Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.93 Mb.
bet3/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар

1 сув олиш иншооти; 2 — насос бекатининг И босқичи; 3 — тозалаш
иншоотлари; 4 тоза сув резервуари; 5 — насос бекатининг ИИ босқичи;
6 — сув узатувчи қувур; 7 — сув минораси;
8 — сув тарқатувчи тармоқлари; 9 сув манбаи
Юқорида 2 д- расмда кўрилган сув билан таъминлашнинг умумий чизмаси айрим холларда учрайдиган чизмалардан иборатдир. Амалиётда эса, махаллий табиий шароитларга ва сув истеъмолчиларининг сувга қўядиган талабларини эътиборга олган холда, сув таъминоти чизмаси бир-биридан тубдан фарқ қилиши ва турлича бўлиши мумкин.
Сув таъминоти тизимлари сувни манбадан олиб, тозалаб, зарарсизлантириб, саклаб ва истеъмолчига етказиб бериш учун хизмат килувчи мухандислик иншоотлар йиғимидан иборатдир. Сув таъминоти тизимининг схемаси куйидагича:

3-расм. Сув таъминоти тизими.
1-сув кабул килувчи курилма, 2-кувур, 3-киргок кудуги, 4,8-насос станциялари, 5-тиндиргич, 6-филpтр, 7-тоза сув резервуарлари, 9-сув ўтказгич кувури, 10-босимли сув идиши, 11-магистрал кувур, 12-таксимловчи кувурлар.
Сув таъминоти вазифасига кўра куйидаги турларга бўлинади

Ичимлик- хўжалик сув таъминоти ахолини кунлик эҳтиёжларини кондириш учун хизмат килади.
Ишлаб чиқариш сув таъминоти ҳар-хил ишлаб чиқариш корхоналари эхтиёжи учун қулланилади. Сув сифати шу корхоналар талабига мувофиқ аниқланади.
Ёнғинни ўчириш сув таъминоти, бунда сув ёнғинни ўчириш учун ишлатилади.
Юқорида келтирилган сув таъминоти турлари ҳаммаси алохида қулланилиши мумкин ёки иккитаси бирлаштирилган бўлиши мумкин. Масалан шаҳарларда ичимлик-хўжалик сув таъминоти ёнғинни ўчириш сув таъминоти билан бирлаштирилади. Ишлаб чиқариш сув таъминоти алохида қулланилиши мумкин ёки ичимлик – хўжалик сув таъминоти билан бирлаштирилган бўлиши мумкин.
Сув таъминоти тизимлари сув манбалари турига кўра:
Ер устки манбаларидан сув олувчи, ер остки манбаларидан сув олувчи, ер усти ва ер ости сув манбаларидан сув олувчи аралаш тизимларга бўлинади.
Ер усти сув манбаидан фойдаланиладиган сув таъминоти тизимлари. Бунда сув олувчи иншоотлар орқали олинган сув биринчи кўтарув насос станцияси ёрдамида сув тозалаш станциясига берилади. У ерда тозаланган сув тоза сув резервуарига тушади ва у ердан иккинчи кўтарув насослар орқали шаҳаргача ўтказилган сув элтувчи қувурлар орқали шаҳар сув ўтказгич тармоқларига берилади. Шаҳар сув ўтказгич тармоқларидан сув аҳоли турар жой уйларига ва саноат корхоналарига берилади. Шаҳарга сув беришни бир меъёрда тартибга солиб туриш учун босимли миноралар қурилади.
Ер ости сув манбаларидан фойдаланилгандаги сув таъминоти тизимлари. Бунда сув биринчи кўтарувчи насос билан олиниб, тўғридан-тўғри сув элитувчи орқали шаҳар сув ўтказгич тармоғига берилиши мумкин ёки сув сифати ёмон бўлса уни тозалаш учун биринчи кўтарувчи насос станцияси сувни тозалаш станциясига беради. Ва тозаланган сув тоза сув резервуарига берилади. Шаҳарга сув беришни бир меъёрда тартибга солиб туриш учун босимли сув миноралари қурилади.
Сув таъминотининг иншоотларини тўғри лойихалаш учун истеъмолчиларга бериладиган сувнинг миқдорини билиш керак. Илмий текшириш ташқилотлари томонидан шахар ва қишлоқларда аҳолини сув сарф қиладиган миқдори ва шаҳар ва қишлоқ ҳўжалик корхоналарини сувни сарф қилиш миқдорини ўрганилиб сув истеъмоли меъёрлари аниқланган.
Кўп қаватли турар жой биноларида ҳисобга олинадиган сув сарфини аниқланаётган вақтда сув таъминоти лойихаланаётган шахарда қанча сув истеъмолчиси борлигини ва улар ҳисобга олинган давр охирига бориб қанча бўлиши, сув ишлатиш меёрларини ва сув ишлатиш тартибини билишлари керак.
Фарғона шаҳрини суткалик ичимлик сув сарфи 1100000 м³/суткани ташқил этади. Бунга кўра сув таъминоти учун сарфланаётган электр энергиясини тежамкорлигига эришишда “шишатолали” қувурларни қўлланилса, электр энергияси сарфи 50% иқтисодий самара беради.
Ҳозирги кунда сув таъминоти учун электр энергия сарфи шаҳар аҳолиси истеъмоли учун сарфланаётган электр энергиясидан ортиқ. Агар ушбу қувурларни қўлласак, аҳолига берилаётган электр энергияси сарфи 1,5 марта ортади, бу эса электр энергияси узилишларига барҳам беради.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling