Экологик хукук тушунчаси.
Экологик хукук, хукук тизимидаги комплекс соха хисобланади. Айрим пайтда уни «супер соха» деб айтадилар. Ушбу сохага бахо берилганда шуни инобатга олиш керакки, экологик хукук хукукнинг бир катор тан олинган мустакил сохаларини уз ичига олади:
Ер хукуки;
Сув хукуки ;
Атмосфера хавосини мухофаза килиш хукуки;
Ўрмончилик хукуки;
Фаунистик хукук;
Лекин экологик хукукнинг комплекслийлиги бу шароитлардан келиб чикмаган, ижтимоий экологик муносабатлар нафакат уз нормалари билан балки, бошка сохалрда бор булган хукукий нормалр билан хам тартибга солинади, шу жумладан фукоролик, конституцион, маъмурий, жинойий,тадбиркорлик ва бошкалар.
Экологик талабларни хукук сохасида намоён булиш жароёни «хукукни экологизацияланиши» деб аталади.
Экологик хукукни комплекс соха сифатида ташкил топишида, унинг нормаларини таъсир механизми хам уз аксини топган.
Уларнинг асосий элментлари куйдагилардан иборат:
Экологик нормалаштириш;
Атроф мухитга таъсирни бахолаш;
Экологик экспертиза;
Лицензиялаш;
Бошкарувнинг иктисодий механизмлари;
Сертификация, экологик аудит ва экологик назорат.
Шундай килиб экологик хукук деганда экологик- хукукий ғоялар нормаларига асосланган, табиий ресурсларга мулкчилик, табиатдан окилона фойдаланиш, атроф мухитни инсоннинг хужалик фаолияти натижасида вужудга келадиган зарарли физик, кимевий, биологик таъсирлардан, хамда жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик хукук ва конуний манфаатларини химоя килиш, хамда ушбу соханинг аник хукукий муносабатлари тушунилади.
Бошкача килиб айтганда экологик хукук- табиатдан фойдаланиш, атроф табиий мухитни мухофаза килиш, хамда жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларин химоя килиш буйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи хукукнинг комплекс сохаси хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |