Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


Download 1.09 Mb.
bet11/25
Sana23.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1385766
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ

II БОБ. Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб операциялар ҳисоби ва аудитининг ташкилий масалалари (АТБ Hamkorbank мисолида)
2.1 Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб операциялар ҳисобини ташкил қилиш амалиёти.
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг мақсади - фойдаланувчиларни тўлиқ, ишончли ва ўз муддатида бухгалтерия маълумотлари (молиявий ҳисоботлар) билан таъминлашдан иборат. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Бухгалтерия ҳисобварақларида банкнинг активлари, мажбуриятлари ҳамда капитали бўйича маблағлар ҳаракати ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ва тўлиқ маълумотларни шакллантириш;

  • Бухгалтерия ҳисоби маълумотларини жамлаш;

  • молиявий, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини тўғри ҳамда аниқ маълумотлар асосида тузиш;

  • Бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш ва янги технологияларни қўллаш;

  • Янги банк хизмати ва операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлаш;

  • Қарорлар қабул қилиш учун фойдали ва зарур бўлган молиявий ҳисоботларни ўз вақтида шакллантириш, банк фаолиятини бевосита бошқарувчилар, шунингдек кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг банк фаолияти билан боғлиқ умумий ахборотлар, маълумотларга бўлган эҳтиёжларини белгиланган тартибда қондириш.

Ҳар бир тижорат банки хар йили бошида Ҳисоб сиёсати тасдиклаб жорий қилади. Тижорат банклар. Тижорат банкда Сиёсатни ишлаб чиқиш ва юритиш бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги асосий тамойилларига таянади:

  • ишончлилик - ахборотда муҳим хато бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли ҳисобланади.

  • Операциялар ёки воқеаларнинг аниқлиги одатда дастлабки (бирламчи) ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши лозим;

  • кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги - молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотларга қиёсланадиган бўлиши керак.

Бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши ва назоратнинг аниқ олиб борилиши, мавжуд ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар, шунингдек банк раҳбарияти ва ходимлари учун банк фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш имконини яратадиган аниқ ва фойдали ахборот олишни таъминлайди.
Банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳар қандай ҳолда ҳам қуйидагиларни таъминлаши шарт:

  • банк фаолияти билан боғлиқ операцияларни назорат қилиш тартибини;

  • банкнинг ҳар бир операцияси бўйича бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини;

  • ҳисоб-китоб ҳужжатларининг, авваламбор бирламчи ҳужжатларнинг сақланишини;

  • ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини;

  • солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;

  • ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини;

  • фавқулодда ҳолатларда бухгалтерия ҳисобининг узлуксизлигини амалдаги тартиблар асосида юртилишини;

  • бухгалтерия ҳисобига оид ўзгаришларнинг амалиётда тезкор қўлланишини.

«Hamkorbank» АТБ ҳисоб-амалиёт аппарати таркиби Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи хизмати ва филиалларда Мидл офис, Бэк офис (Бэк офис марказлаштириш лойиҳасида иштирок этаётган филиалларда),Корпоратив хизматлар бўлими, Чакана бизнес бўлими ва банк хизматлари офисларининг масъул ходимлари иборат. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи хизматини бошлиғи - бош бухгалтер бошқаради.Банк филиаллари (тармоқлари)даги масъул ходимлар Марказий банкнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш, назорат қилиш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича банк операцияларини акс эттириш билан шуғулланувчи ходимлардан иборат. Бош банк томонидан барча ходимлар учун хизмат вазифалари белгилаб берилади. Бунда ҳар бир ходим ўз мажбуриятларини билиши ҳамда уларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлиши зарур. Бошқа бўлинмалар ва хизматларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уни ташкил этиш масалалари билан шуғулланувчи ходимлари ўз вазифалари бўйича бош бухгалтерга бўйсунадилар. Масъул ходимларга муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари бириктириб қўйилиши мумкин. Бу ҳолат ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳисоби юритиладиган электрон дафтарда расмийлаштирилади. Масъул ходимларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича вазифалари уларнинг лавозим йўриқномаларида аниқ ифодаланиши, улар жойида бўлмаганида иш жараёнини тўхтаб қолмаслиги бўйича талабларни акс эттириши лозим.
«Hamkorbank» АТБда накд пулсиз ҳисоб китоблар “IABS” дастури доирасида амалга оширилади. «IABS» дастурини бошқариш асосида:

  • банк фаолияти бўйича молиявий йилни якунлаш;

  • банкнинг масъул ходимларига дастурдан фойдаланишга рухсат бериш, ўзгартириш ва бекор қилиш;

  • «IABS» маълумотлар базаси (ҳисоботлари)дан фойдаланувчиларга тегишли талаблар доирасида алоҳида назорат асосида рухсат бериш тизимини ташкил этиш;

  • филиалларнинг қуйидаги амалиётларини дастурий бошқариш:

  • «амалиёт куни»ни очиш;

  • «амалиёт куни»ни ёпиш;

  • ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, банкнинг ички амаллари бўйича баланснинг айрим ҳисобварақлари орқали ўтказмаларни тақиқлаш;

  • Банк тизимида бухгалтерия операцияларини мониторинг қилиш:

  • филиалларнинг тугалланмаган ўтказмаларини кузатиш;

  • филиалларга электрон почта тизими орқали кўрсатма ва хабар бериш;

  • филиаллар “амалиёт куни”нинг ҳолати тўғрисида маълумот олиш.

Амалиёт куни якунида уни тугаганлиги тўғрисида Марказий банк Тўлов марказидан «END» файли (банклараро тўловлар тугаганлигини тасдиқловчи файл) қабул қилиб олганидан кейин балансни ёпиш учун Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи хизмати бошлиғи билан келишган ҳолда Информацион технологиялар департаментининг ваколатли ходими томонидан филиалларга кунни ёпиш учун дастурий рухсат берилади. Филиаллар томонидан «амалиёт куни» ёпилгандан кейин «IABS» дастури бўйича Бош банкда «Амалиёт куни» якунланади ва «Ягона баланс» шакллантирилади. “Амалиёт куни”ни якунлашга дастурий рухсат берилганидан сўнг мижозлардан қабул қилинган тўлов ҳужжатлари кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ижроси таъминланиши лозим.
“Бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида Банк томонидан Бош китоб ва ёрдамчи китоблар юритилади”.10 Банк томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳисобини тўғри ташкил этилишини таъминлаш учун миллий валюта ва банк айланмасида мавжуд хорижий валюталар турлари бўйича алоҳида бош китоб (баланс)лар ва зарур миқдордаги баланс ҳисобварақлари юритилади.
«Hamkorbank» АТБ тизимида мижозларга ва ички банк операциялари учун ҳисобварақларини очиш, уларни қайта расмийлаштириш ва ёпиш Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқнома» ҳамда Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари асосида тартибга солинади.
Банкда мижозлар учун миллий ва хорижий валюталарда қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling