ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
АКАДЕМИЯСИНИНГ
БАКАЛАВРИАТ БОСҚИЧИ 3-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ
ИМТИҲОН ВАРАҒИ
2-ВАРИАНТ
Модул номи:
Жамоат
хавфсизлигини
таъминлаш
Сана
22.05.2023 йил
Ўтказилиш вақти
10:00-12:00
Имтиҳон давомийлиги
2 соат
Имтиҳон варағи А ва Б бўлимдан иборат. Умумий 50 балл билан баҳоланади.
Имтиҳондаги саволларнинг умумий сони – 6
Жавоб берилиши лозим бўлган саволлар сони – 3
ТАЛАБА УЧУН ЙЎРИҚНОМА:
Талаба А бўлимидан хоҳлаган ИККИТА мантиқий саволга ҳамда,
Б бўлимидан хоҳлаган БИТТА казусга жавоб ёзишингиз шарт.
А БЎЛИМ
Талаба хоҳлаган ИККИТА мантиқий саволга жавоб ёзиши шарт.
1. Оммавий тадбирларни ўтказишнинг умумий шартлари ҳақида маълумот
беринг.
2. Биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирлар ўртасидаги фарқларни
амалий мисоллардан фойдаланган ҳолда айтинг.
3. Миллий гвардия тизимида қўриқлаш хизматининг ўрни ва аҳамияти
тўғрисида фикр билдиринг.
4. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий
асослари ва субектларини айтиб беринг.
Б БЎЛИМ
Талаба хоҳлаган БИТТА казусга жавоб ёзиши шарт.
1. Тунги соат 23:45да “Бўстон” МФЙ ҳудудида “Жазира” кафеси олдида тўрт
нафар ташқи кўринишидан ёши 15-16 ёшлар орасидаги қизлар ҳамда икки нафар
йигит томонидан баланд овозда қўшиқ қўйиб рақсга тушаётганлиги ўша худудда
яшовчи фуқаролорнинг ғашини келтиради. Фуқаролар А.Санаев ва Б.Хамраевларнинг
танбеҳига жавобан улар дўстини туғилган кунини нишонлашаётганлигини айтиб
ўйин-кулгуни давом эттиришди. Натижада фуқаролар 102 қисқа рақами орқали
вазият тўғрисида ички ишлар органларига хабар беришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |