Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи


Download 1.09 Mb.
bet12/25
Sana23.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1385766
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ

талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи - мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ундаги ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;

  • жамғарма депозит ҳисобварағи - бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;

  • муддатли депозит ҳисобварағи - шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;

  • ссуда ҳисобварағи - белгиланган тартибда мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;

  • депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари - аккредитивлар бўйича муддатсиз, фоизсиз депозитлар, мақсадли депозитлар ва шу кабилар.

    Шунингдек, мижозларнинг Банк билан бажарадиган операциялари моҳиятидан келиб чиқиб, “Балансдан ташқари ҳисобварақлар” бўйича тегишли ҳисобварақлар очилиши мумкин.
    Банк ва унинг филиаллари ўз фаолияти давомида Адлия вазирлигида 2021 йил 26 ноябрда 3336-рақам билан рўйхатга олинган «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси»га мувофиқ, амалга оширилаётган операция мазмуни ва моҳиятидан келиб чиқиб тегишли ҳисобварақлардан фойдаланади.
    «Hamkorbank» АТБ операциялар учун фойдаланиладиган ҳисоб-китоб ҳужжатлари Адлия вазирлигида 2020 йил 13 апрелда 3229-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомда кўрсатилган шакллар асосида расмийлаштирилади. Банк ҳужжатлари ўзида операцияларни акс эттиришига қараб моҳиятан қуйидагиларга бўлинади:

    • касса ҳужжатлари;

      • ҳисоб-китоб ҳужжатлари;

      • мемориал ҳужжатлар (ордерлар);

    • балансдан ташқари кирим-чиқим ордерлари

    Ҳисоб-китоб ҳужжатлари - буларга тўлов талабномалари, тўлов топшириқномалари, инкассо топшириқномалари, аккредитив учун аризалар киради. Мазкур ҳужжатлардан таъминотчилар томонидан маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар юзасидан тўловларни ундириш, шунингдек тўловларни, жумладан олдиндан ўтказиш ёки бюджет, бюджетдан ташқари ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларни тўлаш ҳамда бошқа шу каби операцияларни бажаришда фойдаланилади.
    Мемориал ҳужжатлар (мемориал ордерлар) - банк томонидан амалга ошириладиган ички банк операциялари: мижозлар билан кредит (лизинг) шартномаларида келишилган ҳолатларда, улар томонидан сўндириладиган кредит(лизинг)ларнинг фоизлари ҳамда кредит(лизинг)ларнинг асосий қисми бўйича қарзлар, ҳисобланган бошқа даромадларни ундирилиши, асосий воситаларни келиб тушиши ва ҳисобдан чиқарилиши, эскириш ҳисобланиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, банк томонидан амалга оширилган ички харажатлар, олинган даромадлар ҳамда фойдани ҳисоб-китоб қилишда, турли харажатларни амалга оширишда, шунингдек бошқа банк операцияларини расмийлаштиришда фойдаланилади.
    Балансдан ташқари кирим ва чиқим ордерлари - кафолатлар, кафилликлар, кредитлар бўйича таъминотнинг ҳар хил турлари, аккредитивлар, лизинг ва факторинг операциялари ва бошқа ҳисобварақлар асосидаги операцияларда фойдаланилади.
    Дастлабки бухгалтерия маълумотлари компьютер техникасида қайта ишлаб чиқилади ва дастурий йўл орқали жамланади. Бухгалтерия ходимлари дастур орқали барча керакли бўлган аналитик характердаги зарурий шакллар (шахсий ҳисобварақлар) ва асосий китобнинг барча шаклларини (баланс, қолдиқ ведомости, касса журналлари) оладилар.
    “Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ижро қилишда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

    • тўлов ҳужжатининг номи;

    • тартиб рақами;

    • ҳужжатнинг санаси;

    • маблағларни тўловчининг номи;

    • маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами;

    • маблағларни тўловчининг идентификация рақами;

    • маблағларни тўловчининг банки номи;

    • маблағларни тўловчининг банки коди;

    • маблағларни олувчининг номи;

    • маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами;

    • маблағларни олувчининг банки номи;

    • маблағларни олувчининг банки коди;

    • тўлов суммаси;

    • тўлов мақсади;

    • шахсий варақчада кўрсатилган шахс(лар)нинг фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (тўлов ҳужжати электрон шаклда тақдим этилган бўлса, банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан берилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади)”11

    Тўлов ҳужжатидаги тўлов суммаси рақам ва сўз билан ёзилади, бунда тўлов суммасини сўз билан ёзилганда биринчи сўз катта ҳарф билан ва тийин рақам билан ёзилади.
    Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар акс эттирилиши лозим:

    • аккредитивнинг амал қилиш муддати;

    • аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

    • буюртманинг тартиб рақами;

    • буюртма берилган сана;

    • товарнинг (иш, хизмат) номи;

    • тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;

    • қўшимча шартлар.

    Агарда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, тўлов ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин. Тўлов ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Тўлов ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди. Тўлов топшириқномасида унинг банкка тақдим этилган ва валюталаш санаси кўрсатилади.Тўлов топшириқномасида кўрсатилган валюталаш санаси тўлов топшириқномаси тақдим этилган санадан эътиборан ўн кундан ошмаслиги керак. Мижозлар томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик мижознинг ушбу тўлов ҳужжатини имзолаган шахслари зиммасига юклатилади. Тизим орқали юборилган тўлов ҳужжатларининг қоғоз шаклдаги асл нусхалари банкка тақдим этилмайди. Бунда Тизим орқали юборилган тўлов ҳужжатларидаги маълумотларнинг тўғрилигига мижоз жавобгар ҳисобланади.
    Банк томонидан қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

    • тўлов ҳужжатларидаги имзолар (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) ва муҳр изи шахсий варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлганда, бундан мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган талаб мустасно;

    • якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан тўлов ҳужжатларидаги имзо шахсий варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

    • Тўлов ҳужжатлари шахсий варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Тўлов ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Тўлов ҳужжатларига мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни илова қилинишига талаблар белгиланиши мумкин эмас.Банк томонидан электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартномага асосан идентификация воситалари орқали тасдиқланган ҳолда қабул қилинади. 23. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари банк операция куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
    Банк ҳисобварағидаги маблағлар қуйидагилар асосида ҳисобдан чиқарилади:

    • қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари;

    • тўлов тизимлари орқали олинган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

    • Тизимдан фойдаланувчиларнинг умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали юборган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари ва тўловни амалга оширишга розиликлари;

    • электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон шаклдаги ҳужжатлар.

    Мижознинг ҳисобварағига маблағлар қуйидагилар асосида кирим қилинади:

    • тўлов ҳужжатларининг қоғоз шаклдаги асл нусхаси ёки Тизим орқали юборилган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

    • тўлов тизимлари орқали келиб тушадиган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

    • электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон шаклдаги ҳужжатлар.

    Тўлов ҳужжатларининг нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи масъул ходим томонидан имзоланади.
    Мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи масъул ходим тўлов ҳужжатини тўловга қабул қилиш ва маблағларни тўлаш саналарини кўрсатади ҳамда ўзига бириктирилган банк штампи билан тасдиқлайди. Маблағларни олувчининг банки томонидан Тизим орқали тақдим этилган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон шаклдаги тўлов ҳужжатларини маблағларни олувчига тақдим қилиш тартиби банк ва мижоз ўртасидаги шартномада белгиланади.

    «Hamkorbank» АТБтизимида банк карталари билан ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни, банк карталари билан ҳисоб-китобларни тартибга солувчи Марказий Банк меъёрий ҳужжатлари ҳамда Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Банкда банк карталари билан боғлиқ барча операциялар бухгалтерия ҳисоби «IABS» дастури орқали амалга оширилади. Банк карталарини муомалага чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш банк ва тўлов тизими оператори ўртасида тузилган шартнома доирасида амалга оширилади. Бунда, банк карталари бўйича маълумотлар базаси тўлов тизими операторига тегишли серверларда жойлашган бўлиб, кунлик операциялар бўйича маълумотлар банк ва тўлов тизими оператори ўртасидаги алоқа канали орқали ва банкнинг «IABS» дастурида қайта ишланади. Банк карталари билан банклараро тўловларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошишини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг клиринг марказида Банк учун очилган ҳисобвараққа маблағларни доимий ўтказиш ва ишлатилишини назорат қилиш Банкнинг Пластик карточкалар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.


    Мижозларнинг банк карталаридаги маблағлари ҳаракати ҳисобини юритиш учун 22617 – «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар», 22618 – «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари», 22619 – «Якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар», 22620 – «Корпоратив банк карталари бўйича мажбуриятлар» ҳисобварақлари ҳар бир банк картаси бўйича алоҳида очилади.
    Юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча ҳисобварағидан банк карталарига маблағларни ўтказиш мазкур ҳисобварақларни дебетлаш ва 23100-«Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»ни кредитлаш орқали амалга оширилади.
    Банк карталарига маблағларни ўтказиш учун транзит ҳисобварақлар амалиётлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича очилади:
    23102-«Юридик шахсларнинг корпоратив банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23104-«Якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари» ;
    23106-«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23108-«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари ходимларининг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23110-«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23112-«Ишламайдиган пенсионерларнинг пенсиялари бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23114-«Ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23116-«Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23118-«Банк карталар ва омонатлар ҳисобварақларидан жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23120-«Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»;
    23122-«Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари».
    Юридик ва жисмоний шахсларнинг банк карталарига транзит ҳисобварақлардан маблағларни кирим қилишда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
    Дебет 23100-«Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул.
    маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари»
    Кредит 22617, 22618, 22619, 22620 – «Банк карталари бўйича мажбуриятлар ҳисобварақлари».
    Банк эҳтиёжлари учун корпоратив банк картасига маблағлар тасдиқланган меъёрлар доирасида транзит ҳисобварақ орқали ўтказилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзувлари асосида амалга оширилади:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling