Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Аудит ёки оралиқ аудит (review) текширувида “Таҳлилий жараёнлар”
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудит ёки оралиқ аудит (review) текширувида сўров (Enquiring) жараёни.
- Аудит жараёнида ички назоратни “тест”дан ўтказилиши ва “Substantive test”.
Аудит ёки оралиқ аудит (review) текширувида “Таҳлилий жараёнлар”. Бу жараёнда аудитор томонидан Бош банк йўналишлари (сектор, бўлим, бошқарма, хизмат, департамент) га маълумотлар тўлдириш учун турли жадваллар тақдим қилинади. Бош банк йўналишлари ушбу жадвалларни сифатли тўлдириб, Молия департаментига қисқа муддатда (1-3 банк иш кунида) тақдим қилишлари шарт. Мазкур маълумотлар асосида аудиторлар томонидан Гуруҳ фаолияти таҳлилий текширувлардан ўтказилади.
Аудит ёки оралиқ аудит (review) текширувида сўров (Enquiring) жараёни. Бу жараён юқоридаги жараённинг қисман давоми ҳисобланиб, таҳлилий текширувлардаги фарқлар ёки Гуруҳ фаолиятидаги йирик ўзгаришлар, молиявий ҳисоботдаги йирик қолдиқлар ёки айланмалар бўйича аудитор томонидан Бош банк йўналиш раҳбарлари билан турли суҳбатлар ўтказилади. Суҳбат натижасида аудитор томонидан қўшимча ҳужжат ёки таҳлил учун жадваллар талаб қилиниши мумкин. Аудитор томонидан талаб қилинган қўшимча ҳужжат ёки таҳлил учун жадваллар маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда Молия департаменти орқали аудиторга тақдим қилинади. Аудит жараёнида ички назоратни “тест”дан ўтказилиши ва “Substantive test”. Аудитор томонидан АХС асосида Гуруҳнинг ички назорат тизимини баҳолаш учун тестдан ўтказади. Бунда, турли жадваллар, айланмалар ҳамда ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг тўғри тузилганлигини тестдан ўтказишда аудитор томонидан молиявий ҳисобот ва унинг иловалари, айланмалар, жадваллар ва шартнома ҳамда бошқа ҳужжатлар талаб қилинади. Гуруҳ Бош банк йўналишлари кейинги кундан кечикмаган ҳолда ушбу ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек, изоҳ ва тушунчаларни аудиторга тақдим қилиши шарт. Ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан аудитдан ўтказиш даврини максимал даражада қисқартириш, ҳисоботларни хорижий ҳамкорлар, банкнинг акциядорлари ва ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш мақсадида Бош банк йўналишлари ташқи аудиторлик текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар топганларидан сўнг ташқи аудиторлар гуруҳи сўровларига ўз вақтида жавоб беришга устуворлик беришлари лозим. Аудиторлар сўровномалари Бош банк йўналишларига Молия департаменти (Ҳисобот бўлими) орқали тақдим қилинади. Нақд пулсиз хисоблар буйича Аудитор берган сўровномага асосан Хазина департаменти томонидан қуйидаги маълумотлар тақдим қилинади: Эмиссия қилинган қимматли қоғозлар ва банк томонидан қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар ҳамда бошқа инвестициялар тўғрисида ҳисоботлар ва ҳужжатлар; Бошқа банкларга, молия-институтлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига жойлаштирилган маблағлари тўғрисида маълумотлар, уларнинг шартномаси нусхаси, миқдори, муддати, фоизли ёки фоизсиз даромад миқдори кўрсатилган холда; Банклар ва банк бўлмаган молия-институтларидан олинган кредитлар бўйича ҳисобот ва маълумотлар, шартнома ва бошқа ҳужжатлар; Валюта амалиётлари бўйича ҳисобот ва маълумотлар, тузилган шартномалар (мижозлар ва бошқалар билан); Тартиблар ва меъёрий ҳужжатлар; Йил якуни бўйича қолдиқлар ва фоизлар учун тасдиқномалар (банклар, вазирликлар, ҳўжалик юритувчи субъектлар, СВОП ва СПОТлар, чет эл банклари, нобанк молиявий институтларидан олинган кредитлар); Бошқа банклар, Марказий банк, давлат ва вазирликлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлардан жалб қилинган маблағлар, улар бўйича тузилган шартномалар нусхаси, миқдори, муддати, фоизли ёки фоизсиз харажат миқдори кўрсатилган холда; Аудиторлар сўрови асосида Хазина департаменти фаолиятига тегишли турли таҳлилий ҳисобот ва маълумотлар; СВОП ва РЕПО амалиётлари ва улар билан боғлиқ ҳужжатлар; Ушбу департаментга алоқадор бошқа ҳужжатлар ва ҳисоботлар. Ташки аудитлар томонидан хужжатларни текшириб камчиликлар буйича Бош банк йўналишлари томонидан молиявий ҳисоботга таклиф ёки эътирозлар бериш муддати 2 (икки) банк иш куни ҳисобланади, шу муддат ичида эътироз ёки таклиф бўлса Ҳисобот бўлимига ёзма шаклда тақдим қилади. Ҳисобот бўлими таклиф ва эътирозларни умумлаштириб, аудиторга тақдим қилади. Шундан сўнг, ҳисоботнинг якуний нусхаси 1 (бир) банк иш куни ичида банк Бошқарувига тақдим қилинади ва атрофлича ўрганилиб чиқилиб, банк Бошқаруви аъзолари томонидан тасдиқланади. Банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган ҳисобот Молия департаменти томонидан 1 (бир) банк иш куни ичида банк Кенгашига тақдим қилинади ҳамда консолидациялашган молиявий ҳисобот ва аудиторлик хулоса оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг корпоратив веб-сайтида ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 май санасига қадар эълон қилинади. Йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ҳамда улар бўйича тузилган аудиторлик ташкилоти хулосаси ва ҳисоботи банк Кенгаши томонидан Банк акциядорларининг умумий йиғилишига тақдим қилинади. Ҳисобот якунида банк Бошқарувига аудиторлик хулосаси тақдим қилингандан сўнг, аудитор томонидан банк Кенгаши Аудит қўмитаси ва Банк Бошқарувига банк ички назорат тизимидаги камчиликлар тўғрисида хат ва унга иловани тақдим қилади. Иловада камчиликлар, таваккалчиликлар даражаси, бартараф қилиниши бўйича таклифлар берилади. Камчиликлар ва уларни бартараф қилиниши бўйича таклифлар асосида банк Бошқаруви томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва унинг бажарилиши бўйича банкнинг барча тегишли масъул йўналишлари жавобгар ҳисобланади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling