Zbekiston respublikasi toshkent viloyati chirchiq shahar hokimi


Download 242.64 Kb.
bet1/3
Sana01.05.2023
Hajmi242.64 Kb.
#1419308
  1   2   3
Bog'liq
картошка




O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI
CHIRCHIQ SHAHAR HOKIMI
111700, O’zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Chirchiq shahri, Amir Temur ko'chasi.l
Tel *(7071)6-38-25 Fax: *(7071) 5-33-31

___”______________2022 yil ______________________- son




Ўзбекистон Республикаси
Инновацион ривожланиш
вазирлигига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил


9 мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳукуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарор билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги Низомга асосан Чирчиқ давлат педагогика университетининг “Биология” кафедраси мудири, б.ф.д., доц. В.Б. Файзиев илмий раҳбарлигидаги ижодий жамоа томонидан “Картошка ўсимлигининг вирусли касалликларига ташхис қўйиш учун иммунофермент таҳлили (ИФТ) тест жамланмасини ишлаб чиқиш” мавзусида ишланган амалий лойиҳани Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган
ва 2023-2024 йилларга мўлжалланган амалий тадкиқотлар лойиҳалари танловида иштирок этиш учун тақдим этмоқда.


Илова: _____ в.
Чирчиқ шаҳар ҳокими в.в.б Ж. Рахмоно



Бажарилиши уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзулари



Биология ва биотехнология фанлари” йуналиши бўйича



Илмий-техник лойиҳа мавзуси

Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа

Лойихани
йиллик
молиялаштириш
ҳажми

1.

Картошка ўсимлигининг вирусли касалликларига ташхис қўйиш учун иммунофермент таҳлили (ИФТ) тест жамланмасини ишлаб чиқиш



Тадқиқот шакли: Картошка ўсимлигининг вирусли касалликларига ташхис қўйиш учун иммунофермент таҳлили (ИФТ) тест-жамланмасини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий-тадқиқот натижалари:

  • вируснинг гомоген-тоза препарати олинади ҳамда вирус антигенига специфик бўлган IgA, IgG, IgM, IgE каби иммуноглобулинлар тутувчи поликлонал зардоб тайёрланади;

  • поликлонал зардобдан вируслар ташхиси учун зарур бўлган сфецифик иммуноглобулинлар тозалаб олиниб, фермент антитана комплексини ҳосил қилиш асосида конъюгат синтезланади;

  • картошка ўсимлиги вирусли касалликлари диагностикаси учун ИФТ тест-жамланмалари тажриба сериялари ишлаб чиқилади;

  • иммунофермент таҳлили тест-жамланмаларининг картошка вируслари диагностикасига мўлжалланган Ўзбекистон аналоглари яратилади;

  • картошка ўсимлигида кенг тарқалган картошканинг -Y, (PYV) -M (PMV), -X (PXV) каби вирусли касалликлар лаборатория-диагностик тадқиқотлари учун рақобатбардош маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқилади.

Олинган натижаларни синовдан ўтказиш ва жорий килиш: Тадқиқотлар натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини агентлигини марказий ва ҳудудий лабораториясида ҳамда ЎзР Қишлоқ хўжалиги Вазирлигига қарашли Ўзбекистон сабзовот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидаги диагностик лабораторияларда синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интелектуал мулк обеъектлари учун тегишли гувоҳномалар олинади. Нуфузли илмий журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар баъзасида индексацияланган журналларда чоп этилади.


Download 242.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling