Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
7-Мавзу: ШАҲАР ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИНГ СХЕМАЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИ.
Режа: Трансфарматор турлари. Тармоқларнинг жойлашиши. Узаткич турлари. Энергетика системаларида бир фазали ва уч фазали куч трансформаторлари ишлатилади. Бир фазали трансформатор асосан темир йўлларда унда ўзакдан ва унга ўралган иккита ёки ундан ортиқ чулғамлардан тузилади. Трансформаторнинг темир ўзаги таркибида кремний бўлган махсус пўлатдан тайёрланади. Кремний пўлатнинг солиштирма каршилигини оширади. Бу эса уюрма токлар таъсирида бўладиган қувват исрофини камайтиради. Уюрма токларни камайтириш мақсадида трансформаторнинг темир ўзаки Қалинлиги 0,35-0,5 мм бўлган айрим пластинкалардан ясалади. Бу платинкалар бир-биридан юпқа қоғоз ёки махсус лак қатлами билан изоляцияланади. Темир ўзакнинг чулғамлар уралган қисми унинг стержини дейилади. Стерженларни паст ва юқори томонидан бирлаштирувчи темир ўзак жисмлари ярмо дейилади. Трансформаторнинг ўзаки турли шаклда бўлади. Амалда стерженли ва бронли трансформаторлар кўп ишлатилади. Бронли трансформаторда темир ўзак яхлит (ёпиқ ёки мураккаб контурли) пластиналардан тузилади. Трансформатор ўзаги кўндаланг кесимининг шакли унинг қувватига қараб турлича бўлади. Кичик қувватли трансформаторлар темир ўзакининг кесими квадрат ёки туртбурчак шаклда, ўртача ва катта қувватли трансформаторларда доирасимон (зинапоя) шаклда бўлади. Уч фазали трансформаторларда уч стерженли темир ўзак ишлатилади. Трансформатор чулғамлари (пахта ипи ёки махсус кабель қоғози билан изо-ляцияланган) мис ёки алюминий симидан ўралади. Ўралган чулғамлар кўндаланг кесими доира ёки туртбурчак шаклида бўлади. Трансформатор чулғамлари бир-биридан ва темир ўзакдан жуда пухта изоляцияланади. Трансформаторнинг ток манбаига ёки электр тармоғига уланадиган чулғами унинг иккинчи чулғами дейилади. Трансформатор кучланишни пасайтиришга ёки кучайтиришта мўлжалланган бўлади. Трансформаторлар кучайтирувчи ва пасайтирувчи бўлади. Одатда бир фазали ва уч фазали мойли трансформаторлар ишлатилади. Бунда трансформаторнинг темир ўзак чулғамлари билан бирга махсус трансформатор жойи тўлдирилган бакка жойланади. Бундай трансформаторлар мойли трансформаторлар дейилади. Амалда қуруқ трансформаторлар ҳам ишлатилади. Одатда кам қувватли трансформаторлар қуруқ трансформаторлар сифатида тайёрланади. Мойли ва қуруқ трансформаторларда паст ва юқори кучланиш чулғмларининг бош учлари бак қопқоғига маҳкамланган чинни изоляторга уланади, изоляторнинг ўлчамлари трансформатор кучланишига боғлиқ. U қанча катта бўлса изолятор ўлчамлари ҳамулар орасидаги масофа ҳам катта бўлади. Ҳавонинг трансформатор мойига зарарли таъсирини камайтириш ва бак ҳажмини кенгайтириш мақсадида трансформатор қопқоғига устига махсус кенгайтирувчи бак ўрнатилади. Кентайтирувчи бак асосий бак билан труба ёрҳамида бирлаштирилади. Катта қувватли (1000 кВа ва ундан ортик) трансформаторлар бакининг устида бир учи асосий бакга туташган, иккинчи учи кайрилган ва уч томони ойнаванд труба ўрнатилади. Трансформатор ишлаганда чулғамлари ҳамда ўрамлари қисқа туташиб қолса ёки трансформаторнинг юки кўпайиб кетса, унинг қизиши натижасида трансформатор мой парчаланади ёки чулғамлар изоляциясизланиб қолади, кўп микдорда газ ажралади ва бак ичида босим ортиб кетади. Бундай ҳолда труба ичидаги ойна синади ва газ ташқарига чиқади. Бундай эҳтиёт трубаси бўлмаса трансформатор баки деформацияланади ёки бузилади. Трансформатор бакининг ёнида мойнинг t0 сини кўрсатувчи махсус термометр бўлади. Ўртача ва катта қувватли трансформаторларда асосий бак билан кенгайтирувчи бакни туташтирувчи трубада тарнсформаторни ички бузилишлардан сақлайдиган махсус асбоб газ релеси ўрнатилади. Трансформатор ишлатилишига қараб бир неча хил бўлади: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling