Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети
Тўғри тўртбурчакли йиғма темирбетондан тайёрланган резервуарни ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Download 450.97 Kb.
|
2021МТБ курс лойихаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Устёпма плитасининг ҳисоби
Тўғри тўртбурчакли йиғма темирбетондан тайёрланган резервуарни ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Тўғри тўртбурчакли темирбетондан тайёрланган резервуарни ҳисоблаш талаб қилинади. Бунинг учун қуйидагилар берилган: Резервуар сиғими V=12000 м3; Резервуар баландлиги (унинг полидан то устёпма плитасининг таг қисмигача бўлган масофа) Н=5 м; Устунлар тўри м; Устёпманинг устидаги грунтдан тушадиган фойдали юкламаси Vn=20,0 кН/м2; Грунтнинг ҳисобий қаршилиги RГР=0,35 МПа; Резервуарнинг устёпма плитаси, ригел, устун ва деворларни лойиҳалаш учун қўлланиладиган оғир бетоннинг класси В30; Пойдеворни лойиҳалаш учун қўлланиладиган бетоннинг класси В30; Олдиндан зўриқтирилган арматуранинг класси А-IV; Бўйлама ишчи стерженлар учун қўлланиладиган арматуранинг класси А-III; Конструктив талабларга асосан қўлланиладиган арматуралар А-II ва Вр-I. Берилган материалларнинг ҳисобий характеристикалари[1]: В30 классдаги бетон учун: Rb=17 МПа, Еb=32,5103 МПа; А-IV классдаги арматура учун Rs=510 МПа , Rsw=405 МПа. А-III классдаги арматура учун Rs=365 МПа , Rsw=285 МПа. А-II: Rs=280 МПа, Rsw=225 МПа (стерженнинг диаметрига қараб); Bp-I: Rs=365 МПа, Rsw=265 МПа. Устёпма плитаси, устун ва ригелни ҳисоблашда бетоннинг ишлаш шароити коэффициенти b2=1,0; девори, туби ва пойдеворини ҳисоблашда b2=0,85 деб олинади. Устёпма плитасининг ҳисоби Берилган параметрларга қараб (V=12000 м3, H=5м) резервуар юзасини аниқлаймиз: V=SH яъни =2400 м2, резервуар ўлчамларини м қабул қиламиз. Устёпма плитаси сифатида олдиндан зўриқтирилмаган қовурғали плита қўлланилади. Унга В30 классдаги бетон, ишчи арматура сифатида А-III классдаги арматура, кўндаланг ва монтаж арматураларнинг класси A-II, плитанинг токчаларини B-I классдаги сим арматуралардан тайёрланган тўр билан арматуралаймиз. Юкламаларни тўплаш устёпма плитасининг 1м2 юзасига ҳисобланган юклама 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал. 1 м2 плитага таъсир этувчи юклар
Download 450.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling