Ўзбeкистон рeспубликаси
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг босқичлари
Таҳлилни амалга оширишда унинг услубий таъминоти ҳам алоҳида ўринга эга. Корхонада қандай таҳлил услуби қў11ани- лишига қараб, унинг натижасини аниқлаш мумкин. Таҳлилнинг услубий таъминоти бўйича масъу1ият одатда, корхонада аналитик ишни бошқарадиган мутахассисга юклатилади. У доимий равишда
иқтисодий таҳлил методикасини таҳлил соҳасидаги тажриба ва илм-фан тараққиётини ўрганиш асосида такомиллаштириши ҳамда уларни корхонанинг ҳар бир сегıнентида жорий этиш, таҳлил бўйича кадрлами тайёрлаши ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширади. Масъулиятли шахсни тайёр иқтисодий-математик усуллами қў11аб тезкор ва комплекс тарзда ҳужжатлар асосида фаолият натижаларини ўрганишни таъминловчи таҳлил дастурларини жорий этиши ёки ўзи ижодий тарзда ишлаб чиқиши каби ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. Иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг босқичлари Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни, бозор механизмининг такомиллашиши, ислоҳотларнинг тобора чуқурлашиб бориши ҳар бир иқтисодий жараённи чуқур таҳлил қилишни тақозо қилмоқда. Чунки мулкдор иқтисодиёт жараёнида асосий субъект сифатида иштирок этади. У ўз мулкининг кўпайишидан, кўпроқ фойда олишидан манфаатдор. Бу учун тадбиркорлик, изчиллик, зийраклик ва ақл билан иш кўриш лозим. Ўз навбати.да мулкининг ҳолати, ишлатилиши ва сақланишини таҳлил қилинишини тақозо этади. Демак, иқтисодий таҳлил энг аввало мулкдор учун керак экан. Мулкдор ўз мулкини ишлатиш учун турли корхоналарга эга бў1иши мумкин. Бу эса бошқа кишилами, мутахассислами, ходим- лари ёллашига тўғри келади. Улар меҳнат жамоасини ташкил этади. Корхонанинг яхши, самарали ишлаши меҳнат жамоасининг фаровонлигини таъмин1айди. Меҳнат жамояси ўзи ишлаётган корхона хўжа1ик фаолиятини мунтазам, таҳлил қилиб боришни тақозо қилади. Демак, иқтисодий таҳлил бевосита меҳнат жамоаси учун ҳам керак экан. Ҳар бир корхонанинг хўжа1ик фаолияти натижасидан давлат ҳам манфаатдор. Чунки ҳар бир корхона ўз мулкидан, қилган обороти ва олган фойдасидан солиқ тўлайди. Шу туфайли давлат номидан солиқ идоралари ҳам корхона фаолиятини чуқур таҳлил қилиб боришдан манфаатдор. Демак, иқтисодий таҳлил солиқ идоралари ходимлари учун ҳам керак экан. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида иқтисодий таҳлил билан корхонадаги деярли ҳамма мутахассислар шуғу11анади. Аммо ҳаммаси ҳам корхона тўғрисида жамланган батафсил ахборотга эга эмас. Ҳамма ўзи бажараётган у ёки бу соҳа бўйича ахборотга эга. Шу жиҳатдан ҳамма ўзининг соҳасини мунтазам таҳлил қилиб боради. Лекин шуни эътироф этиш керакли, хўжалик фаолияти тўғрисида бутун фаолиятни ўзида жамлаган ахборотлар бухгалтерияда тўп1анади ва қайта ишланади. Аналитик ишламинг муваффақияти кўп жиҳатдан уни қандай ташкил этилишига боғлиқ. Корхона фаолиятида иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг қуйидаги босқичлардан иборат: Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling