Бажарди:
Қабул қилди:
Лаборатория иши № 9
Мавзу: Асфальтбетон қоришмаси таркибини танлаш ва ҳисоблаш
1-қисм
Асфальтбетон хоссаларини аниқлаш
Асфальтбетон - шағал ёки чақиқтош, қум, минерал кукуни ва боғловчи материал (битум)ни махсус технология асосида қориштириб ва зичлаб ётқизиладиган қурилиш ашёсидир.
Шағал–пишиқ тоғ жинсларининг табиий равишда емирилиши натижасида вужудга келган ва доналари думалоқ материалдир.
Чақиқ тош – қаттиқ тоғ жинсининг йирик бўлакларини чақиб майдалаш йўли билан олинадиган материалдир. Чақиқ тош махсус элаклардан ўтказилиб, ўлчами бўйича ажратилади. Чақиқ тош доналари ўткир бурчакли ва сирти ғадир-будир бўлганлиги сабабли у қумли қоришмалар билан яхши тишлашади.
Қум – қаттиқ минералларнинг, асосан, кварцнинг сочилувчан майда доналаридан ташкил топади. Асфальтбетон қоришмаси таркибининг кўпроқ
қисмини қум ташкил этиб.
Асфалтбетон қоришмалар ва асфалтбетонлар минерал ташкил этувчиларнинг турига боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:
- чақиқтошли, чақиқтош, қум, минерал кукун ва битумдан ташкил топади;
- шағалли, шағал, қум, минерал кукун ва битумдан ташкил топади;
- қумли, қум, минерал кукун ва битумдан ташкил топади.
1. Асфалтбетон қоришмалар қўлланилаётган битумнинг қовушқоқлиги ва ётқизиш пайтидаги ҳароратга боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:
- иссиқ, 110 0С дан кам бўлмаган ҳароратда ётқизилади ва қовушқоқ ва суюқ йўлбоп нефт битумларидан фойдаланиб тайёрланади;
- совуқ, 5 0С дан кам бўлмаган ҳароратда ётқизилади ва суюқ йўлбоп нефт битумларидан фойдаланиб тайёрланади.
2. Асфалтбетон қоришмалар таркибидаги минерал доналарнинг энг ката ўлчамига боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:
- йирик донали, энг ката ўлчамли заррачаси – 40 мм гача;
- майда донали, энг ката ўлчамли заррачаси – 20 мм гача;
Do'stlaringiz bilan baham: |