Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
Сув таъминоти – сув ҳавзаси манбаидан тозалаш, заҳирадаги сувни сақлаш ва уни истеъмолчига узатишга мўлжалланган мажмуавий иншоот тушунилади. Сув таъминоти силсиласи фаолятига қараб қуйидагича таснифланади:
- жойларга хизмат қилишидан келиб чиққан ҳолда– шаҳар турар жой масканлари, саноат, ва қишлоқ хўжалик сув таъминоти. Хизмат вазифаси бўйича – хўжалик ичимлик ва миший хизмат ва хўжалик талабларига мўлжалланган; ишлаб чиқариш – саноат корхоналарига хизмат қилиш мақсадида; ўт ўчириш – ёнғин содир бўлганда уни ўчириш мақсадида; умумлаштирилган – бир вақтда турли эҳтиёжларни қондириш мақсадида, масалан; ичимлик миший хизмат – хўжалик ва сув ўчириш мақсадида. Табиий ичимлик суви манбаларидан фойдаланиш хусусиятига қараб - ер юзасидаги дарё ва чучук сув кўлларидан олинган ичимлик сув тармоғи силсиласи. Сувни узатиши усули бўйича - ўз оқими бўйича фаолият кўрсатадиган ва сувни механик узатиши усули билан ишлайдиган ичимлиу сув тармоғи. Дарё ва сув ҳовзаларидан шаҳар сув таъминотининг умумий тузилиш шакли 1 – расмда кўрсатилган. Сув манбадан уни қабул қилиш ҳовзасидан ўз оқими билан қувур орқали қирғоқдаги махсус ҳовзага келтирилади. Шундан сўнг биринчи кўтарма насос ёрдамида сувни тозалаш (тиндириш, фильтрлаш ва дизинфекциялаш) иншоотига қабул қилинади. Тозаланган ичимлик учун яроқли сув тоза сув ҳавзасига қабул қилиниб, ундан сўнг иккинчи кўтарма насос ёрдамида ичимлик сув қувурига юборилади. Шунда сувнинг бир қисми сув кўтарма минорали иншоатда заҳира ва босим учун сақланади. Марказий қувурлар ёрдамида шаҳарнинг тармоқлари орқали истеъмолчига узайтилади. Шаҳарда истиқомат қилувчи ҳар бир кишига сарф қилинадиган сув миқдори меъёр бўйича аниқланади ва уни хўжалик – ичимлик сув истеъмоли деб аталади. 1 расм. Шаҳар сув таъминотининг тузилма шакли 1 - сув қабул қилиш ҳовзаси; 2 – сувни ўз оқимида қабул қилувчи қувур; 3 – қирғоқда жойлашган ҳовуз-иншооти; 4 – биринчи кўтарма насос; 5 – тиндиргич; 6 – фильтр; 7 – тоза сув сақлашга мўлжалланган ёпиқ сув ҳовзаси иншооти; 8 – иккинчи кўтарма насос; 9 – сув узаткич қувур; 10 – босимни назоратқилувчи иншоот. Шаҳар сув таъминотининг меъёрида сарфланиши нафақат шаҳар аҳолисининг балки, унда фаолят кўрсатаётган миший хизмат - хўжалик ва саноат учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги учун ҳам сув сарфига бўлган эҳтиёж кундан кунга ошиб бораверади. Келгусида шаҳарларнинг фақат ичимлик ва миший хизмат – хўжалик бўйича сувга бўлган эҳтиёжи қўшимча ҳар бир кишига 400 - 500 дан ошиб боради. Шаҳарнинг сувга бўлган эҳтиёжи унинг тоифасига боғлиқ бўлади. Яъни бунда асосий омилни аҳоли сони ташқил қилади. Шунинг билан биргаликда шаҳардаги саноат ҳажмининг ўсиши, унда ободонлаштириш ва кўкаламлаштиришнинг талаби ҳамда географик шароитнинг ҳам таъсири бўлади. Ҳозирги кунга келиб Европа шаҳарлари мисолида сувга бўлган эҳтиёжни олиб қарайдиган бўлсак, ўзида энг кўп саноат марказларини ташқил этган Москва бир кунда 600 л, Париж – 290 л, Лондон – 235 л, Стокгольм – 275 л, Лион – 390 л, сув сарф қилади. Марказий Осиё шаҳарларида ичимлик сувининг танқислигини инобатга олинади. Тошкент шаҳрида бундан кўрсаткич 100 л дан ошмаганлиги ва қолган шаҳарларда бундан ҳам кам кўрсаткични беради. Айрим шаҳарларда энергиянинг ва ичимлик сувининг танқислиги эвазига бериладиган сув икки маҳални ташқил қилади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, шаҳар сув таъминотининг асосий манбалари булар дарё ва ер ости сувларидир. Юртимиз шаҳарлари Тошкент, Самарқанд, Термиз, Қарши каби йирик шаҳарлар дарё сувларидан фойдаланишса, қолган шаҳарлар асосан ер ости сувларидан фойдаланишади. Саноат ривожланган шаҳарларда сув сарфининг 50 – 90 % гача саноат корхоналари ишлатиши кузда тутилади. Шу сабабда бутун дунё шаҳарсозлиги ичимлик ва миший хизмат - хужалик сувларидан саноат эҳтиёжи учун фойдаланишни камайтириш йўллари изланмоқда. Бундай ҳолат ҳатто ичимлик сувининг тан нархининг ҳам ошиб кетишига асосий сабаб бўлади. Шаҳар сув таъминотида кўпчилик ҳолларда ичимлик суви тармоғи билан миший хизмат - хужалик суви тармоғи биргаликда бўлади. Аслида уларни ажратиш имкониятлари бўлганда ҳам улар бирлашган бўлади. Ўзбекистон иқлими қуруқ иссиқ бўлганлиги сабаб шаҳарнинг кўкаламлаштириш муаммолари ҳам ичимлик суви тармоғи эвазидан бўлаётганлиги ҳам сув сарфидан катта муаммолар келтириб чиқаради. Аслида шаҳар ҳудудини кўкаламлаштиришда алоҳида суғориш қувурларидан фойдаланиш яхши самара беради. Шаҳар ҳудудида ариқдан суғориш тармоғи амалга ошириш жуда ҳам қулай усул бўлишига қарамасдан ариқлар нишаблигини таъминлаш шаҳар ҳудудида жуда мураккаб ечим талаб вазифаларидан биридир чунки ариқлар йўлларида турли хил шаҳарнинг ободонлаштириш ва савдо элементлари барпо этилган. Шундай бўлишига қарамасдан қуруқ иссиқ иқлимли шаҳарларда суғориш қувурларини мустақил ҳолда ичимлик суви тармоғидан ажратилган тартибда йўлга қуйиш талаб қилинади. Ичимлик сув тармоқларининг ҳам ишончлилигини таъминлаш мақсадида унинг умумий узунлигини меъёрий талаблар даражаси таъминлаш лозим бўлади. Чунки меъёридан узунлашиб кетган тармоқда ишончлилик даражаси кам бўлади. Ташқи ичимлик сув тармоғи шаҳарнинг асосий ичимлик сув тармоғи силсиласини ташқил этиб, уни тан нархининг 50 – 70 % ни ташқил этади. Улар юқорида таъкидлангандек асосий тармоқ ва тарқатувчи тармоқларидан ташқил топади. Асосий тармоқ шаҳарга керак бўлган сув миқдорини таъминлаб берса, тарқатувчи тармоқ эса бино ва иншоотларни сув билан таъминлайди. Ичимлик сув тармоғи тузилиш шакли бўйича боши берк, халқасимон ва барча шаклларни бирлаштирган кўринишда бўлади (2.2 - расм). Боши берк шакл халқасимон усулдан қисқароқ бўлади. Лекин бу шаклнинг камчилиги истеъмолчиги сувни тармоқнинг охириги нуқтасигача доимо узлуксиз ҳолда узатиб туролмайди. Чунки бу шакл буйича унинг бирон – бир қисмида талофат рўй берса ундан кейинги қисмига сув узатиш тухтаб қолади. Ҳалқасимон ва барча усулларни бирлаштирган шакллар сувни узлуксиз узайиш учун боши берк шаклга нисбатан катта миқдорда ишончлидир. Чунки тармоқнинг бир бўлагида фалокат юз бериш таъмирлаш ишлари бораётганда шаклнинг бошқа тармоғидан сув таъминотини таъминлаш имконияти мавжуди. Ташқи ичимлик сув тармоқлари учун ҳозирги пайтда, чуян, пулат ва нометал (полиэтелен, темир бетон, асбесцементли ва бошқа турдаги материаллар). Ичимлик сув қувурларини хандакларга жойлаштиришда ернинг музлаш қатлами билан биргаликда унга юқоридан оғир юк транспорт воситаларининг ҳам таъсирини инобатга олишга тўғри келади. Ичимлик сув тармоғига йиғма темир бетонли қудуқ ўрнатилади. Сув таъминоти манбалари ҳисобланмиш дарё сувлари ва ер ости сувларидан фойдаланиш жойларда санитария назоратини ташқиллаштириш талаб қилинади. Чунки сув манбалари ташқи турли ифлосланиш ва заҳарланиш ҳодисалари пайдо бўлиши мумкин. Сув таъминоти – бу сув манбалари, насос курилмалари, сув тозалаш иншоотлари, ичимлик сувини истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоклар ва бошка кўпгина мослама, курилма, идишлардан иборат тизимдир. Сув таъминоти тизимлари иншоотларнинг комплекс қурилмасидан иборат бўлиб, улар истеъмолчиларни керакли миқдорда, талаб этилган сифат ва босимда сув билан таъминлашдан иборат. Шу билан бирга сув таъминоти тизими маълум даражада ишлаш ишончига эга бўлиши шарт. Кўп қаватли турар жой биноларини сув истеъмолчилари учун зарур бўлган сувнинг умумий миқдори аниқланган ва фойдаланиш мумкин бўлган табиий сув хавзаларидан маълумотлар йиғилгач, сув таъминоти учун сув манбалари ва унинг чизмаси танланади. Сув таъминоти тизими сув манбаларидан керакли миқдорда сувни олиши, уни тозалаши ва истеъмолчининг талабини қондириш мақсадида истеъмолчиларга сувни етказиб бериши лозим. Бу қўйилган талабларни амалга ошириш учун сув таъминоти тизимига қуйидаги иншоотлар киради: сув олувчи иншоотлар, бу иншоотлар ёрдамида сув табиий сув манбаларидан олинади; сувни юқорига узатувчи иншоотлар, насос бекатлари. сувни тозалаш бекатларига ва сув истеъмолчиларига узатувчи қурилма; сув тозаловчи иншоотлар; сув узатувчи қурилмалар ва сув тармоқлари. Улар сувни истеъмолчилар талаб қилган жойга етказиб бериш учун хизмат қилади; миноралар ва резервуарлар. Улар сув таъминоти тизимида сувни бошқариш ва захирада сақлаш учун хизмат қилади. Кўп қаватли турар жой биноларини сув таъминоти тизимидаги асосий иншоотларнинг жойлашиш схемаси 2- расмда кўрсатилган. Сув манбаидан сув олувчи иншоотлар (1) ёрдамида олинади ва насос бекатининг биринчи босқичида жойлаштирилган насосга (2) юборилади, шундан сўнг сув тозалаш бекатига (3) узатилади. Сув тозалангач, сув йиғувчи резервуарга (4) оқиб келади, ундан иккинчи босқичдаги насос бекатида ўрнатилган насослар ёрдамида (5) тортиб олиниб, сув узатувчи қувурлар (6) орқали сув тарқатувчи тармоқ қувурларига узатилади. Сув минораси (ёки босимли резервуар)ни (7) тармоқнинг бошланишида (2 а, а-расм), унинг охирида (2 б, ф- расм) ёки тармоқнинг бирон бир оралиқдаги нуқтасида (2д- расм) жойлаштириш мумкин. Бошқа иншоотларнинг жойлашиши ҳам турлича бўлиши, яъни биринчи ва иккинчи босқичда жойлаштирилган насослар битта бинода ёки алохида-алохида биноларда жойлаштирилиши мумкин. Биринчи босқичда жойлашган насослар сув олувчи иншоотлар билан бирга қурилади. Айрим холларда тозалаш иншоотлари, улар билан боғлиқ бўлган резервуарлар ва насос бекатининг иккинчи босқичи манбаларининг ёнида эмас (2- расмда кўрсатилган), балки сув истеъмолчиларига яқин жойлаштирилади (шаҳар, қишлоқ ёки саноат корхоналари). Сув билан таъминланадиган жойнинг табиий шароити ва сув истеъмолчиларининг тури, шу билан бирга иқтисодий нуқтайи назардан сув таъминоти чизмаси ва уларнинг таркибидаги элементлар ўзгариши мумкин. Сув таъминоти чизмасига сув олиш учун танланган сув манбаи ҳам жуда катта таъсир қилади (унинг табиати, қуввати, ундаги сувнинг сифати, ундан сув таъминлаш жойигача бўлган масофа ва х.к). Баъзи холларда битта объект учун бир нечта табиий сув манбаларидан фойдаланиш мумкин. Очиқ сув манбаларидан фойдаланганда турли сув олувчи иншоотлар қурилади. Ер ости сувларидан фойдаланганда сув олувчи иншоотлар-қудуқ шаклидаги (шахтали ёки нормал) ер ости сув йиғувчи қурилмалар ва хар хил сув йиғувчи иншоотлар қурилади. Сув манбаининг характери сув таъминоти чизмасига таъсир қилади. Берилган сув манбаидаги сув сифати ва истеъмолчилар томонидан сув сифатига қўйилган талабларни таққослаш натижасида сувни тозалаш зарурлиги ҳамда тозалаш даражаси ва тозалаш ёки ишлов бериш характери аниқланади. Ахолини ер ости артезиан ёки булоқ суви билан таъминлаганда бу сувларни тозаламаса ҳам бўлади. Очиқ сув манбаларидан олинадиган сув саноат корхоналари (агрегатларни совитиш) учун ишлатилса, бу холда уни тозаламасдан ишлатиш мумкин. Агар сувни тозалаш лозим топилмаса, у холда сув таъминоти схемаси жуда соддалашади. 2 б- расмда шаҳарни артезиан сувлардан фойдаланган холда сув билан таъминлаш чизмаси келтирилган. Бу ерда артезиан қудуқлари (пармали қудуқлари) (1) алохида тўп-тўп холда жойлаштирилган. Насослар қудуқнинг ўзида жойлаштирилган ва улар сувни тўьридан тўьри сув тармоғига (8) узатиши мумкин. Баъзи холларда бундай сув таъминоти тизимларида ҳам сув сув йиғиш резервуарларига (4) (сувни бошқариш ва захира учун хизмат қилади) ва ундан иккинчи босқич бекатидаги насослар (5) ёрдамида сув тармоғига (8) узатилади. Жойнинг релефи ҳам сув таъминоти чизмасига таъсир қилади. Тоғлик жойларда сув манбалари (кўл, сув омбори, булоқ сувлари) сув билан таъминлаш жойларидан анча юқорида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда сувни истеъмолчиларга ер нинг қиялигидан фойдаланган холда насос бекатларини қурмасдан ўзи оқар сув элтувчи қувурлар орқали узатиш мумкин. 2- расм. Очиқ (а, э) ва ер ости (б, д, ф) сув манбаларидан фойдаланганда сув таъминоти тизимининг умумий чизмаси: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling