Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб операцияларни ривожлантириш учун нақд пулсиз тўлов тизимларни такомиллаштириш ва уни тадбиқ этиш учун қўшимча тадбирлар ишлаб чиқиш
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
2.3 Нақд пулсиз ҳисоб-китоб операцияларни ривожлантириш учун нақд пулсиз тўлов тизимларни такомиллаштириш ва уни тадбиқ этиш учун қўшимча тадбирлар ишлаб чиқиш.
Иқтисодиёт ривожланишининг ҳозирги босқичида республикамизда фаолият юритаётган банкларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Чунки хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳеч бири банк хизматини четлаб ўтиб фаолият юрита олмайди, ўзаро ҳисоб-китобларини банк ёрдамисиз ўтказа олмайди. Шу сабабли банк тизимини мустахкамлаш, уларнинг эркинлигини ошириш йўлида ислоҳатларга хукумат миқёсида эътибор бериб келмоқда. Банк тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар нафақат банкларнинг, балки бутун иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши республикада фаолият юритаётган банкларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Ушбу қарорда тижорат банкларнинг ташкил этишга қўйиладиган талаблари, уларнинг операциялари, имтиёзлар, кредитлаш билан боғлиқ муаммоларга алоҳида ўрин ажратилган. Ҳозирги кунда банк тизими ривожланиб борар экан, банклар ўртасидаги ўзаро алоқалар, ҳисоб-китобларни ўтказиш механизмини такомиллаштириш талаб этилади. Шундай экан, банклар фаолияти устидан назоратнинг етарлилиги ва самарадорлиги, мамлакатдаги нақд пулсиз тўлов тизимини янада такомиллаштириш - иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг асосий омилидир. Республикамиз тижорат банкларида нақд пулсиз ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига тобора ривожланиб бормоқда. Банк тизимини эркинлаштириш ва эркин рақобат шароитига мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрель ПҚ-56 сонли «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва уни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармони чиқарилиб, унда «Молия-банк тизимини ислоҳ қилиш сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ аниқ-ойдинлигини таъминлаш, иқтисодиётда тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши» лозимлиги белгилаб берилган эди. Бу вазифанинг бажарилиши айнан нақд пулсиз тўловлар билан боғлиқдир. Нақд пулсиз тўловлар ҳар хил шаклда намоён бўлади, лекин уларнинг мақсади доимо битта, яъни аҳолига ва хўжалик субъектларига ўз пул маблағларини бир банкдаги ҳисоб-варақдан бошқа банк ҳисоб-варағига тез фурсатда ўтказиб беришни таъминлашдир. Тўловчи ва тўловни олувчи учун муқобил йўл бўлиб нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилиш ёки бартер бўлиши мумкин. Лекин бундай ҳисоб-китоблар кўп ҳолларда чекланган бўлади. Нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг яна бир тури бу бугунги кунда тижорат банклари томонидан “Uzcard” ҳамда “Humo” тўлов тизимларининг миллий валютадаги банк карталари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилиб, “Uzcard” тўлов тизими фаолият юрита бошлади. 2020 йил 11 апрелда Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖга “Uzcard” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилиб, 2019 йилнинг I-чорагидан бошлаб “Humo” тўлов тизими ишга туширилди. Миллий банклараро процессинг маркази МЧЖга 2020 йил 11 апрелда “Humo” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан берилди. Мамлакатимизда банк карталари инфратузилмаси 2023 йил 1 январь ҳолатига 34 195 минг дона банк карталари, 434 018 та тўлов терминаллари ҳамда 20 379 та банкомат ва инфокиосклардан ташкил топган. 2022 йил давомида иккита миллий чакана (“Humo” ҳамда “Uzcard”) тўлов тизимларининг Visa, Mastercard, China Union Pay ҳамда Мир халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияси самарали амалга оширилди. Бу эса, ушбу халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари, яъни мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристлар, меҳмонлар учун кенг шарт-шароитлар яратган ҳолда “Humo” ҳамда “Uzcard” тўлов инфратузилмаси (банкоматлар ва тўлов терминаллари тармоғи) орқали миллий валютада тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling