Ўзбeкистон рeспубликаси


Корхона фаолиятини ёки ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект бошқариладиган ва бошқарувчи кичик тизими ташкил этади


Download 7.02 Mb.
bet8/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Бошқарув объекти — бу ишлаб чиқариш, субъекти эса бошқарув таркибидир.
Корхона фаолиятини ёки ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект бошқариладиган ва бошқарувчи кичик тизими ташкил этади.

Уларни ҳар бири ўзига юклатилган фüнкцияларни бажаради. Аммо, мазкур кичик тизимлар бир-бирлари билан узлуксиз ва чам- барчас алоқада бў1иб айни ҳолатда ягона тизимни ташкил қилади.
Бошқарув субъекти — бошқарув объектининг катта-кичиклиги ва ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Лекин, бошқарув субъекти ҳар доим ишлаб чиқариш ва хўжалик жараёнларини ўзгаришига кўра объект шакли ва унга таъсир этувчи усуллари белгилайди ҳамда такомиллаштириб боради. Бошқарувчи кичик тизим бошқарув объектни тартибга солади,
мақсад ва дастурларни бошқарув функциясига кўра ишлаб чиқади ва уларни назорат этади. Демак, бошқарув субъекти корхона тизимида фаол роль бажарар экан.

Яна, бошқарув субъекти бошқарувнинг етакчи функция- ларини: маркетинг, режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, тартибга солиш ҳамда назорат ва аудитларни амалга оширади.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда корхона фаолиятининг ташкил этиш ва юритишни маркетинг қонунлари, тартиблари ва тамойилларини билмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас. Чунки, маркетинг илми асосида энг мақбул дастурлар ёки режалар ишлаб чиқилади.

Бошқарув тизими сифатида маркетинг фаолиятини асосий тамойиллари мазмуни қуйидаги кўринишни олади:
  • ишлаб чиқаришни бозордаги талабга мос тушиши;

  • бозордаги ҳолат ва корхонани ҳақиқий ишлаб чиқариш имконияти;
  • харидор ва буюртмачилар талабини янада тў1ароқ қондириш;

  • аниқ бозорларда маҳсулот ва хизматлами кўзда тутилган ҳажмда ва белгиланган муддатда сотиш;
  • ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини узоқ муддатли рентабелли ишлашини таъмин1аш;

  • танлаб олинган маркетинг стратегияси ва тактикасига қатъий амал қилиш (бозор ҳолатини эътиборга олган ҳолда);
  • доимо ўзгариб турувчи бозор ҳолатига ва харидор талабига мослашиш.

Мазкур санаб ўти1ган тамойилларга амал қилиш ва маркетинг дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш бевосита аналитик ҳисоб-китоблар билан чамбарчас боғ1анган. Бу жараёнлар асосида жуда кўп1аб иқтисодий таҳлил ишлари бажарилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборатдир:
  • корхона иқтисодига ташқи ва ички муҳитни кўрсатадиган таъсири таҳлили;

  • бозор ҳолати таҳлили (кенг кў1амда, товар гуруҳлари ва алоҳида товарлар бўйича);
  • истеъмочи1ар ва сотиб олувчилар таҳлили;

  • рақобат ҳолати таҳлили;
    • бозордаги баҳо ҳамда ўз бахосини белгилаш тактикаси таҳлили;

    • молиявий натижалар таҳлили;
Ўрганилган ташқи ва ички муҳит ҳамда ҳолат, мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб корхона ишлаб чиқариш фаолияти учун жорий бимес режаси тузилади

Бизнес режада ҳар бир элемент пухта таҳлил қилиш асосида белгиланади. Чунки, улар реал истиқболли ҳамда энг асосийси самарали бў1иши шарт.
Корхонада бимес режа қуйидаги бў1им1ардан иборат бў1ади:

  1. Кириш—резюм.
  2. Ишлаб чиқариш мақсади—ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати (уларнинг афзаллиги ёки фарқи бошқа ишлаб чиқарувчилар билан таққосланади).

  3. Маҳсулот сотиладиган бозор ҳолатини белгилаш (зарурий маъ1умот1ар тўп1аш ва уларни таҳлил қилиш).
  4. Асосий кўрсаткич1ар бўйича рақобатбардошликни аниқлаш (ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш ҳажми, маҳсулот сифати, баҳо даражаси, ўртача фойда).

  5. Маркетинг стратегияси.
  6. Ишлаб чиқариш режаси (ишлаб чиқариш қуввати, ҳом-ашё ресурслари, мутахассислар).

  7. Ташкилий тамойиллар (ишлаб чиқариш хизмати, уларни муво- фиқлаштириш, ўзаро ҳаракати ва бир-бирини назорат этиш таркиби).
  8. Тижорат таваккали ва чораси.

  9. Молиявий режа.
  10. Молиялаштириш стратегияси.

  11. Товар-материал таъминоти ва шу кабилар.
Албатта бизнес режанинг ҳар бир бўлими ҳисоб-китоб қилиниб, умумлаштирилганда корхона ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган фойдаси энг қуйи кўринишда тармоқда эришилган ўртача фойда меъёридан паст бўлмас1иги керак.

Кўрîниб турибдики режанинг ҳар бир босқичи ҳамда унинг элементлари таҳлил асосида пухта қилиб тузилади.
Демак, ишлаб чиқилган режа воситасида қўйи1ган мақсадга эришиш учун бошқариладиган объектни самарали фüнкцияси йўна1иши аниқ белгиланади.

Белгиланган режаларнинг амалда қандай бажарилаётгани ёки ишлаб чиқаришни бориши тўғрисида реал аҳволни бухгалтерия ҳи- соби ёрдамида ўрганилади. Бухгалтерия ҳисобида шаклланган ıнаълумот1ар пировард натижада бошқарув эҳтиёжлари учун ишлати- лади. Бошқарув қарорлари эса таҳлил маъ1умот1арига асосланади. И9эмак, иқтисодий таҳлил режа, бозордаги аҳвол ва бухгалтерия ҳисоби ıнаъ1умот1ари асосида объектдаги ўзгаришни миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганади ҳамда баҳо беради. Унинг ёрдамида йў1 қўйилган камчиликлар топилади ҳамда тугатилади, объектни янада ривожлантириш йў11ари белгиланади ёки самарали ишлашни таъмин1айдиган йўна1ишга ўткази1ади. Бу эса, бошқарув қарорларини нечоғлик реал қабул қилинишига асос бў1ади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маъ1умот1ар ҳам иқтисодий таҳлил воситасида қайта ишланар экан. Бу билан иқтисодий таҳлилнинг бошқарув фаолиятидаги ўрни янада яққолроқ кўринади.

Бошқарув жараёнида тартибга солиш функцияси — бошқа- рувчи субъектнинг энг мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишда ўта муҳим ҳисобланади. Бу билан, ўргани1аётган объект- га комплекс ёндашилиб, бутун бир тизимни ижобий ва салбий жиҳатлари назарда тутилган ҳолда энг мақбул чоралар ёки тадбирлар белгиланади. Натижада, бошқарув объекти фаолияти ёки дастуридаги салбий ҳолатлар тугатилади ва бошқарув дастурларига аниқлик киритилади. Мазкур ишлар бевосита иқтисодий таҳлил ёрдамида амалга оширилади. Чунки, тартибга солинаётган ҳар бир объект ҳар томонлама чуқур ўргани1ади.
Бошқарувда асосий фаолиятни ишончлилигини таъминлашда назорат этишнинг ҳам роли каттадир. Унинг ёрдамида фаолиятнинг бориши, уларнинг нечоғ1ик ҳаққонийлиги текширилади. Текшириш жараёнини сифати, ишончлилиги ошириш учун таМилнинг усуллари, тамойилларидан фойдаланилади ва шу асосда керакли хулосалар ёзилади.

Мисол учун, корхонада аудит текширишларида молиявий ҳолат; молиявий барқарорлик; молиявий натижалар ва шу кабиларни ўрганади.
Юқорида кўрсатиб ўти1ган бошқарувнинг барча функциялари корхонани иқтисодий ривожланиши учун тайинланган. Бироқ, корхонани фақатгина иқтисодий тизим деб қараш ҳам, унга бир

томонлама ёндашишини келтириб чиқаради. Чунки, унинг ўзига хос моддий-техник, ижтимоий, экологик ва бошқа шу каби жиҳатлари ҳам мавжуд.
Демак, корхона тизимида моддий-техник, ижтимоий, экологик жараёнлами ҳам таҳлил этиш ундаги мазкур йўна1ишдаги ҳақиқий аҳвол ва унинг такомиллаштириш масалаларини ўрганади ва уларга таъсир этади.

Буламинг натижаси эса, иқтисодий жараёнларга кўрсатган таъсири билан аниқланади.
Фикримими умумлаштириб, шу нарсалами айтиш мумкинки, иқтисодий таҳлил корхонани бошқаришни муҳим функцияларидан биридир.

Унинг ёрдамида:
  1. бошқарув қарорларини илмий асосланиши таъминланади;

  2. мулк ва маб1ағ1ардан фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ва бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлган оптимал вариантларни танлайди;
в) истиқболли бошқариш учун замин тайёрлайди.

Бозор иқтисодиёти — бозорнинг ўзига хос қонунлари, фиıнкция- лари ва вазифаларини бажаришга асосланган иқтисодий муносабатларни алоҳида шаклидир. Бу жараёнда бозор муносабатларининг барча жиҳатлари, хусусиятлари амал қилади.
Бозор субъектлари яъни ишлаб чıқарувчилар ёки харидорлар, мавжуд таркиб топган тизимда талаб ва таклиф, пул муомаласи, рақобат, инқироз ва шу каби томонларга мослашиб, ўз фаолиятини амалга ошириши шарт. Бу эса уларни мазкур шароитда яшаб қолиш ёки ривожланишини таъминлайди. Акс ҳолда, улар ўзлари олдига қўйилган мақсадга эриша олмай ъбозор муносабатларида ўринларини йўқотади1ар.

Демак, корхоналар бозордаги мавжуд ҳолатни ва ўз1аридаги ички имкониятларни чуқур ўрганмай туриб фаолиятларини амалга ошира олмайдилар ёки қўйилган мақсадга эриша олмайдилар.
Бозор муносабатларида корхоналар фаолиятини бошлаши ёки давом эттиришидан олдин, даставвал унинг ва ўзининг барча ҳолат ва имкониятларини чуқур таҳлил қилишга мажбур. Натижада, таваккалчиликка асосланган, лекин айни пайтда илмий асосига эга

бў1ган фаолият дастури ишлаб чиқилади. Дастурга амал қилиш эса маблағ1ардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлайди.
Бозор муносабатларини ривожланиб, тобора такомиллашиб бориши корхоналарда таҳлил қилинадиган, ўрганиладиган объектлар сонини ҳам кўпайитириб, мураккаблаштириб бормоқда. Жумладан, бозордаги инфраструктура хизматидан бошлаб то корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа ҳисоб-китоблар ҳамда молиявий муноса-батларгача, қиймат яратилиши ва эришилишининг барча босқичлари ва шу кабилар улар учун таҳлил объекти бў1иб қолмоқда. Айниқса, 2009 йилдан бошланган жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози иқтисодий таҳлил ишларида ҳам жиддий камчиликлар мавжудлигини ва бу борада кўп1аб ишларни амалга ошириш заруфиигини кўрсатиб берди.
Маъ1умки, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт ўзгарувчанлик тавсифига эга. Корхоналар ўз фаолиятини ҳар доим узлуксиз унинг талабларга мослаштириб боради. Бу жараён корхонада маркетинг тадқиқотларини ишлаб чиқиш ва унга амал қилишни талаб этади.
Демак, ташқи ва ички муҳит таъсиридан келиб чиққан ҳолда корхоналар ўз фаолиятини маркетинг йўналишида олиб боришга мажбур. Натижа эса, стратегия ва тактикани ҳамда унга мувофиқ келувчи дастурлар ва режалами ишлаб чиқишни таъминлайди.
Бозор шароитида илмий асосда ишлаб чиқилган бизнес-режалар ҳаракат учун кў1ланмадир. Режани илмий асосда бў1иши бевосита иқтисодий таҳлил ишлари билан боғлангандир. Чунки, режа кўрсаткичлари бозордаги ҳолат, ўтган йиллар тажрибаси, белгиланган меъёр1ар, етакчи корхоналар ҳамда ички имканиятлар аҳволидан келиб чиқиб белгиланади.
Мазкур тадбир мулк эгалари учун ўта муҳим ҳисобланиб, маблағлардан фойдаланишда энг яхши деб танланган самарали йўна1ишнинг ҳар бир босқичида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат аниқ белгиланиб олинади. Ундан кутиладиган натижалар эса илмий асосда ҳисоб-китоб қилинади. Демак, режалаштириш ишларининг ҳар бир элементи даставвал турли усуллар билан муқобиллик асосда таҳлил этилади. Натижада эса, энг мақбул фаолият деб танлаб олинган
йўна1иш учун маб1ағ1ардан фойдаланишда имкон қадар самарали чора-тадбирлар илмий асосда ишлаб чиқилади.

Корхоналар исМаб чиқариш ва тижорат ишларини амалга ошира бошлаганида ҳақиқий маъ1умот1ар олиниб уни режа кўрсаткич1ари билан таққосланиб кўрилади. Бу билан режанинг нақадар реаллигига баҳо берилади, юзага келган ижобий ёки салбий ҳолатлар аниқланади ҳамда қай даражада имкониятлар кўзда тутилгани ўргани1ади. Ҳақиқий маъ1умот1ар бевосита бозордаги ҳолат билан ҳам боғ1анади. Бозордаги ўзгариш1ар ва уларнинг корхона фаолиятига ижобий ёки салбий таъсирини тезкорлик билан таҳлил қилинади. Шу асосда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Демак, бозор шароитида иқтисодий таҳлил воситасида барча жараёнлар аниқ фактлар билан аналитик усулда таҳлил қилиниб, уларни синтез йў1и билан умумлаштириб тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда корхона фаолиятига таъсир ўтказилади.

Албатта, иқтисодий таҳлил бозор шароитида фақатгина ҳақиқий ҳолатни ўрганиб уни ижобий томонга ўзгартириш вазифасини бажарибгина қолмайди. Балки унинг воситасида корхона фаолияти билан қизиқувчи ташқи шахслар учун ҳам зарур бў1ган маълумот1ар тайёрланади. Бу билан корхонани молиявий ҳолати ҳамда иқтисодий имконияти тўғрисида ҳам тў1а тасаввур ҳосил қилинади. Натижа эса, корхонага кўплаб ҳамкорлар жалб қилиниш имконияти ошади.
Бозор муносабатлари соҳасида ҳар қандай хўжа1ик юритувчи субъектнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар — молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъмин1аши зарур бў1ади. Амıно, кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустақиллиқ ҳамда ички ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қўлга киритганларидан сўнг хўжалик юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди.

Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субъектларîга фақат ахборотга эга бў1ишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ъахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бў1ади.
Самарали бошқаришда энг муҳими ахборот ва ундан фойдалана

билишдир.
Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан ҳири уни таҳлил қилишдир. Таҳлил давомида хўжа1ик фаолиятини тıърганишда ҳамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Иқтисодий таҳлилнинг икки хил йўналишини кўрсатиш мумкин:

  1. Саноат корхоналарининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;

  2. Иқтисодиёт тармоқларининг бошқа тармоқларини таҳлил қилиш.

Бунда иқтисодий районлар, ҳудудлар ва бутун иқтисодиёт лармоқларини таҳлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, иқтисодиёт тармоқларини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида ıнустққил ўрин олмаган бў1иб, у сиёсий иқтисод ва тармоқлар иқтисодиёти курсларида ўрганилади. Ҳолбуки, корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар қаторидан ўзига хос мустақил ўрин олган.
Ҳозирги шароитда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини
адаллаштиришда, иқтисодиётдаги ноқулай йўналишлами тез бартараф cтишда иқтисодиётни бошқаришни тубдан қайта ислоҳ қилишни жадаллаштириш биринчи навбатдаги вазифадир. Иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари иқтисодиётни бошқаришни қайта қуришнинг моҳияти ва уни амалга ошириш тамойиллари билан бевосита белгиланади. Иқтисодиётни бошқаришни лубдан қайта қуришнинг моҳияти — барча даражаларда асосан маъмурий раҳбарлик усулларидан иқтисодий усулларга, манфаатлар орқали бошқаришга, бошқаришни кенг демократиялашга, инсон омилини бутун чоралар билан кучайтиришга ўтишдир. Ҳозирги босқичда туб ислоҳотни амалга ошириш бозор иқтисодиёти атзалликларини мумкин қадар тўлароқ рўёбга чиқариш имконини берадиган яхлит, самарали ва эпчил бошқариш системасини вужудга келтиришни тақозо қилади.
Хўжа1ик фаолиятини муваффақиятли бошқариш кўпгина таъсир этувчи омилларга, шартларга ва ҳолатларга боғ1иқ бў1ади. Юқорида кўрсатиб ўти1ганидек, корхоналар фаолиятини бошқариш- да бошқарув функцияси асосий мавқеини эгаллайди, шу билан бирга таҳлил ҳам. Ушбу фüнкцияларнинг тўлиқ фаолияти ва даражаси кўп

жиҳатдан уларнинг услубиятига боғ1иқлиги билан, бундан ташқари бошқарув объектида фаннинг предметини ўз вақтида аниқ тушу- ниши бÎлан ажралиб туради.
Бизга маъ1умки, одатда ҳар қандай фан ўз предмети орқали объектив борлиқнинг қайсидир томонлари ва қисмларини тушуна олади. Айнан битта объектни турли хи1 фанлар ўзининг ихтисослик томонларидан ёки алоқаларидан келиб чиқиб турлича қараши мумкин. Кўриниб турганидек, хўжалик фаолияти ўзининг мазмуни ва структуıаси жиҳатидан мураккаб объект эканлиги билан ажралиб туради.
Шу сабабли корхоналарнинг хўжа1ик фаолиятини кўпгина иқтисодий фанлар ҳамда бошқа фанлар ўрганиши мумкин.
Ҳар бир фан жамият, табиат ва идроклаш, тараққиёт ҳақида маъ1ум бир билим беради. Бундай билим беришда ёки ўрганишда табиат ва жамиятни ривожлантиришдаги умумий қонуниятларига, тамойилларига амал қилади.

Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling