Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.93 Mb.
bet6/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар

3-Мавзу: ЧИҚИНДИ СУВЛАР.
Режа:

  1. Оқува сувлар ва уларнинг таснифи.

  2. Чиқинди сувлар тизимлари ва уларнинг тузулмалари.

Шаҳарнинг хар бир ривожланиш даврига бутун шаҳар бўйича ёки хар бир минтақа бўйича ҳисобли ахоли сони белгиланади. Шаҳарда яшайдиган ахоли сони аниқланганда, алоъида саноат корхоналарида ишловчи ишчи-хизматчилар сони аниқланади, чунки улар маиший-хўжалик эхтиёжлари учун қўшимча сув ишлатадилар. Ташқи канализация тармоқлари ахоли зичлиги хар бир гектар майдонга 50 одамдан ошганда лойихаланади, бундан кам бўлса, махаллий канализация тизимлари лойихаланади.
Бир сутка давомида бир одам томонидан ўртача сарфланадиган сув миқдорига оқава сув меъёри дейилади, саноат кор-хоналарида эса, бир бирлик миқдорида махсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув миқдорига айтилади.
Ахоли яшайдиган жойларда оқава сув меъёри, шу ахоли истеъмол қиладиган сув миқдорига тенг бўлади, чунки маиший-хўжалик канализациясига оқизиладиган сув хўжаликда ишлатилиб, маoлум миқдорда ифлосланади.
Оқава сув меъёри шаҳар туманларидаги турар-жойларнинг ободонлик даражасига, шаҳар жойлашган жойнинг иқлим шароити ва бошқа махаллий шароитларга боғлиқдир.
Шаҳар канализациясини лойихалашда нафақат оқава сувлар меъёри ва умумий миқдорини, балки унинг оқиб келиш усули, оқава сувларнинг сутка давомида хар бир соатда оқиб келадиган сарфини ҳам билиш зарур.
Суткадаги максимал сув сарфининг ўртача сув сарфига нисбати оқава сувларни сутка давомидаги оқизишнинг нотекислик коеффициенти — К дейилади. Бир сутка давомида энг кўп оқиб келадиган оқава сувларнинг соатдаги максимал сув сарфининг бир соатдаги ўртача сув сарфига нисбати оқава сувнинг бир соатдаги оқиш нотекислик коеффициенти дейилади. Оқава сувлар бир соат давомида ҳам нотекис оқиб келиши мумкин, лекин канализацияни лойихалашда оқава сувлар бир соат давомида бир текисда оқиб келади деб тахмин қилинади.
Канализация тармоқларини хисоблашда нотекисликнинг умумий коеффициентидан фойдаланиш қулай. Оқава сувларнинг нотекис оқиб келиши умумий коеффициентларнинг кўпайтмаси шаклида олиниши мумкин.
Qум =Qсут •Qсоат
Оқава сувларнинг нотекис оқиш коеффициенти амалда канализация тармоқларига бир секундда оқиб келадиган оқава сувларнинг ўртача сарфига қараб аниқланади.
2- жадвал. Оқава сувларнинг ўртача сарфи.

Оқава сувларнинг бир секунддаги
ўртача сарфи, л

Оқава сувларнинг умумий нотекис коэффициенти

К махумумий

К мин умумий

5

2,5

0,38

10

2,1

0,45

20

1, 9

0, 5

50

1,7

0,55

100

1, 6

0,59

300

1,55

0,62

500

1, 5

0,66

1000

1,47

0,71
.

Шаҳар канализация тармоқларини лойихалаш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Шаҳарда канализациялаш чегараси, шаҳар майдонининг оқава сувларни оқизиш майдонларининг сув хавзалари, шаҳардаги канализация тармоқларини ётқизишнинг энг кичик чуқурлиги аниқланади, тармоқлардаги ва хисоблаш бўлимлари ҳамда улардаги хисобли сарфлар, гидравлик хисоб, тармоқларда қуриладиган иншоотларнинг турлари ва тармоқнинг бўйлама кесимининг профили чизилади.


Тармоқларнинг йўналишини белгилаш шаҳар бош режасида тозалаш иншоотларининг жойлашишини аниқлашдан бошланади. Тозалаш иншоотларига шаҳардаги барча оқава сувлар энг қисқа масофа орқали оқизилиши керак. Тозалаш бекатларини ўрнатиш жойи, шаҳар жойлашган мухит, дарё сувларининг шаҳарда бор-йўқлиги, шамолнинг йўналишига боғлиқ холда танланади. Тозалаш иншоотлари асосан шамол йўналиши бўйича, дарё оқимининг қуйи қисмида жойлаштирилганлиги мақсадга мувофиқдир. Канализация тармоқларининг йўналишини белгилаш ва уларни ъисоблаш ахоли яшаш жойлари канализациясини лойихалашда асосий босқичлардан биридир. Ахоли яшаш жойларининг канализациясини лойихалашда канализация тармоқлари чизмасининг асосан икки хили мавжуд:

  1. босимсиз, яoни ўз-ўзидан оқадиган;

  2. ўз-ўзидан ва босим остида оқадиган.

Ўз-ўзидан оқадиган канализация чизмасида оқава сувлар ахоли яшаш жойининг барча майдонларидан то тозаловчи ин-шоотларда тозаланиб, сув ъавзаларига чиқарилиб ташлангунга қадар ўз-ўзидан оқиб келади, яoни ахоли пунктларининг майдон-ларида ъеч қандай сув тортадиган насос бекатлари қурилмайди.
Ўз-ўзидан босим остидаги канализация чизмасида оқава сув ъавзаларга қисман ўз-ўзидан ва шу билан бирга қисман сув тортадиган насос бекатлари ёрдамида босим остида ишлайдиган коллекторларда оқиб келади. Ахоли турар-жойининг канализация чизмаси асосан шу жойнинг рельефига, сув тортадиган насос бекатларининг сони, коллекторларнинг чуқурлиги ва узунлигига боғлиқ. Шу боис коллекторларнинг жойланиш чуқурлигини камайтириш, насос бекатлар сонини қисқартириш ва қурилмалар таннархини пасайтириш учун канализация тармоқлари ва коллекторларнинг йўналишини тўғри танлай билиш керак.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling