Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
соат мин. соат мин. кун мин.
бу ерда: Qсоат макс., Qсоат мин. — бир соатдаги максимал ва минимал сув истеъмол қилишнинг нотекис коеффициенти. Ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув меъёрлари КМК-2 04.02.97 да берилган. Ахоли турар-жойидаги ва саноат корхонасидаги ёнғинни ўчириш учун захирадаги сув миқдорини аниқлашда ёнғинни ўчириш муддати уч соат қабул қилинади. Саноат корхоналари ёнғинни ўчириш учун сув сарфини саноат корхонасининг турига ва саноат биноларининг ёнғинга бардошлилик даражасига кўра аниқланади. Ахоли турар-жойларида ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув сарфи ахоли сонига ва биноларнинг қаватларига кўра аниқланади. Ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув меъёрлари КМК-2 04.02.97 да берилган. Ахоли турар-жойидаги ва саноат корхонасидаги ёнғинни ўчириш учун захирадаги сув миқдорини аниқлашда ёнғинни ўчириш муддати уч соат қабул қилинади. Саноат корхоналари ёнғинни ўчириш учун сув сарфини саноат корхонасининг турига ва саноат биноларининг ёнғинга бардошлилик даражасига кўра аниқланади. Ахоли турар-жойларида ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув сарфи ахоли сонига ва биноларнинг қаватларига кўра аниқланади. Жадвал. Ахоли турар-жойларида ёнғинни ўчириш учун сарфланадиган сув сарфи
Кўп қаватли турар жой биноларини канализация тизимларини лойихалаш, кўпинча икки ёки уч босқичда олиб борилади: лойиха-топшириқ, техник лойиха (асослаб берилганда) ва ишчи чизма. Лойиха-топшириқ чизма ва тушунтириш хатидан иборат. Ишчи чизма лойиха топшириқ тасдиқлангандан кейин унинг асосида тайёрланади. Бу ишчи чизма асосида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади. Лойихалаш учун қуйидаги маълумотлар зарур: жойнинг 20—25 км радиус атрофидаги вазиятли режаси 1:25000; 1:50000 масштабда; кўчалар ва кварталлар, шаҳарда қуриладиган биноларнинг қаватлари, санитария-техник жихатдан жихозланганлиги ва хоказолар кўрсатилган холда шаҳар бош режаси 1:5000 ёки 1:100000 масштабда, горизонтал чизиқлари Н=2 м оралиғида; яқин атрофда жойлашган сув хавзаларининг гидрогеологик ва геологик қийматлари, тупроқ тузилиши, ер ости сув сатхи, унинг қуввати ва хоказолар; сув сарфини аниқлаш учун метеорологик қийматлар, ахоли сони ва саноат корхоналари тўғрисида тўла маълумот бўлиши керак. Канализация тармоқларини қуриш, айниқса, катта диаметрли қувурларни ётқизиш учун катта маблағ талаб этилади. Тармоқларнинг катта-кичиклиги оқизиладиган оқава сув миқдорига, оқава сув миқдори эса, ўз навбатида, одамларнинг сонига боғлиқ. Бундан кўринадики, канализацияни лойихалашда, авваламбор, ахоли сони эътиборга олиниши керак. Бундай қиймат-тушунчада канализация хисобли даврининг охирида шу ахоли яшайдиган жойдаги одамлар сони шундай тушунилади. Шаҳарнинг хар бир минтақасида ахоли зичлиги турлича бўлади, уларнинг сони биноларнинг қавати, хусусиятлари ва турар-жойларнинг ободонлик даражасига боғлиқ. Кўпинча ахоли зичлиги минтақалар бўйича аниқланади. Ахоли зичлиги дейилганда, бир гектар майдонда яшовчи ахоли сони тушунилади. Кўп қаватли турар жой биноларида яшайдиган ахоли сонини аниқлаш учун хар бир даха майдони унда жойлашган минтақанинг ахоли зичлиги кўпайтмасига тенг, яъни N=F•H; бу ерда: N — ахоли сони, одам; F— даъалар майдони, гектар; H — минтақанинг ахоли зичлиги. Rўп қаватли турар-жой биноларини ташқи сув таъминоти тизимлари тармокланган тизим булиб, у Хужанд кучасидаги скважнага уланган улаган жойдан 160 мм полиэтилин кувурларда кварталга кирган хар иккита бинога битта жойдан кирган. Худуддаги биринчи кварталда 16 та куп қаватли турар-жой бинолари мавжуд бунда 240 та хонадон истиқомат килади. Бино вазифасига (мактаб, тура-жой, баня ва х.к.) караб ташқи сув таъминоти қуйидагиларга бўлинади: Сув таъминоти тизими ва шакли танланади (ичимлик, ёнгинга карши, юкоридан ёки пастдан таксимланувчи ва х.к.) Сув таъминоти тизимининг бинога кириш кисми ва унинг сони, ўлчагич тури аникланади Сув ўчириш жўмракларини танланади ва жойлаштирилади. Сув таъминоти тармоғи ҳар бир санитар-техникавий жиҳозларига кадар жойлаштирилиб чикилади Магистрал сув таксимлагич трубопроводлар бино подвал кисмида, агар бино подвалсиз бўлса махсус каналларда ёки том кисмида жойлаштирилиши керак. Водопровод стояклари ошхона, душ ёки бошка бирон бир санузел деворлари бўйича махсус каналларда ёки очик жойлаштириши мумкин. Сув таъминоти тизими ўз ичига олувчи барча жиҳозлар асбоб-ускуналар, трубопроводлар жой-жойига кўйилгач унинг аксонометрик схемаси чизилади. Сув таъминоти тармоклари гидравлик ҳисобининг асосий вазифалари: Сув таъминоти тармоклари бўйича окиш мумкин бўлган сув сарфини аниклаш (qхис) Сув таъминоти тармоклари диаметрини аниклаш (d) Сув таъминоти тизимида мавжуд бўлиши шарт бўлган сув босимини аниклаш (H, м) 4-расм. Бинони ташқи сув таъминоти тизими. 1-кириш, 2-тескари клапан, 3-перемичка, 4-арматура, 5-ўт ўчириш стояги, 6-ўт ўчириш крани, 7- сув ўлчагич узели, 8-вентил, 9-сугориш крани, 10- чикариш трубкаси, 11-магистрал кувур, 12-насос. Юкорида кайд этилган вазифалар аналитик, график ва жадваллардан фойдаланиш йўллари ёки якинлашиш усуллари билан ечилиши мумкин. Кайси усул кўлланилиши юкоридаги масалаларни кай йўсинда кўйилишига боглик. Биринчидан учала масала бирданига кўйилиши мумкин. Диаметри берилиб, сув сарфи ва босим аникланиши ёки мавжуд босимга сув сарфи ва диаметр танлаш талаб килиниши мумкин. Биринчи ҳол янги курилаётган бинолар учун, иккинчи ҳол мавжуд эксплуатация килинаётган биноларда, учинчи ҳол биноларни шаҳар сув таъминоти тармоғига улаш мумкин ёки мумкин эмаслиги хал этилаётган вактда учрайди. Иккинчи ва учинчи ҳолларда аналитик, график усуллар ва жадваллар кўллаш йўли билан ҳисоблаш мумкин, ёки учала усул биргаликда кўлланиши мумкин. Шунинг учун курс ишини бажариш даврида талабалар юкоридаги барча усулларни ўрганиши керак бўлади. Гидравлик ҳисоблаш бошлашдан олдин куйидаги тайёргарлик ишлари бажарилади: 1) Сув таъминоти тизими аксонометрияси ҳисобий участкаларга бўлинади. Бу иш энг юкори ва энг узок жойлашган санитар-техник жиҳоздан бошланиб, бино сув таъминоти тармоғи уланиши мумкин деб кўрсатилган кудуккача бажарилади. Ҳисобий участкалар санитар-техник жихозлар сони ўзгариши билан чегараланади. 2) Ҳисобий учатскаларда санитар-техник жиҳозлар сони ва участкалар узунлиги аниклаб чикилади. Энг юкори жойлашган жиҳоз баландлиги аникланади. режа 5- расм. Санитар техник кабина жиҳозлари. 1-совик сув стояги, Иссик сув стояги, 4 канализация стояги. Гидравлик ҳисоблаш максимал холат учун бажарилади. Ҳисобий участкалардан окиб ўтаётган сув сарфи: qi=5q0i л/сек (1) бу ерда: qi- ҳисобий участкалардан окиб ўтаётган сувнинг максимал микдори. i- участкалардаги жиҳозлар сонига ва уларнинг ишлаш эҳтимолидан келиб чикиб жадвалдан 0линадиган катталик. q0-бир санитар-техник жиҳозга тўгри келаётган ва жадваллардан олинадиган сув сарфи. л/сек Бино учун умумий сув сарфи ҳисобий участкалар бўйича сув сарфлари алгебраик йигиндисига тенг бўлади ва бу катталик qумум= (2) сув сарфини ўлчаш асбобидан ўтаётган сув микдорига тенг. Ҳисобий участкалардаги трубопровод диаметри аналитик усул бўйича куйидаги мм (3) тенглама ёрдамида аникланади, бу ерда: Vi- Ҳисобий участкаларда окаётган сувнинг оптимал тезлиги 0,92,5 м/с бўлиб, магистралларда ва стоекларда 1,52,0 м/с, жиҳозларга уланувчи трубаларда 2,5 м/с гача олинади. Энг оптимал тезлик 0,91,5 м/с оралигида бўлиши мумкин. Диаметр танлашда кулай бўлгани учун кўпинча жадваллардан фойдаланилади. Жадвалларда сув сарфи, оптимал тезлик, 1 м труба узунлигига тўгри келадиган солиштирма босим микдори ва труба диаметри ораларидаги богланиш кўрсатилган бўлиб, сув сарфи ва тезлик оркали диаметр танланади. Маълумки сув таъминоти тизимида бўлиши керак бўлган босим куйидагича аникланади: H=Hиод=hil=him=hвод=hиш м (4) бу ерда: Hиод-энг юкори жойлашган жиҳознинг геодезик баландлиги, м; hil-участкаларда труба узунлиги бўйлаб йўколган босим микдори алгебраик йигиндиси, м; him- жойларда йўколган босим микдорлари алгебраик йигиндиси, м; hвод-ўлчаш асбоби (водомер) йўколаётган босим микдори, м; hиш- жадвалдан санитар-техник жиҳозлар турига караб олинадиган кўшимча ишчи босим, м. 4-тенгламага кирувчи hil, him яoни трубанинг узунлиги бўйича ва жойлардаги маҳаллий босим йўколиши аналитик усулдан ёки жадвалдан фойдаланиб топилиши мумкин. Аналитик усул билан куйидаги тенгламалар оркали топилади: м (5) м (6) бу ерда: -трубанинг ишкаланиш коэфициенти; li, di, Vi – ҳисобий участка узунлиги, диаметри ва шу участкада сувнинг окиш тезлиги; -маҳаллий ишкаланиш коэфициенти; g=9,81 м/сек2 – эркин тушиш тезланиши. Ишкаланиш коэфициентлари ва ни аниклаш учун аналитик, график усуллардан фойдаланиш мумкин бўлиб, курс ишини бажаришда =0,020,03 деб кабул килинса хато килинмаган бўлади. Курс ишини бажаришда him ва hil ларнинг кийматини жадвалдан олиш мумкин ва him=0,3 деб олинади. Сув сарфини ўлчаш асбобида (водомер) йўколаётган босим микдори: hвод=Sq2 (7) бу ерда: S-водомер каршилиги, м с2/л2, жадвалдан олинади. q-бино учун сув сарфи, л/с 4-тенглама бўйича аникланган босим (Н) микдори ва берилган мавжуд босим (Нсв) ўзаро таккосланади: Н=Нсв (8) Агар (8) тенглик бажарилса ҳисоб тугайди, агар Н>Нсв бўлса насос танлаш керак бўлади. Бунда насос маркаси жадвалдан олинади ва сув таъминоти аксонометриясига ўзгартириш киритилади. Hнас=Н-Нсв (9) Сув таъминоти тармоклари гидравлик ҳисоби натижалари жадвал шаклида келтирилади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling