Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факултети


Download 1.23 Mb.
bet9/20
Sana11.01.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1088622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
ЙКМ услубий кўрсатма узб янги 2 семетр 2020

Бажарди:
Қабул қилди:

Лаборатория иши № 7
Мавзу: Эмульсиянинг қовушқоқлиги ва бир хиллигини аниқлаш
Битумли эмулсиялар хақида умумий маълумотлар
Битум ёки қатрон ва сувдан ташкил топган суюқ материал эмулсия деб аталади. Эмулсиялар минерал материаллар юзасида тез ёйилиши билан органик маҳсулотни 30%гача тежаш имконини беради.
Битум ва қатрон эмулсиялари муҳит тузилишига эга бўлиб, сув ва битум (қатрон) заррачалари эса фаза рўлини бажаради. Йўл эмулсияларида битум (қатрон) таҳминан 1мк катталикда бўлиб, муҳит тузилишининг 50-60 %ни ташкил этади. Агар уларни миқдори 70% бўлса бундай эмулсия юқори концентрацияли эмулсия дейилади. Битум (қатрон) қутубсиз модда бўлиб, қутибни суюқликда (сувда) эримайди. Шунинг учун уларсиз сув билан каллоид муҳит тузилишини ҳосил қилади.
Эмулсиялар нефтни қайта ишлаш натижасида олинган БНД 90/130, БНД 130/200 ва БНД 200/300 маркали битумлардан тайёрланади.
Эмулъсиялар 50-60% нефт битум, 0,6-1,6% эмулгатор,0,04-0,25% ишқор тузи (эмулгаторнинг таркибига боғлиқ равашда) ва 38-49% сувдан иборат бўлади. Органик боғловчилар билан сувнинг ўзаро аралашиб кетиши ва барқарор бўлиб туриши учун эмулгатор деб аталувчи анион ва катион фаоллаштирилган бирикмалар қўлланади.
Зарурий жиҳозлар: Қуритиш жовони, Техник тарози, № 014 элак, Эксикатор, 110-120 мм ўлчамли шиша воронка, Шиша таёқча, 250 мл ҳажмли стакан 2 л ҳажмли идиш , Штатив, Ишқор ёки кислота аралашмаси, Дитсилланган сув, Керосин.
Эмулсиянинг қовушқоқлиги ва бир хиллигини аниқлаш
1-қисм Эмулсиянинг бир хиллигини аниқлаш
Синовга тайёргарлик
дастлаб ишқор ёки кислотанинг сув билан 1 % ли аралашмаси тайёрланади. Элак кетма-кетлик билан бензин ёки керосинда, сўнг сув ва ювиш воситасида, дитсилланган сувда яхшилаб ювилади, кейин қуритилиб хона хароратида қуритилади. Элак 250 мл ҳажмли идиш устига ўрнатилади ва 0.01 г аниқликда тортиб олинади. Сўгнра элакнинг ўзини олиб анионли эмулсиялар учун ишқор аралашмаси билан, катионли эмулсиялар учун кислота аралашмаси билан яхшилаб артилиб, шиша воронка устига ўрнатилади ва биргаликда штативга жойлаштириб маҳкамланади. Воронка остига ҳажми 2 л дан кам бўлмаган идиш қўйилади. 250 мл ҳажмли шиша стаканга олдинган аралаштирилган эмулсиядан 200 г, 0.01 г аниқликда тортиб олинади.

Синовни ўтказиш
Шиша стаканга тортиб олинган эмулсияни сочилиб кетишига йўл қўймасдан, бир текисда, узлуксиз элакдан ўтказилади. Катионли эмулсияларни элакдан ўтказишда бир вақтнинг ўзида ишқор аралашмаси ҳам қуйиб турилади. Анионли эмулсияларни элакдан ўтказишда эса бир вақтнинг ўзида кислота аралашмаси қуйиб турилади.
Эмулсиядан бўшаган шиша стакан ва шиша таёқча ишқор ёки кислота аралашмаси билан ювилиб, элакка қуйилади.
Элакгда қолган қолдиқ ҳам ишқор ёки кислота аралашмаси билан яхшилаб ювилади.
Шундан сўнг элакни синовга тайёргарлик пайтида биргаликда тортилган 250 мл ҳажмли идиш устига ўрнатилиб, биргаликда 105-110 К ҳароратда доимий оғирликгача қуритилади ва 0.01 г аниқликгача тортиб олинади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling