Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
4-Мавзу: СУВНИ ОҚИЗИШ НОРМАЛАРИ ВА РЕЖИМИ.
Режа: 1. Чиқинди сув тизимини танлаш ва тузулмалари. Сув узатиш қувурлари ва сув тармоқлари истеъмолчиларга сувни узатиш учун хизмат қилади, улар маoлум даражада мустаъкам бўлиши ва иқтисодий талабларни қондириши лозим. Бу талабларга риоя қилиниши учун сув узатувчи қувурларнинг ва тармоқ конфигурацияси қувурларининг материали ва диаметларини, уларнинг ишлаш тартибини тўьри танлаш лозим. Сув узатиш қувурларини жойлаштирганда, маoлум бир даражада баландроқ ва иложи борича сунoий иншоотлар кам бўлган, улардан фойдаланиш ҳамда таoмирлаш ишларини олиб бориш учун қулай бўлиши мақсадга мувофиқдир. Улар 1,2 ва ундан кўп чизиқли қилиб ётқизилиши, шу билан бирга сув истеъмолчининг талабини қондириш даражасига қараб, улар орасида сиьимлар ва бирлашти-рувчи қувурлар бўлиши мумкин. Сув узатувчи қувурлар сувни узатиши бўйича босимли ва босимсиз бўлиши мумкин. Босимли қувурларда сув босимини насос ёрдамида амалга ошириш мумкин, шу билан бирга сув манбаидаги сув сатъининг пезометрик белгиси билан сув тақсимловчи (олувчи) жойдаги ъисобли пй эзометрик белгилар орасидаги фарқ эвазига кейинги сув узатувчи қувурлар гравитацияли босимли ёки ўзидан оқадиган — босимли дейилади. Босимсиз сув узатувчиларнинг (гравитациявий ўзидан оқадиган) кўндаланг кесимида сув тўла бўлмаган ъолда оқади. Улар босимли сув узатувчи қувурларга нисбатан кам ъолларда қўлланилади. Уларни ишлатиш сув узатиш нуқталарининг бошланьич ва охирги нуқталари сатъининг фарқига, жойнинг релефи ва узатиш масофасига боғлиқдир. Тармоқлар халқасимон ва тарқалган бўлиши мумкин: одатда ъалқасимон тармоқларнинг афзаллиги бор, чунки улар истеъмол-чиларга сув етказиб беришда юқори ишончга эга. Уларнинг йўналиши асосий оқим йўналишига мос бўлиши лозим. Халқасимон тармоқларда сувнинг асосий оқимини оқизувчи бош қувурлардан ташқари, уларни бир-бири билан ўзаро улайдиган қувурлар ҳам бўлади. Бу қувурлар фавқулодда ходиса юз берганда бош қувурлар орасидаги сувни қайта тақсимлаш учун хизмат қилади. Сув бош тармоқ қувуридан уй шохобчаларига ва ёнғин гидрантларига сув тарқатувчи тармоқлар орқали узатилади. Тарқалган тармоқлар халқасимон тармоқлардан фарқли равишда, сув истеъмолчиларига сувни битта йўналиш бўйича етказиб бериши мумкин. Бу тармоқнинг бирор бўлагида фавқулотда ходиса юз берганда, ходиса юз берган жойдан сўнг сувни истеъмолчиларга етказиб бериш тўхтатилади. Лойихалаш талабига биноан сув таъминоти тармоқларининг ёнғин бўлиш ҳолати эътиборга олинади, ҳисоблаш учун бир соатдаги максимал сув истеъмоли вақти олинади. Ёнғин сув тармоғидан маълум миқдорда сув олиш сарфини оширади, бундан чиққан ҳолда тармок бўйича босим пасайиш қиймати ошади. Ёнғинни ўчириш усулига кўра тизимлар ёнғинни юқори босимли ва паст босимли тизимда ўчиришга бўлинади. Ёнғин ўчиришнинг юқори босимли сув таъминоти тизимларида ёнғин бўлган вақтда сув шундай босим остида юборилиш керакки, оқим тўғридан-тўғри гидрантдан ҳосил килинадиган бўлсин. Аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш тизимида, одатда, паст босимли ёнғин ўчириш тизими кабул килинади. Бу ҳолатда ёнғин вақтида тармоқнинг барча тугунларида босим 10 м дан кам бўлмаслиги керак. Ёнғин пайти насослар орқали сув тортиб олинганда, тармоқлардаги босим атмосфера босимидан пастга тушиб кетмаслиги учун шундай талаб қўйилади, чунки тармоқдаги босим атмосфера босимидан пастга тушса, тармоқларга уларнинг зич ёпилмаган жойларидан ифлос моддалар ўтиши мумкин. Тоза сув резервуарларида ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув сақланганда, насос станциясининг иккинчи босқич хўжалик-ичимлик эҳтиёжи ва ёнғинни ўчиришга сарфланадиган сув йиғиндиси микдорида ҳар доим узатиб бериши лозим. Агар сув таъминоти схемаси бўйича босимли бошқариш резервуари қурилган бўлса, у ҳолда ёнғинни ўчириш учун сув заҳирадаги сув резервуарида сақланиши мумкин. Бу ҳолда насос станциясининг иккинчи босқичи шаҳарга хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сарфланадиган сув сарфини узатади, ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув босимли бошқарувчи сиғим орқали узатилади. Бунда маълум миқдордаги ёнғинни ўчириш сув заҳираси насос станциясининг икки босқичи ёнида жойлаштирилган тоза сув резервуарларида ва яна бир қисми босимли бошқариш сиғимида сақланиши мумкин. Паст босимли ёнғинни ўчириш тизимида сув билан таъминлашнинг ишлаш тартибини кўриб чиқамиз (6 - расм). Агар сув истеъмоли одатдаги тартибда бўлса, талаб қилинган N нуқтада талаб этилган эркин босим Hsv, олинадиган сарф qx-k бўлсин. Пезометрик чизиқ G-A.-E чизиғи ҳолатини эгаллайди. Бу нуқтада ёнғин чиққанда эркин босим Hsv = 10 м ўрнатилади ва тармоқдан сув олиш миқдори ошади, qx-p+qyong‘ Сув миқдорининг ошиши натижасида сув узатиш қувурларида босим пасайиш қиймати ошади. hvyon > hv ва Shsyon > Shsx-k пезометрик чизиқ D-A-B ҳолатида бўлиб, G-A.-E чизиғига нисбатан қиялиги катта бўлади. Кўрсатилган босимпасайиш қийматлари ҳамда Hsvx-k ва Hsvyon орасидаги ўзаро муносабатлар сув минораси резервуарига нисбатан пезометрик чизиққа D-A-B таъсир қилади. Агар у сув минорасининг юқорисидан ўтса, яқин А нуқта орқали ўтса, сув минораси сув узатиш қувуридан узилади ва эркин босим Н нуқтада етарли бўлади. Аксинча бўлса, сув минораси резервуари сув билан тўла бошлайди ва бошқариш сиғими ролини бажармайди. А нуқтаси А. нуқтасига кўчади, натижада пезометрик чизиқда синиш ҳосил қилади ва у D-A.-B. ҳолатини эгаллайди, бундай ҳолатда 6-расмдан кўриниб турибдики, эркин босим N тугунида10 м дан паст бўлади. 6- расм. Сув таъминоти тизимининг ёнғинда бўлган иши. Контррезервуарли тизимда ёнғинга нисбатан ноқулай нуқта - бу сув минорасига яқин жойлашгани бўлади. Ёнғин бўлганда бу нуқтада тезда сув камаяди. Шунинг учун контр резервуарли тизимлар ҳисобланганда ёнғин пайтида хўжалик ва ёнғинга қарши сув сарфлари йиғиндиси насос станциясидандан узатилади. Шунингдек шаҳарда бир вақтнинг ўзида ёнғин чиқиш сонини ҳисоб ишлари орқали топилган аҳоли сонига боғлиқ ҳолда ҚМ ва Қ 2-31-74 кўрсатмасига биноан 2 та қабул қиламиз. Бир ташқи ёнғинни ўчириш учун белгиланган сув сарфи меъёри – 25 л/сек қабул қиламиз. Юқорида таъкидлаганимиздек ёнғин чиқиш сонини – 2 та бир ёнғинни ўчириш сув сарфини 25 л/сек. Демак, 2 ёнғинни ўчириш учун 50 л/сек сув талаб этилар экан. ҚМ ва Қ бўйича ўт ўчириш учун кетадиган хисобли вақт Т=3 соат белгиланган. Бошқа хисоб ишлари учун сув сарфини м3 да ифодалаймиз. /соат (11) 3 соат учун (12) (13) Кўп қаватли турар-жой биноларини ташқи сув таъминоти ва канализация тизимларини лойихалаш ва курилишининг илмий асослари ёритиб берилди. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, “Куп қаватли турар-жой биноларида сув таъминоти ва канализация тизимлари бўйича муаммолар ортиб боришини олдини олиш чораларини олиш максадида курилиш монтаж ишларида КМК га риоя килган холда курилишни ташқил этилиши таъминланди. Замонавий техника ва замонавий материаллардан фойдаланиб курилиш монтаж ишлари олиб борилди. Сув таъминоти тармоқлари қувурларининг техник ҳолатини тахлили шуни кўрсатадики, қувурлар уз вазифасини аъло даражада амалга оширмокда. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling