Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.93 Mb.
bet10/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар

Шишапластик қувурлар пўлат қувурларга нисбатан, чидамлиги бир хил бўлганда, 4 баробар енгил, ички юзаси текис, тиқилмайди, бу диаматри кичкина қувурларни қўллашга имкон беради. Полимер ўзакланган қувурларга нисбатан ёнувчанлиги паст(кислород индекси 39), физик-механик таърифи юқори, узоққа чидамлиги, ортиқча юклашга чидамли ҳарорат 130ºС гача бўлган ишчи босим 1,5 мПа гача. Иссиқликни ўтказмайдиган шишапластик қувурлардан қувур йўли қуришда ўзини харажатини қоплаш иссиқлик ва энергия сарфидан ташқари 1,5 – 2 йилни ташқил этади. Пўлат қувури 8-12 йилдан кейин алмаштиришни талаб этганлиги учун, шишапластик қувурларни 50 йил ичида ишлатилган маблағни фойдаси, қўйилган қувурга нисбатан беш марта кам.
Қувурнинг енгиллиги унинг узун ҳолда ташқарида монтаж қилиб, мах-сус ҳандақларга кичик кранлар ёрдамида тушириш иконини беради. Бундай қувурларни бир-бирига улаш махсус тез қотувчи суюқ полипрофилин ёрдамида амалга оширилади. Қувур ички қисми юпқа шиша парда билан қопланганлиги ундан ўтаётган сувга ҳеч қандай кимёвий таъсир этмайди. Республикамизда ҳам шишапластик қувурлардан сув таъминотида қўллаш юқори самара беради, чунки сув таъминоти тармоқларида шишапластик қувурларга ўтиш тармоқни хизмат муддатини 4 маротаба оширади ва қувурда ички тўлиб қолишни бўлмаслиги учун энергия сарфини 2-3 маротаба камайтиради. Бундай қувурларни ҳозирги кенг қўлланмаслиги учун зарур бўлган полипрофилин хом-ашёсини камлиги. Шишапластик қувурлар ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё полипрофилин ўзимизда етарли.
Агар “Устюрт кимё-газ” мажмуаси ишга тушса йилига юз минг тонна полипрофилин ишлаб чиқарилади. Бундай қувурлар ҳозирги кунда Швейцария – Германия ҳамкорлигида “HOBAS” фирмасида ишлаб чиқарган ва Россияда қўллаш амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда бундай қувурлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга, чунки бизда яқин келажакда 2015 йилдан бошлаб асосий хом-ашё полипрофилин ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

10- расм. Ташқи сув таъминоти тармоғи.
Сув таъминоти тармоқларида асосан задвижкалар, ёнғин гидрантлари ва вантуслар кўп ишлатилади.
Задвижка. Аниқ босимларга мўлжаллаб ясалган бўлади. Уларни қўл билан очиб ёпиладиган, электр токи билан очиб ёпиладиган ва гидравлик усул билан очиб ёпиладиган турлари ишлатилади.
Қўл билан очиб ёпиладиган задвижкалар икки хил-ўқи қўзғаладиган ва қўзғалмайдиган турлари бор. Сувни беркитишига қараб параллел ва қозиқсимон задвижкалар бўлади.
Кўпинча диаметри 50-400мм гача бўлган задвижкалар қўлда очиб ёпиладиган ,параллел. Ўқи қўзғаладиган чўяндан ясалган турлари ишлатилади. Диаметри 500-1200мм ли задвижкаларни ўқи қўзғалмайдиган пареллел, қўлда ва электр токи ёрдамида очиб ёпиладиган турлари кўп ишлатилади.
Ёнғин гидрантлари. Биринчи навбатда кўчалар кесишган жойларга ўрнатилади ва тармоқни ҳар 150м оралиғида ўрнатилади. Ёнғин гидрантлари қудуққа шундай ўрнатилиши керакки, унга юқоридан туриб сув олувчи стендерни ўрнатиш мумкин бўлсин. Ёнғин гидрант тепаси қудуқ қопқоғидан 20-30см чуқурликда жойлашган бўлади.
Вантузлар. тармоқни юқори нуқталарида тармоқга ҳавони олиш ва тармоқдан ҳавони чиқариб юбориш учун ишлатилади. Вантузни 50 ва 75мм ли диаметрлилари ишлатилади. уларни тагига эса задвижка ёки вентил ўрнатилади.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling