2.1 жадвал
«Hamkorbank» АТБда йил якуни бўйича аудиторлик текшируви ўтказилиши схемаси
«Big Four» аудитор компанияларига сўров орқали чиқилади
Таклифлар йиғилиб ўрганилиб чиқилади ва банк Бошқаруви муҳокамасига қўйилади (бунда аудит компания ҳодимлари тажрибаси хисобга олиб, ягона компания таклифи ўрганилиши мумкин)
Банк Кенгаши Аудит қўмитаси йиғилишида банк Бошқаруви таклифини ўрганилиб чиқилади ҳамда таклиф асосида Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидаги масаласи сифатида киритилади
Акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида аудиторлик компанияси билан банк ўртасида йиллик аудиторлик текшируви ўтказилиши учун шартнома имзоланади.
Йиллик аудиторлик текширув ўтказилади. Келгуси йил 1 майга қадар аудиторлик текшируви ўтказилади. Молиявий ҳисобот банк Бошқаруви раиси томонидан тасдиқланади.
Аудиторлик хулосаси ва молиявий ҳисобот банк Кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг Акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқланиши учун тақдим қилинади
Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан аудиторлик хулосаси кўриб чиқилиб, молиявий ҳисобот тасдиқланади.
Ташқи аудитор текширувини ташкил қилиш, уни ўтказиш, маълумотларни Гуруҳ ва аудитор ўртасида алмашинуви бўйича масъул йўналиш Молия департаменти (Ҳисобот бўлими) ҳисобланади. Гуруҳ аудиторни қуйидагилар билан таъминлаб берилиши шарт:
Банк ҳудудига кириш ва чиқиш учун рухсатнома, алоҳида хона, банкнинг ИАБС дастуридан фойдаланиши учун пароль ва логин, комьпютер, аудиторлар аудиторлик компаниянинг дастурларига уланиши учун WiFi ва бошқа зарур техник ашёлар;
Банк ва унинг шўъба корхоналарининг барча ҳужжатлари, дастурий айланмалари, молиявий ҳисоботлари ва уларнинг иловалари;
Бош банк ва банк тармоқлари зарурий ходимлари билан белгиланган тартибда учрашувлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |