Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
маблағлар транзит ҳисобварақ орқали ўтказилганида
Download 1.09 Mb.
|
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2 Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб операциялар аудитини ташкил қилиш амалиёти.
- Бизнес-жараёнлар аудити.
- Хизмат текшируви.
- Функционал аудит.
маблағлар транзит ҳисобварақ орқали ўтказилганида:
Дебет 19910-«Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив банк карталардан ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари» ҳисобварағи; Кредит 29896-«Бошқа мажбуриятлар» (888 охирги тартиб рақам билан) ҳисобварағи; маблағлар транзит ҳисобварақ орқали ўтказилганида: Дебет 29896-«Бошқа мажбуриятлар» (888 охирги тартиб рақам билан) ҳисобварағи Кредит 29810-«Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив банк карталар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари» ҳисобварағи. Юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча ҳисобварағидан 23100-«Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»га амалиёт куни давомида тушган маблағлар кун охирига қадар, амалиёт куни якунланганидан сўнг тушган маблағлар эса, кейинги амалиёт кунидан кечиктирмасдан тегишли ҳисобварақларга ўтказилиши лозим. Банк карталари бўйича амалга оширилган транзакциялар ҳисоби тегишли тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими қоидаларида белгиланган тартибда тақдим этилган маълумотлар (файллар) асосида шаклланади. Корпоратив банк карталаридан нақд пулда чиқим қилиш тақиқланади. «VISA» ҳамда «UPI» халқаро тўлов карталари орқали ҳисоб-китоблар АҚШ долларида, шунингдек, бошқа эркин алмашинадиган хорижий валюталарда хам амалга оширилади. 2.2 Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб операциялар аудитини ташкил қилиш амалиёти. Банк тизимидаги ислохотларнинг чукурлашуви молиявий ресурсларни оқилона бошкариш усуллари ва воситаларидан кенгрок фойдаланиш, тижорат банклари фаолиятини мувофиклаштиришда эса бевосита ва билвосита назорат воситаларини кенг куллашни тақозо этади. Шу боис Марказий банк тижорат банклари ва уларнинг филиаллари молиявий-хужалик фаолиятини вақти-вақти билан мунтазам назорат қилиб туришга катта эътибор қаратмокда. Жахон банкларнинг тажрибасининг кўрсатишича, тижорат банклари барқарорлигини сақлашда ташқи ва ички аудит катта ахамият касб этади. Марказий банкнинг ички ва ташки аудитни кучайтиришга нисбатан куяётган қатъий талаблари назорат органлари ва молия-кредит муассасаларининг ўз зиммаларига юкланаётган вазифаларни сифатли ва уз вақтида бажаришига шароит яратмокда. Ички ва ташки аудитдан кутилган асосий максад, куп жихатдан ухшаш булиб, назорат қилиб боришдан иборат. Бирок улар уртасида муайян фарқлар хам борки, бу аудиторлар фаолияти характерига боғлик. Ташқи аудит хисобот тизимини бахолаш банкнинг актив ва пассивларини бахолаш ва текшириш, мавжуд ички назорат тизимини тестдан утказишдан иборат. Ташқи аудит текширилаётган банкнинг такдим этган хисоботи ва баланслари хакикатга туғри келадими ёки йукми, унинг молиявий ахволи ва муайян даврдаги фаолияти натижаларини бахолашдан иборат. Четдан таклиф этилган, мустакил аудиторлик фирмалари томонидан тайёрланган хулосалар юкори ташкилотларга, акциядорлар, кредиторлар ва хоказоларга мулжалланади ва ундан ички аудиторлар хам фойдаланади. Ички аудит ташки аудитга нисбатан белгиланиши ва ташкил этилишига караб, бошкача характерга, мазмунга эга булади. Ички аудит банк доирасида мустакил булинма сифатида банк фаолиятининг хар кунги фаолиятини текширувдан утказиб боради. «Hamkorbank» АТБда бош банкдаги таркибий бўлинмаларида йиллик режага асосан тизимли равишда ички аудит текширувларини амалга оширади, раҳбарият топшириғига асосан хизмат текширувларида иштирок этади, мониторингни амалга оширади ва бошқа ички аудитга таалуқли вазифаларни бажаради. Ички аудит хизматини «Hamkorbank» АТБда Марказий офис аудити сектори деб ҳам номланади. Ички аудит банкнинг уз мажбуриятларини самарали бажаришга хизмат килади, яъни биринчи навбатда муаммоларнинг эндигина вужудга келаётган даврида аниклашга йуналтирилган булади. Ички аудит бошкарув куроли, банк операцияларини ички кучлар ёрдамида жуда якиндан кузатиш имконияти булиб, бошкарув максадига эришиш кафолатидир. Бунинг учун ички аудит хизмати бошкарувни бажарилган анализ натижалари хакидаги ахборот билан таъминлаб, булинмалар фаолиятини, хар хил йурикларни тахлил этиб, уларга юзага чикаётган муаммоларни бартараф килиш буйича тавсиялар бериб боради. Ички аудиторлик текширувлари банк Кенгаши томонидан тасдиқланган йиллик режага мувофиқ амалга оширилади. Келгуси йил учун аудит текширувлари режаси ҳар йили декабр ойида ишлаб чиқилади. Ички аудит хизмати фаолиятининг самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш мақсадида йиллик режа бир йилда камида бир маротаба тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим. Ички аудит хизмати томонидан Бош банкда текширувларни амалга ошириш учун таваккалчиликка асосланган йиллик режа ишлаб чиқилади. Йиллик режани ишлаб чиқишда Бош банк назорат бўғинлари томонидан олинган банк таваккалчиликларини ҳар томонлама баҳолаш натижалари, Ички аудит хизмати бошлиғи (бош аудитор) нинг асослантирилган мулоҳазалари, шунингдек, банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзоларидан олинган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниши мумкин. Таваккалчиликларга асосланган йиллик режада қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши мумкин: Банкнинг риск-профили, шу жумладан риск-профилда кўзда тутилган йирик таваккалчиликлар; Ички назорат тизимидаги мавжуд заифликлар; Банкда тўғридан-тўғри йирик йўқотишлар, зарарлар аниқланган ва ушбу зарарлар тан олинган, шунингдек, қўпол камчиликлар доимий равишда такрорланиб келинаётганлиги аниқланган бизнес-жараёнлар, банк амалиётлари ва маҳсулотлари бўйича маълумотлар; Банкнинг бизнес-режаси бўйича кутилаётган натижалар ва Кенгаш томонидан белгиланган вазифа ва таклифлар; Аудиторлик текширувини ўтказишда бюджетдан ҳамда Ички аудит хизмати ходимларининг салоҳиятидан имкон даражасида самарали фойдаланиш имкониятлари. Аудиторлик дастурини тайёрлаш жараёнида устувор соҳаларни аниқлашда камида қуйидагилар инобатга олиниши керак: Таваккалчиликларни бошқариш тизими ҳолати, жумладан, таваккалчиликларни бошқариш стратегияси; Банкнинг риск-аппетити, таваккалчиликларни бошқариш сиёсатлари; Текшириладиган соҳа ва операцияларнинг муҳимлик даражаси, мураккаблиги ва кўлами; Аввалги текширувлар натижалари. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадларини, текшириш соҳа ва йўналишларини, батафсил иш режасини, текширувлар графигини, аудит предмети бўлган ҳар бир йўналишни текшириш тартиб-таомиллари тавсифини, аудиторлик текширувларида иштирок этувчи ички аудиторлар ва бошқа шахсларнинг рўйхатини ўз ичига олиши керак. Аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги аудит ўтказиладиган ҳар бир соҳага оид тегишли таваккалчиликларни баҳолашга асосланган бўлиши лозим. Ички аудит хизмати ходими таваккалчиликларни баҳолашда операциянинг хусусиятлари, ички назоратга доир тегишли сиёсат ва қоидаларнинг мавжудлиги ҳамда бошқарув ва банк ички назорати фаолияти самарадорлиги каби омилларни эътиборга олиши керак. Ички аудит хизмати томонидан амалга ошириладиган аудит шакллари қўлланиладиган методологик усулларга, ички аудит жараёнини ташкил этишга ёндашувга кўра қуйидагиларга бўлинади: а) Бизнес-жараёнлар аудити. Банкдаги бизнес-жараёнларни амалга оширилишини барча босқичларида (жумладан, ўрганилаётган бизнес-жараёнларнинг информацион технологиялар (ИТ) тизими орқали қайта ишлашда мавжуд таваккалчиликлар, масалан: автоматлашмаган ва инсон омилига боғлиқ бўлган амалиётлар, ИТ тизими орқали амалиётларни бир шахс томонидан “бажарувчи” ва “назоратчи” сифатида бажарилиши ҳолатлари, бажарилаётган амалиётни “иккинчи кўз” тамойили асосида тўғрилигини тасдиқланиши, тақиқланган амалиётларни олдини олиш учун чеклов (блокировка)лар, лимитлар ўрнатилганлиги ва ҳоказо) мавжуд таваккалчиликларни, жараённи мақсадга мувофиқ амалга ошишига халал бераётган омилларни, ички назорат тизимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун кўмаклашувга асосланган ёндошув ҳисобланади; б) Хизмат текшируви. Банк Кенгаши топшириғига асосан, ички аудит хизматининг йиллик режасидан ташқари амалга оширилувчи текширувлар, банк амалиётларини ички меъёрий ҳужжатлар, ходимларнинг лавозим йўриқномасидаги вазифаларига мувофиқ бажарилиши, шунингдек, фирибгарлик ва манфаатлар тўқнашуви аломатлари юзага келганда ва муаммоли активларнинг юзага келиш сабаби ва омилларини ўрганишда амалга оширилиши мумкин; в) Функционал аудит. Зарур ҳолларда, Ички аудит хизмати бошлиғи кўрсатмасига асосан амалга оширилади, бунда текширилаётган таркибий бўлинма вазифалари таҳлилини амалга ошириш, йўналиш фаолиятининг ички ва ташқи меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш амалга оширилади. Тартиб бузилиши ҳолатлари ҳисоботда қайд этилади. Аудит тавсияларида асосан, амалдаги ички меъёрий ҳужжатлар ҳамда регулятор талабларига риоя этилиши шарти кўрсатиб ўтилади. Ички аудит хизмати томонидан текширувларни амалга оширишда қуйидагиларни мустақил таҳлил қилиши ва баҳолашга эътибор қаратади: Банкнинг риск-профилини инобатга олиб, ички назорат (шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, комплаенс-назорат ва бошқалар), таваккалчиликларни бошқариш ва корпоратив бошқарув тизимларининг самарадорлигини ва уларнинг тўғри йўлга қўйилганлигини; Банк олдига қўйилган мақсадларга эришишда банк бизнес жараёнлари, маъмурий ва операцион жараёнларнинг самарадорлигини; Ахборот тизимларининг ишончлилигини, тўлиқлигини ва самарадорлигини ҳамда маълумотларнинг долзарблигини, аниқлигини, қулайлигини, шунингдек махфийлик таъминланганлигини; Қонунчилик ҳужжатларига, жумладан Марказий банкнинг пруденциал талабларига ҳамда банкнинг ички ҳужжатларига риоя этилишини; Марказий банк, бошқа давлат органлари ва ташқи аудит томонидан аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилганлигини; Накд пулсиз ҳисоб китобларнинг шакллари ва уларнинг хаққонийлиги; Аҳоли ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тизими самарадорлигини; Активлар бутлигини. Тeкширув якунидa тeкширилгaн бўлинмaнинг раҳбари ва масъул xoдимлaри билaн аудит жараёнида амалга оширилган кузатувлар, аниқланган камчилик ва тартиб бузилиши ҳолатлари, жиддий таваккалчиликлaр ҳамда аудиторлар шакллантирган тaвсиялaрни муҳoкaмa қилиш учун аудиторлар гуруҳи иштирокида якуний йиғилиш ўткaзилaди. Якуний йиғилишда амалга ошган муҳокама натижалари, аудит текшируви нaтижaсидa aниқлaнгaн мaсaлaлaрни йўналиш масъул ходимлари билан муҳокама қилиш, аудит ҳисоботини тaсдиқлaш вa изoҳлaрни oлиш учун асос бўлиб xизмaт қилaди. Аудиторлик ҳисоботига, шунингдек, ички аудит жараёнида аниқланиб, аудит фикрига кўра, банк фаолиятига нисбатан жиддий салбий оқибатга эга деб топилган хато-камчиликлар юзага келишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш юзасидан Ички аудит хизматининг билдиришномаси илова қилиниши мумкин. Бундан ташқари, Ички aудит xизмaти тoмoнидaн aниқлaнгaн камчиликлaрни бaртaрaф этиш бўйичa чoрaлaр кўрилишини, мазкур тавсиялар асосида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, масъуллар ҳамда ижро муддатлари кўрсатиб ўтилади. 49. Банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари чора-тадбирлар дастурида келишилган вазифаларни белгиланган муддатларда бажариш бўйича барча чораларни кўришлари шарт. Чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ички аудит хизмати томонидан тизимли мониторинг юритилади. Ички аудит хизмати ҳар чоракда бир марта банк Кенгашига аудиторлик текшируви маълумотлари асосида тайёрланган банкнинг жорий ҳолати ва унинг ички назорат тизими самарадорлигига оид қуйидаги ҳисоботларни Банкда ҳар йили ташқи аудиторлик текшируви ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари инвесторлар, акциядорлар ва депозиторлар талабларидан келиб чиқиб, йирик тўртликка кирувчи халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилиши шарт. Ўз навбатида, мазкур халқаро аудиторлик ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудиторларига эга бўлишлари ҳам талаб этилади. Банкнинг аудитдан ўтказишдан асосий мақсади бу мустақил аудиторларнинг банк ва унинг шўъба корхоналарининг молиявий ҳисоботлари ва бошқа молиявий ахборотларининг тўғрилиги, қонун ҳужжатларига мослиги ҳамда уларнинг Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузилганлиги бўйича объектив ва асосли хулосани бериш, шунингдек аудиторлар тавсиялари асосида банк операцияларини ҳисобда акс эттиришни такомиллаштириш, зарур ҳолларда бухгалтерия китобларига тузатиш ўтказмаларини амалга ошириш орқали тегишли ёзувларни киритишдан иборат. Йиллик аудиторлик текшируви схемаси 2.2 жадвалга асосан амалга оширилади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling