Лаборатория машғулоти
Лаборатория машғулотлари физика дастури асосида тайёрланган 3 та вариантдан биттаси қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Лаборатория ишини бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади. Максимал 10 балл билан баҳоланади.
Лаборатория машғулоти қуйидаги мезон асосида баҳоланади
Т\р | Баҳолаш мезони | Балл |
1
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, тажриба натижаларининг абсолют, нисбий хатоликларини тўғри ҳисоблай олса ва жадвал асосида хулосани тўғри чиқарган бўлса, агар чизма шарт бўлиб, чизма тўғри чизилган бўлса
|
10
|
2.
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса ва жадвал асосида хулосани тўғри чиқарган бўлса, агар чизма шарт бўлиб, чизма тўғри чизилган бўлса, тажриба натижаларининг абсолют, нисбий хатоликларини ҳисоблашда жуъзий камчиликларга йўл қўйилган бўлса
|
9
|
3
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, хулосани тўғри чиқарган бўлса, агар чизма шарт бўлиб, чизма тўғри чизилган бўлса, тажриба натижаларининг абсолют, нисбий хатоликларини ҳисоблашда ва жадвални тўлдиришда камчиликларга йўл қўйилган бўлса
|
8
|
4
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, агар чизма шарт бўлиб, чизма тўғри чизилган бўлса, лаборатория ишининг натижаларини олишда хатоликка йўл қўйса ва хулоса тўғри чиқарилмаган бўлса
|
7
|
5
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, агар чизма шарт бўлиб, чизма чизишда хатолик бўлса, лаборатория ишининг натижалари ва хулоса тўғри чиқарилмаган бўлса
|
6
|
6
|
Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, лаборатория ишининг натижалари нотўғри ва хулоса умуман хато бўлса
|
5
|
7
|
Тажрибани бажарса, лекин умуман техника хавфсизлигига риоя қилинмаса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, лаборатория ишининг натижаларини нотўғри ҳисобласа ва хулоса чиқарилмаган бўлса
|
4
|
8
|
Тажрибани бажаришда камчиликларга йўл қўйса, умуман техника хавфсизлигига риоя қилинмаса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, натижалари нотўғри бўлса
|
3
|
9
|
Лаборатория ишини ўтказиш учун керакли жиҳозларни танлаб, тажрибани бажаришда хатоликка йўл қўйса, лекин ҳисоблашларни умуман бажармаган
|
2
|
10
|
Лаборатория ишини ўтказиш учун керакли жиҳозларни танлаб, тажрибани ўтказа олмаса
|
1
|
Do'stlaringiz bilan baham: |