Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Электро химиявий емирилишда ҳимояланиш усуллари


Download 0.93 Mb.
bet22/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар

Электро химиявий емирилишда ҳимояланиш усуллари. Ер ости пўлат қувурларини электрохимиявий емирилишдан ҳимояланишнинг қўйидаги асосий иккита усули мавжуд. Биринчиси – пассив ҳимояланиш, яъни метал қувурларни атрофда ўраб турган тупроқ таъсиридан ҳимоялаш. Иккинчиси-илғор ҳимояланиш. Бу қувурларни ер остидаги турли хил дайди токлар таъсиридан емирилишдан ҳимоялаш. Электрли, ҳимояланишга, дренажли, катодли ва протекторли ҳимояланишлар киради.
Электро дренажли ҳимояланиш-усулдаги ҳимояланишда, ер ости қувурларига келиб тушадиган дайди токлар ўз манбасига қайтарилади.
Қувурнинг юзаси бўйича занглаш нотекис тақсимланади. Кўпгина ҳолларда қувур ер остида ётқизилганда, дайди токларни ўтказувчи қурилмага ҳам айланиб қолади. Бундай ҳолатда дайди ток қувур орқали тупроқга ўтади ва бу майдонга катодли майдон деб айтилади. Дайди токлар қувурга айнан катод майдони орқали келиб тушади. Анодли майдонда эса дайди токлар қувурни тарк этиб, темирнинг эрилиш ҳолати пайдо бўлади. Тупроқ таъсирида қувурнинг емирилиш хавфи, тупроқнинг занглашга таъсири даражасига боғликдир. Дайди токлар таъсирида қувурнинг емирилиши хавфи, милливольтметр ёрдамида улчаниладиган қувурдаги потенциал ток кучи қиймати орқали аниқланади.
Электрохимиявий емирилиш ҳимояланиш усуллари. Ер ости пўлат қувурларини электрохимиявий емирилишан ҳимояланишнинг қўйидаги асосий иккита усули мавжуд . Б и р и н ч и с и - пассив ҳимояланиш, яъни метал қувурларни атрофда ўраб турган тупроқ таъсиридан ҳимоялаш. И к к и ч и с и - илғор ҳимояланиш бу қувурларни ер остидаги турли хил дайди токлар таъсиридан емирилишдан ҳимоялаш. Электрли ҳимояланишга, дренажли, катодли ва протекторли ҳимояланишлар киради.
Электр дренажли ҳимояланиш бу усулдаги ҳимояланишда, ер ости қувурларига келиб бўладиган дайди токлар ўз манбасига қайтарилади, яъни ер ости қувурлари билан, махсус ўрнатилган дренажли манфий қийматли под станция қурилма орасида электрли боғланиш ҳосил қилинади. Электродренажли ҳимояланишда, дренажли токнинг минимал (кам) қиймати ҳосил қилинади. Электродренажнинг тўғри кўринишли, полярлашган ва юқори талабли электродренажли кўринишларда бўлади.
Тўғри дренажлида икки томонлама ток ўтказувчанлик бўлиб, яъни ток оқими ер ости қувур орқали ток манбасига ва тескари йўналишда бўлади. Бундай кўринишли электрдренажлар камдан-кам ҳолатларда ишлатилади. Масалан: ток оқими темир йул рельси тармоги орқали, химояланаётган қувурга келиб тушиши мумкин бўлмаган ҳолатларда.
Тўғри электржренажли қурилмалар саноатда ишлаб чиқарилмайди, керак бўлган ҳолда газ қувурларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ўзлари тайёр қисмларни олиб монтаж қилиб ўрнатадилар.
Полярлашган дренажлар ток оқимининг қувурдан дренаж таъсири орқали таъминлаш учун хизмат қилади. Темир йўл рельсида мусбат потенциал пайдо бўлганда полярлашган дренажлар автоматик равишда ўчирилади. Бу қурилмалар агарда химоя қилинаётган қувурнинг потенциал релс тармоғига ва ерга нисбатан мусбат бўлганда ёки қувурлардаги потенциаллар фарқи –рельсларникидан ерникидан катта бўлганда, полярлашган дренажлар, тузилиши соддалиги ва қўшимча истемол манбалари йўқлиги сабабли улардан фойдаланиш жуда қулайдир.
Ҳозирги пайтда полярлашган дренажларнинг (ПД) қўйидаги серияларидан фойдаланилмоқда. 4-жадвал
Полярлашган электр дренажларининг асосий
техник маълумотлари

Ўзлаштирувчининг кўриниши

Номинал ток миқдори, А

Максимал дренаж қаршилиги, R, Ом

Рухсат этилган тескари кучланиш, V, Вт

ПД-50

50

0.5

700

ПД-125

125

0.3

700

ПД-200

200

0.3

700

ПД-300

300

0.2

700

ПД-500

500

0.15

700

ПД-3А

500

0.36

100

Талаб этилган ҳимоя потенциали, дренаж қаршилигининг ўзгариши орқали аниқланади.
Юқори талабли электрдренажлар ҳимояланувчи қувур ҳавфли майдонда қолганда (яъни қувурлар потенциали ерга нисбатан мусбат қийматда бўлганда) ёки дренаж қабули тармоғининг кесим юзаси кенгайишига иқтисодий тежамкорли бўлган ҳолда. Юқори талабли дренажларнинг электр тасвирида дренаж токини кўпайтириш учун қўшимча истеъмол манбалари қўшилгандир.
Юқори талабли дренажлар катодли станция кўринишли бўлиб, манфий томони ҳимояланувчи қувурга боғланади, мусбат томони электрлаштирилган транспортлар релесига боғланиб анодли ерга богланувчи ҳисобланади.
Шаҳар газ тармоқларида юқори талабли қўйидаги серияли ПАД, УД, ПДУ ва УД-АКХ ва ҳ.к.з. кўринишли дренажлардан фойдаланилади. (5-
жадвалга қаранг).
ПАД серияли ўзгартирувчининг асосий техник
Маълумотлари. 5-жадвал

Ўзгарувчининг
кўриниши

Номинал
қуввати, N, кВт

Номинал тўгри-
ловчи ток кучи, А

Қувват қиймати,
энг ками Вт

ПАД-0.6-50/100

06

50/100

0.85

ПАД-1.2-100/200

1.2

100/200

0.85

ПАД-2.0-165/300

2.0

165/330

0.82

ПАД-3.0-250/500

3.0

250/500

0.8

Юқори талабли УД кўринишли автоматни электрдренаж асосан ер ости металлардан ясалган иншоотларни дайди токлар таъсиридан занглашдан ҳимоялаш учун мулжаллангандир.
Протекторли хиомяланиш. Бундай ҳимояланиш ер остида ёткизилган қувурларда тупроқнинг солиштирма қаршилги 50 Ом дан юқори бўлмаганда емирилишдан ҳимоялаш қуйидаги шарт-шароитда қулланилиши мақсадга мувофиқдир.
- дайди токлар бўлмаганда ёки анодли дайди токлар ҳосил бўлганда.
Протекторли қурилмалар асосан, суюлтирилган углеводородли газ қувурларида, катта сигимли ер ости газ сақлагичларни электрохимиявий емирилишдан ҳимоялаш учун қўлланилади.
Протектордан ҳимояланувчи иншоотларгача бўлган оралиқ масофа 5-10 метргача қабул қилинади. Дайди токлар мавжуд ҳудудларда ер ости иншоотларни емирилишдан ҳимоялаш учун полярлашган қурилмалар қўлланилади.
Полярлашган протекторли қурилмалар ер ости иншоотларига махсус алоқа қурилмалари ярим ўтказгичли вентилли блоклар орқали боғланади.
Катодли ҳимояланиш. Катодли ҳимояланиш қувурларда жуда катта миқдорда ва узун масофадаги дайди токлар манбалари таъсиридан, юқори даражада занглашга олиб келинадиган тупроқлардан ҳимояланишда қўлланиб келинади.
Катодли ҳимояланишда ўзгармас ток манбаси ҳисобида (тўлдирувчи), ҳимояланувчи қурилма суний равишда манфий ҳимояланувчи потенциал ҳосил қилинади.
Ҳимояланувчи иншоот (газ қувури) тўғриловчининг манфий томонига, анодли ер боғланувчи эса мусбат томонига боғланади.
3.6.1.-расм. Катодли ҳиомяланиш
1-ток кучини; 2-химояланувчи қувур; 3-анодли ер ўтказгич.
Катодли ҳимояланишнинг фойдали тасири, ҳимояланган қувурнинг ҳолатига боғлиқдир. Яхши ҳимояланган қувурларда ток зичлиги етарлича бўлганда катодли ҳимояланиш 0.01-0.2 мА/м 2 га тенгдир.
Ҳимояланувчи материалларнинг эскиришига қараб, қувурнинг ҳимоясини таъминлаш учун ҳимоя токини оширилиши талаб этилади. Ҳимояланувчи қувурнинг узунлиги катта бўлганда бир неча катодли қўрилмалардан фойдаланилади.
Шаҳар газ таъминотида битта катодли қурилма ёрдамида бир неча юзлаб метр узунликдаги қувурни ҳимоялаш мумкин. Катодли қурилмалардан фойдаланиш, электр энергияси кўп микдорда сарфланганлиги учун, электрдренажга нисбатан қимматдир. Лойиҳаланаётган қувурларда катодли ҳимояланишни ҳисоблашда асосий бошланғич маълумот сифатида, қувурларнинг ўлчамлари ва трасса бўйича тупроқнинг занглашга таъсири олинади.
Катодли ҳимояланишнинг ўлчамларини ҳисоблашда катодли ҳимоя қурилмаси занжири ток кучи, кучланиш, катод станцияси қуввати, анодли ер ўтказгич ва катодли станциянинг ўрнатилиш жойи аниқланади.
Катодли ҳимояланиш қурилмалари ўрнатилишида махсус катодли станциялар ёки ток кучини тўғриловчилар қўлланилади. Шаҳар газ тармоқларидан фойдаланишда электрли ҳимоялаш учун турли хил кўринишли қуйидаги ПСК, КСС, ПАСК, СКЭМ ва бошқа катодли станциялардан фойдаланилади.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling