Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги
Тошкент Архитектура-Қурилиш Институти
Мухандислик Қурилиш Инфраструктураси Факултети
“Қурилиш Материаллари Буюмлари ва Конструкциялар Технологияси ” кафедраси
“Иссиқлик техник ускуналари” фанидан
Курс лойиҳаси
Мавзу:Xўл усулда ишлайдиган айланма печ ускунасини лойихалаш.
Бажарди: ҚМБ 47-19 гурух
Талаба: Ахмедов И.А
Қабул қилди: Бабакулова Н.Б.
Самадов Ҳ.С.
Тошкент-2022
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги
Тошкент Архитектура-Қурилиш Институти Мухандислик Қурилиш Инфраструктураси Факултети
“Қурилиш Материаллари Буюмлари ва Конструкциялар Технологияси ” кафедраси
“Иссиқлик техник ускуналари” фанидан
Тушунтириш хати
Мавзу:Xўл усулда ишлайдиган айланма печ ускунасини лойихалаш.
Бажарди: ҚМБ 47-19 гурух
Талаба: Ахмедов И.А
Қабул қилди: Бабакулова Н.Б.
Самадов Ҳ.С.
Тошкент-2022
Мундарижа:
1. Кириш.
2.Айланма печ конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи.
3. Корхонанинг иш режими.
4. Иссиқлик техникаси хисоби.
5. Мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги.
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Кириш
Иссиқлик техникаси-иссиқлик машиналари, аппаратлари ва қурилмалари ёрдамида иссиқлик ҳосил қилиш, уни бошқа турдаги энергияга айлантириш, тақсимлаш, ташиш усулларини ўз ичига оладиган фан соҳаси ва техника тармоғи.
Иссиқлик ва совиқликдан фойдаланишнинг энергетикавий ва технологик тури мавжуд.
Иссиқликдан энергетикавий фойдаланиш иссиқликни механикавий ишга айлантириш жараёнларига асосланган. Иссиқликни ишга айлантиришда фойдаланиладиган иссиқлик-техникавий қурилмалар иссиқлик двигательлари дейилади. Уларга ички ёнув двигательлари, буғ ва газ турбиналари киради.
Халқ хўжалигининг энергиянинг турли хиллари ишлаб чиқариш, ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ва истемол қилиш билан шуғулланадиган тармоғи энергетика дейилади.
Замонавий энергетика асосан иссиқликни ишга ўзгартириб, ундан генераторларда электр энергияси ҳосил қилиб узок масофаларга узатишга мўлжалланган .
Инсоният жамияти ва ер шари табиати мавжудлиги ва фаолияти энергия тасири туфайлидир, яни энергиянинг бир турдан бошқа турга ўзгариб туришига асосланган. Табиатнинг фундаментал қонуни бўлган энергиянинг сақланиши ва бир турдан иккинчи турга ўзгариб туриши 18-асрдаёқ кашф қилинган.
Улар орасидаги боғланишлар миқдор ва сифат кўрсаткичлари, энергия баланси ва турлари орасидаги нисбатлар, уларнинг ҳозирги пайтдаги ўзгариб бориши, келажакда содир бўлиши мумкин бўлган муаммолар ва истиқболларни ўрганиш долзарб вазифаларидан бири.
Кадрлар тайёрлаш бўйича қабул қилинган Миллий дастур талим тизимини тубдан ислохот қилиш, янги замонавий касб-ҳунар коллежлари барпо қилиш уларда барқарор тараққиётга эришиш мақсадида ўтказилаётган иқтисодий ислохотларни амалга оширувчи етук мутахассис кадрларни тайёрлашни устивор вазифа қилиб қўйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |