Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
I боб бўйича хулоса
Юкорида килинган маълумотларга таянган колда, хулоса килиш мумкинки, нақд пулсиз хисоб китоблар хусусан накд пулсиз туловлар, пластик карточкаларга асосланган туловлар амалиётини ривожлантиришга барча имкониятлар яратилган булсада, лекин ҳал этилмаган масалалар ва маълум камчиликлар кузга ташланмокда. Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб китобларни янада ривожлантириш максадида мавжуд муаммоларни ҳал килиш буйича куйидаги чора-тадбирларни ошириш максадга мувофик деб кисоблаймиз: Республикамиз ҳудудида нақд пулсиз оркали туловларни амалга оширишда мавжуд инфратузилмани етарли даражада такомиллашмагани. Пластик карточкалар оркали накд пулсиз-кисоб китобларни ривожлантириш максадида вилоятларимизда барча савдо расталарини терминаллар билан тулик таъминлаши юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чикиш лозим. Жойлардаги накд пулга оид муаммоларни бартараф этиш максадида аҳоли гавжум жойларга накд пул ечиш имкониятини берувчи банкоматларни урнатиш; Мижозларга банк иловалари оркали пластик карталар оркали туловларни тасарруф этганлари учун кушимча бонуслар таклиф этиш; Пластик карталарга оид булган янги жозибадор тарифларни ишлаб чикиш ва доимий равишда оммавий ахборотлар воситаларда, афишаларда, интернет сайтларида эълон килиб бориш; Техник курилмаларни мамлакатимиз ҳудудида ишлаб чикаришни йулга куйиш ва бундай корхоналарни купайтириб, ракобат мукитини шакллантириш; Терминал, банкомат ва уларга тегишли булган барча усукуналарга техник курсатишни йулга куйиш; Уларни доимий равишда узлуксиз ишлашини таъминловчи дастурий таъминотни янгилаб бориш; Шундай килиб, тижорат банкларида нақд пулсиз тўловларни хусусан пластик карталар, тулов терминаллари хамда банкоматлар оркали курсатиладиган хизматлар ривожлантириш ва банкларнинг даромадлар улушида комиссион даромадлар улушини купайтириш мумкинлигини таъкидлаб утмокчимиз. Албатта, буларнинг барчаси тижорат банкларнинг молиявий холатига, унинг стратегияси, бизнес-режасига караб белгиланади. Банклар узларида мавжуд булган нақд пулсиз тўловларга сохани таҳлил қилган ҳолда уларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид чора тадбирлар ишлаб чиқса максадга мувофик булади деб ҳисоблаймиз. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling