Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура
Download 396.95 Kb.
|
Meniki (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий газ
- Кокс гази
- Нефть гази
- Генератор гази
Газсимон ёқилғи – таркибида кул сақланмайди, осон тозаланади ва иситилади, қийинчиликларсиз ташилади. Сарфланиш миқдорини осон бошқариш мумкин. Газсимон ёқилғиларга таббий газ, қаттиқ ёқилғини перегонка қилишда ҳосил бўлган газлар, генератор газлари киради.
Табиий газ – таркибида кўп миқдорда углеводородлар, асосан метан бор. Газ арзон бўлиб уни ташиш жараёни осон, узоқ мосафаларга узатиш мумкин. Газ ёнганда иссиқлик бериш қобилияти юқори. Кокс гази – тошкўмирни перегонка қилишда чиқувчи ёнувчи газ. Таркибида 60% водород, 30% гача метан, 7% гача углерод оксиди бўлади. Саноат печларида ёқилғи сифатида, кимё саноатида хом ашё сифатида ишлатилади. Нефть гази – нефт-газгенераторлари камераларида ташқаридан қиздириш йўли билан суюқликни ажратиш усули орқали олинади. Бу газ алоҳида холда ёки биргаликда бошқа турдаги газга унинг иссиқлик бериш қобилиятини ошириш мақсадида ишлатилади. Генератор гази – таркиби углерод ва водородлардан иборат бўлиб, уни газогенераторларда қиздирилган углеродни кислород билан таъсир эттириб олинади. Ёқилғилар ичида табиий газ энг қулай, арзон бўлгани сабабли силикат саноатида кенг миқёсда фойдаланилади. Сохадаги иссиқлик жиҳозларида асосий ёқилғи сифатида ишлатилади. Ёқилғи танлашда унинг таннарҳи, ёқилғи базаси, уни корхонага келтириш масаласи ва техник кўрсаткичлари, хамда ёқилғини ёндириш қурилмаларини ҳисобга олинган холда танланади. Биринчи навбатда махаллий ёқилғи танланиши лозим, чунки ишлаб чиқаришни ёқилғи билан таъминлашда муаммолар юзага келмайди. Энг кўп ишлатиладиган ёқилғи бу – табиий газдир. Табиий газ технологик жихатдан ҳамма талабларга жавоб беради. У тоза, ёниш жараёнида самарадор, иссиқлик бериш қобилияти юқори бўлади. Таркибида балласт сақламайди. Табиий газни ёндиришда ёниш жараёнини назорат этиш ва режим асосида бошқариш мумкин. Ёндириш учун қимматбаҳо мосламалар талаб этилмайди. Қаттиқ ёқилғилар дастлабки газификация жараёнидан ўтганидан сўнг иссиқлик қурилмаларида ёндирилиши мумкин. Айланма печларда юқори температурали иссиқлик ишлови берилади. Ёқилғи сифатида газ, кўмир, антрацит ва уларнинг аралашмалари ишлатилади. Табиий ва сунъий газлардан ёниш иссиқлиги 3500-4000 ккал/нм3 дан кам бўлмаган турлари танлаб олинади. Мазут хам айланма печлар учун яроқли ёқилғи ҳисобланади. Шахтали печлар учун эса юқори механик ва иссиқбардош, реакцияга киришиш хусусияти кам (25% гача) ва учувчан моддаларнинг чиқиш миқдори (5 % гача) кам бўлган, ҳамда кам кул хосил қиладиган турлари танлаб олинади. Газификация қилиш учун эса аксинча, реакцияга киришиш хусусияти юқори, смола хосил қилмайдиган, намлиги кам бўлган турлари танлаб олинади, бунинг асосий сабаби генератор газларини тозалашни осонлаштиришдир. Ярим газ-ўчоқли шахтали печларда учувчан моддаларининг чиқиш миқдори катта бўлган ёқилғилар ишлатилади. Download 396.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling