Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факултети
-қисм: Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан намуна тайёрлаш
Download 1.23 Mb.
|
ЙКМ услубий кўрсатма узб янги 2 семетр 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Намуналарни зичлаш қуйидаги юкланишлар билан амалга оширилади
- Намуналарни сақлаш
- 2 -қисм Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтларни сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш
1-қисм: Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан намуна тайёрлаш
Намуна тайёрлаш ГОСТ 12801-98 6.2 банди талаблари асосида, цилиндрик
ўлчамдаги қолипларда тайёрланиб амалга оширилади. Қоплип тури грунт таркибидаги энг катта заррача ўлчамига боғлиқ равишда ГОСТ 12801-98 келтирилган ушбу жадвал асосида танланади. Намуна тайёрлаш учун ички диаметри 50.5, 71.4, 101.0 мм га тенг бўлган қолиплар Органик боғловчи билан мустаҳкамланган грунт бир текиста қиздирилган қолипга солинади ва устидан қопипнинг устки тиқини ўрнатилиб прессга қўйилади. Намуналарни зичлаш қуйидаги юкланишлар билан амалга оширилади: - актив қўшимчалар билан ва уларсиз, органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлар учун 5-10 секундда 30,0±0,5 МПа юкланишга эришилиб, бу юкланишни 3,0±0,1 мин давомида ушлаб туриб зичланади - органик боғловчилар билан биргаликда минерал боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлар учун 15,0±0,2 МПа юкланишга эришилиб, бу юкланишни 3,0±0,1 мин давомида ушлаб туриб зичланади. Шундан сўнг намуналар қолипдан олиниб ўлчамлари 0.1 мм аниқликда ўлчаниб текширилади. Ўлчамлар қуйидаги жадвал талабларига мос келиши зарур.
Намуналар ўлчамларига талаблар ва уларнинг таҳминий оғирлиги бўйича талаблар келтирилган ГОСТ 12801-98 5-жадвали Агар намуна ўлчами юқорида келтирилган жадвал талабларига жавоб бермаса қуйидаги формула асосида намуна ўгирлигини ўзгартириш орқали унинг ўлчамлари талаб даражасига келтирилади: G = g0 * ( h / h 0 ) G - намунанинг оғирлиги g0 - дастлабки синовда олинган намуна оғирлиги h - намунанинг талаб қилинган баландлиги h0 - дастлабки синовда олинган намунанинг баландлиги Намуналарни сақлаш Суюқ ва қовушқоқ органик боғловчи материаллардан, шунингдек актив қўшимчалар билан ва уларсиз мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар очиқ, хона шароитида сақланади. Таркибида 4 % дан ортиқ минерал боғловчи бўлган мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар эса маълум намликни таъминловчи махсус идиш ёки эксикаторда 20±5 °С ҳароратда сақланади. Мустаҳкамлангангрунтлардан тайёрланган намуналар уларнинг туридан келиб чиқиб тайёрланганидан қуйида келтирилган муддатлар ўтганидан сўнг синалади: органик боғловчилар билан биргаликда актив қўшимчалар билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 7 сутка органик боғловчилар билан биргаликда цемент билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 28 сутка органик боғловчилар билан биргаликда секин қотувчи минерал боғловчилар (масалан: кул, шлак-ишқорли боғловчилар) билан мустаҳкамланган грунтлардан тайёрланган намуналар - 90 сутка 2 -қисм Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтларни сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш Сиқилишга бўлган мустаҳкамликни аниқлаш учун гидравлик пресс Сиқилишга бўлган мустаҳкамлик 20 °С , 50 °С ҳароратларда намуналарга гидравлик прессда бузувчи куч бериш орқали аниқланади. Бунда пресс плитасининг кўтарилиш тезлиги 3,0±0,3 мм/мин бўлиши зарур. Намуналарни гидравлик прессда синаш давомида бузувчи юкланиш қиймати П ёзиб олиниб қуйидаги формула асосида сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси аниқланади: Рсқ = ( П / Ф ) * 0.01 П - бузувчу юкланиш қиймати, Н Ф - намунанинг юкланишни қабул қилувчи юзаси, см2 0.01 - МПа га ўтиш коеффитсиенти Ўтказилган синов натижалари техник шартларда белгиланган (ГОСТ 30491-2012 Смеси органоминеральные и грунты, укрепленные органическими вяжущими, для дорожного и аэродромного строительства. Технические условия, 4- жадвал) талабларга солиштирилади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling