беқарорликни ҳисобга олган ҳолда жуда долзарб бўлиб, умуман олганда, жаҳон банк секторига, шунингдек, Ўзбекистон банк тизимига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ва бошқа омиллар нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда сезиларли қийинчиликларга олиб келади, бу еса давлатнинг молиявий мустақиллигининг енг муҳим таркибий қисми бўладиган мукаммал тўлов тизимини шакллантириш муҳимлигини кўрсатади.
Бозор муносабатларининг ривожланиши тижорат банкларидан турли тоифадаги мижозларга масофадан хизмат кўрсатишда инновацияларни жорий етишни талаб қилади. Инсоният тараққиёти тарихи нуқтаи назаридан ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган иқтисодий таълимотлар тарихи нуқтаи назаридан, нақд пулсиз тўловлар тизими дунёнинг турли мамлакатларида паралел равишда, уларнинг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, банклар ва банк тизимини ривожлантириш билан бирга шаклланган. Барча жараёнларнинг глобаллашуви янги моделлар ва рақамли технологияларнинг пайдо бўлишига таъсир қилади. Шу сабабли, бугунги кунда банк соҳаси бир қатор глобал муаммолар таъсири остида тез ўзгариб бормоқда: мижозларнинг истеъмол имтиёзларини ўзгартириш, янги технологияларнинг пайдо бўлиши ва тартибга солиш талабларини кучайтириш, молиявий техналогиялари компанияларининг рақобати. Шундай қилиб, рақамли технологиялар маҳсулотга асосланган ҳолда мижозларга йўналтирилган ёндашувга ўтишга имкон берди. Рақамли иқтисодиётда банк инновациялари бўйича етакчилар Германия, Япония, АҚШ, Жанубий Корея ва Буюк Британиядир. Бу жараённинг салбий асосий замонавий банк хатар бири интернет фирибгарликнинг ўсишидир. Банк тизимида нақд пулсиз тўловлар тизимини такомиллаштириш бевосита янги банк маҳсулотларини ишлаб чиқишга боғлиқ. Банк инновациялари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг кучли воситасидир. Кўпгина иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсири остида банк маҳсулотлари ва хизматлари эволюцияси содир бўлмоқда. Пандемия даврида Ўзбекистон Марказий банки ва тижорат банклари нақд пулсиз тўлов тизимларини кенгайтирмоқда, бунинг натижасида Internet-banking, mobil-banking, СМС-banking мижозлар учун янада қулайроқ бўлди. Таъкидлаш жоизки, банк инновациялари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг кучли воситасидир. Кўпгина иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий омиллар таъсири остида дунёда банк маҳсулотлари ва хизматлари эволюцияси содир бўлмоқда. 2012 йилдагис 121 та жаҳон банклари фаолиятини таҳлил қилганда бармоқ излари оркали тизими энг машҳур биометрик технология деган хулосага келишди. Хозирда 35 мамлакатдан 184 та банкда ўтказилган янги тадқиқотлар натижани аниқланган. Кўпгина иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсири остида банк маҳсулотлари ва хизматлари эволюцияси содир бўлмоқда. Бозор иқтисодиёти ва молиявий хизматлар бозори доимий равишда банклар ишига янги талабларни қўяди ва шу билан банкларни мижоз манфаатдор бўлган янги операцияларни ўзлаштиришга мажбур қилади. Шуни таъкидлаш керакки, банк соҳасидаги биометрик маьлумотлар алмашинуви Ҳиндистон ва Индонезия каби ривожланаётган Осиё мамлакатларида энг машҳурдир. Ушбу қитъа биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда банк операцияларининг 52 фоизини ташкил қилади. Америка 32% билан иккинчи ўринда туради, ундан кейин Европа (9%), Afrika (6%) ва Австралия (1%). Японияда 80 миллиондан ортиқ мижозлар фойдаланадиган маьлумотларни 15 мингдан ортиқ биометрик банкоматлар тармоғида сақлайди. КПМГ8 прогнозига кўра, 2030 йилга келиб банклар жисмоний маънода мижозлар учун йўқолади - улар фақат электрон ёрдамчилардан фойдаланадилар. Таниқли биометрик аутентификация усуллари бармоқ изи, овоз, куз сканерлаш, қўл геометрияси, электрон имзо. Кўпгина олимлар, иқтисодчилар, шунингдек мутахассисларнинг тадқиқотлари ва илмий таърифлари таҳлили шуни кўрсатадики, маҳсулот яратиш мавжуд хизматларнинг комбинацияси бўлса ҳам, ҳар доим инновацион ҳисобланади. Шундай қилиб, банк маҳсулоти банк хизматларининг инновацион пакетидир. Инновациялар банкларнинг рақобатбардошлигининг энг муҳим омили бўлиб, уларнинг иқтисодий ўсишини таъминлайди. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, тижорат банклари учун моддий йўқотишлар эҳтимоли банк хавфи ҳисобланади. Бунинг сабаблари турли молиявий воситаларнинг бозор қийматининг кутилмаган ўзгариши бўлиши мумкин. Бундан ташқари, валюта бозоридаги ўзгаришлар туфайли йўқотишлар пайдо бўлиши мумкин. Нақд пулсиз тўловларнинг ривожланишини таҳлил қилиш инсониятнинг сўнгги ахборот ривожланиш босқичига ўтиши давлатнинг пул тизимидаги эволюцион жараёнларга олиб келишини аниқлашга имкон берди. Нақд пулсиз ва электрон тўлов воситалари одатдаги нақд пулни алмаштирмоқда. Ўзининг табиатига кўра, бу турдаги пул универсал характерга эга ва реал ва рақамли иқтисодиётда тенг ишлайди. Шунга кўра, ахборот иқтисодиётининг ривожланиши уларни амалга ошириш ва фаол фойдаланиш суръатларига боғлиқ. Шу сабабли, электрон молиявий хизматлар ва умуман ҳисоб-китоб тизимининг ривожланиш суръатларининг ҳозирги даражасини сақлаб қолган ҳолда, электрон пул ва нақд пулсиз тўловлар замонавий иқтисодиётда пулнинг ҳуқуқий ва иқтисодий моҳиятини ўзгартириши мумкин. Жаҳон банк секторида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Молиявий технологиялар ва инфармацион технология компаниялари, молиявий хизматлар бозорига кириб бормоқда ва йирик анъанавий банклар экотизимларни яратмоқдалар, улар банк боғлиқ ва ундан ташқаридаги энг фойдали компонентларга эътибор қаратмоқдалар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва бутун мамлакат бўйлаб банк хизматлари мавжудлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, mobil banking иловалари яратилди, шунингдек, тўлиқ хавфсизлик кафолати билан бир неча сония ичида тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди. Бу чора-тадбирлар натижасида, банк карталар сони фойдаланувчилари сони 2018 йил 15.5 миллион фойдаланувчи бўлса, 2022 йилга келиб 34.2 млн.фойдаланувчига етди. Бу қарийб, 2 марта ортди ортганлиги билдиради.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling