Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
2-Мавзу: СУВ ТАЪМИНОТИДА ЭРКИН БОСИМЛИ ТАРМОҚЛАР. СУВ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЛОЙИҲАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ.
Режа: Сув тармоқларининг таснифлари, мақсади ва роли. Сув тармоқлариниг жойлашуви. Сув тармоқларининг лойиҳалаш босқичлари. Сув таъминлаш тизими лойиҳаланганда авваламбор, истеъмолчиларга қанча ва қандай сифатда сув бериш зарурлиги аниқланади. Истеъмолчиларнинг турига кўра сув хар хил миқдорда ва сифатда узатилади. Истеъмолчиларни асосан 3 турга бўлиш мумкин: Ахолининг маиший хўжалик эхтиёжи учун сарфланадиган сувлар; (ичиш, овқат тайёрлаш, ювиниш, кир ювиш, турар-жойлар тозалигини сақлаш, шаҳар ва ахоли турар-жойлари ободончилигини сақлаш, кўчаларга сув сепиш, кўкатларни суғориш, фавворалар учун сув ва ъ.к.). Саноат корхоналарида технологик жараён учун сарфланадиган сув (буь хосил қилиш, совитиш, махсулотларни ювиш, турли махсулотларга ишлов бериш ва бошқалар). Ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув. Бундан ташқари, сув — сув таъминоти тизимининг ўз эъти-ёжларига сарфланади (филтрларни ювиш, сув тармоқларини ва сув тортиб олувчи иншоотларни ювиш ва бошқалар). Сувнинг сифатига қўйиладиган талаблар истеъмолчининг сувни ишлатиш мақсадига кўра турлича бўлади. Мисол учун, ахоли ичиши учун сарфланадиган сувлар, авваламбор, санитария-гигиена талабларига тўла жавоб бериши керак. Сувда инсонлар соьлигига зарар келтирадиган, касаллик тарқатувчи бактериялар бўлмаслиги, тиниқ ва ъидсиз ҳамда таoми яхши бўлиши керак. Сув таъминоти тизимини лойихалаганда истеъмолчи талаб қиладиган сув миқдорини аниқлаш мухим вазифалардан бири хисобланади. Ахолининг маиший-хўжалик эхтиёжи учун сарфланадиган сув сарфини бир одамга кун давомида маиший-хўжалик учун сарфланадиган солиштирма сув сарфини аниқлаб, кун давомида ахоли сарфлайдиган умумий сув миқдори белгиланади. Ахоли турар-жойларида ахолининг сони қанча кўп бўлса, сарфланадиган сув миқдори ҳам шунча кўп бўлади. Кун давомида бир одам томонидан маиший-хўжалик учун ўртача сув истеъмолига солиштирма сув истеъмол меъёри дейилади. Солиштирма сув истеъмоли бир одам маиший-хўжалик эхтиёжи учун уйида сарфлайдиган сув миқдори билан бирга маъмурий-жамоат биноларида истеъмол қиладиган сувларни ҳам ўз ичига олади. Улар шаҳар туманларидаги турар-жойларнинг ободонлиги даражасига боғлиқ, ободонлаштириш даражаси юқори бўлса, солиштирма сув истеъмоли ҳам юқори бўлади. Маълум бир миқдор сув жойнинг иқлим шароитига ҳам боғлиқ бўлади. Жазирама иссиқ иқлимли вақтда сув истеъмоли совуқ иқлимли шароитга нисбатан кўп сарфланади. Шу билан бирга сув миқдорига турар-жойларда кўп қаватли биноларнинг жойлашганлиги ҳам таъсир қилади. Ахоли турар-жойларида сув таъминоти тизимини лойихаланганда бир одам ичиш-хўжалик эхтиёжи учун ўртача кундалик солиштирма сув сарфи КМК-2 04.02.97 талабига биноан олинади. Хисобланадиган сув тизимларидаги умумий кунлик сув сарфи сув истеъмолчилари тоифаси ва сонига қараб аниқланади. Кўпинча сув таъминоти обектларида битта сув таъминоти тизими қурилади, улар турар-жойларга ва маъмурий биноларга хўжалик-ичимлик; саноат корхоналари ишчиларига хўжалик-ичимлик ва санитария эхтиёжлари учун; технологик жараён (ичимлик сув талаб қиладиган саноат корхоналари) учун сув узатади. Баoзи бир корхоналарга технологик жараён учун тозаланмаган сувни юбориш мумкин. Умумий сув таъминоти тизими танланганда, улар ахоли ва саноат корхоналарига ичимлик сув етказиб бериш билан бирга кўкатларни суғориш, йўлкаларга сув сепиш, шаҳар ва саноат корхоналаридаги ёнғинни ўчириш учун ҳам сув билан таъминлай олишини эoтиборга олиш лозим. Мoълум шароитларда шаҳарда жойлашган саноат корхоналарининг сув сифатига қўядиган талабларига кўра, бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир нечта сув таъминоти тизими қурилиши мумкин. Шундай қилиб, хўжалик-ичимлик ва маиший-ичимликка сарфланадиган умумий ўртача кунлик сув миқдори қуйидаги ифода орқали аниқланади: Qкунлик ўртача = (q1 + q2) •Н/1000 бу ерда: q1 ва q2 — солиштирма сув истеъмоли, л/кун; Н — ободонлаштириш даражаси хар хил турар-жойдаги ахоли сони. Сув таъминоти тизимида кунлик ўртача сув сарфи тўғрисидаги маoлумот етарли эмас, чунки сув таъминоти тизими ахолини хар хил шароитда сув билан таъминлаши шарт. Шаҳарда йил давомида ъар куни сарфланадиган сув миқдорининг ўртача сув сарфини аниқлаш учун бир кунлик сув истеъмолининг нотекислик коеффициентини Ккун билиш керак. Сув истеъмолининг бир кундаги нотекис коеффициенти ахоли турмуш шароитини, саноат корхоналарининг иш режасини, биноларнинг ободонлик даражасини, йил давомида, фасл ва хафта давомида сув истеъмолининг ўзгаришини инобатга олувчи коеффициентдир, бу қиймат КМК—204.02.97 дан. Q кун.макс. = 1.1—1.3; Qкун мин. = 0.7—0.9 қийматларга тенг. Бир кеча-кундуздаги максимал сув сарфи ва минимал сув сарфи қуйидаги ифодада аниқланади: Q кун макс = Q кун мин •Q кун ўртача м3/кун; Бир соатлик хисобли сув сарфи қуйидаги ифодадан аниқланади: Q соат макс. = Q соат макс. •Qкун макс. /24, м3/ соат; Q соат мин. = Q соат мин. •Q кун мин. /24, м3/ соат. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling